Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти устави тошкент – 2013 йил I. Умумий қоидалар
X. Ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 36.17 Kb.
|
“Ватанпарвар” ташкилоти устави
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХI. Ташкилотнинг қуролли кучлар билан ҳамкорлиги
X. Ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
74. Ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга: - ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш; - ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш; - давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш; - ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш; - оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш; - уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш; - ўз рамзий белгиларини таъсис этиш; - ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш; - қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш; - Ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир. 75. Ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: - қонун ҳужжатларига риоя этиш; - ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш; - ташкилотни рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш; - рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш; - Ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир. ХI. Ташкилотнинг қуролли кучлар билан ҳамкорлиги 76. Ташкилот мамлакат тинчлиги ва хавфсизлиги манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади. 77. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш, фуқароларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлар бирлашган штабининг тегишли буйруқ ва директиваларига мувофиқ амалга оширилади. 78. Ташкилот Марказий кенгаши Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан чақирилувчи ёшларни тизимдаги ўқув муассасаларда ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича ўқитишни ташкиллаштиради. Чақирилувчи ёшларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади. 79. Ташкилот Марказий кенгаши раисининг сўровномасига асосан ҳарбий хизматчиларни тизимдаги сайланадиган ёки тайинланадиган лавозимларга ҳарбий хизматга олиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади. «Ватанпарвар» ташкилотига йўлланган ҳарбий хизматчиларга нисбатан, улар йўллангунга қадар эга бўлган барча турдаги таъминот, кафолат ва имтиёзлари сақланиб қолинади. 80. Ташкилот тизимига йўлланган ҳарбий хизматчилар унвонларини кўтариш уларга таътиллар бериш, заҳирага бўшатиш ёки нафақага чиқариш Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хнзмат тўғрисида"ги конуни ва "Ўзбекистон Республикаси фуқароларинн харбий хизматми ўташ тўгрисида"ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. 81. Ташкилот Марказий кенгаши Куролли Кучларга ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш учун ўқув-моддий негизни яратиш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган ҳарбий автомобил ва махсус техникалар, муҳандислик ва алоқа воситаларини тизимдаги ўкув муассасаларга етказади. улардан мақсадли фойдалднишии ташкиллаштиради. Download 36.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling