«Ўзбекистон почтаси» аж самарқанд филиали директори –Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг
Download 85 Kb.
|
эвакуация буйруғи карори
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эвакуация комиссияси бўйича
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиали директори –Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг БУЙРУҒИ № ________ «___» __________ 2017 й Самарқанд шаҳри «Объект фуқаро муҳофазаси бўйича комиссияларини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш туғрисида»ги, «Фуқаро мухофазаси туғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш Давлат тизимини янада такомиллаштириш туғрисида»ги 2011 йил 24 август кунидаги 242-сонли, «Ўзбекистон Республикаси ахолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза килишга тайёрлаш тартиби туғрисида»ги 1998 йил 7 октябрь кунидаги 427-сонли Қарорлари ижроси ҳамда объект ишчи ходимларини юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, улар содир бўлганда тезкор бартараф этиш мақсадида, БУЮРАМАН : 1. «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиали ҳузурида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда ҳаракат қилиш, объект ишчи ходимларини фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудуддан хавфсиз ҳудудга эвакуация (кучириш) қилиш бўйича объект эвакуация комиссия таркиби 1 - иловага ва барқақрор ишлашини назорат қилиш бўйича барқарорлик комиссияси 2 - иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Эвакуация ва барқарорлик комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагича белгилансин: Эвакуация комиссияси бўйича: - объект ишчи ходимларини юзага келиши мумкин бўлган ва юзага келган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан эвакуация қилиш режаси ишлаб чиқиш ҳамда ўзгартиришлар киритиб бориш; - хавфли ҳудудлардан объект ишчи ходимларини ва моддий бойликларини эвакуация қилишга жалб этиладиган куч ва воситалар хисоботини юритиш ва доимий шайлигини таъминлаш, ўқув машғулотлари ўтказиб бориш; - хавфли худудлардан эвакуация килинадиган объект ишчи ходимларини ва моддий бойликларини йиғиш ва қабул қилиш пунктларини олдиндан белгилаш, доимий шайлигини таъминлаш, назорат қилиш ва ишчи ходимлар ўртасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш; - шахсий химоя воситаларни доимий тайёргарлигини таъминлаш ва назорат қилиш; - эвакуация килинган объект ишчи ходимларини қабул қилиш, жойлаштириш ва ҳаётий шарт- шароитлар яратиш режасига аниқликлар киритиб бориш. Download 85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling