Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Мейерсон-Вернан мактаби. 
Марк Блок – 6.7.1886 – 16.6.1944 йй. Лион шаҳрида профф. Густав 
блок оиласида таваллуд топган. 1919 – 1936 йиллар оралиғида Страсбург 
университети профессори, кейин Сорбона университети профф. 1944 йилда 
озодлик ҳараатларидаги иштироки учун гестапо томонидан ваҳшиѐна 
ўлдирилади. М. Блок тарихни ўрганишни жамият тараққиѐти қонунлари 
асосида олиб боришни таклиф этади. У нафақат алоҳида шахслар ва 
уларнинг фаолиятини тадқиқ этишларини, балки инсонллар жамоаси ва 
уларнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиѐт даражаларини, табиий омилларни 
инсон ҳаѐтига таъсирини биргаликда ўрганишни таклиф қилади. М. Блокнинг 
асосий ишлари ўрта аср Европаси тарихига бағишланган бўлиб, энг машҳур 
асари ―Француз аграр тарихининг характерли хусусиятлари‖ (1931 й) бўлиб 


28 
ҳисобланади. М. Блок 1929 йилда Л. Февр билан биргаликда тузган 
Тарихнинг иқтисодий ва ижтимоий анналлари‖ журнали кейинчалик тарихий 
антропология фанига асос бўлган. 
Февр Люсен – 22.7.1878 – 27.9.1956 йй. Француз тарихчиси. Дижон 
университети (1912 – 1914 йй), Страсбург (1919 – 1933 йй), Коллеж де Франс 
(1933 й) профессори. Коллеж де Франснинг олтинчи сексияси (иқтисодий ва 
ижтимоий фанлар) ни 1948 йилдан бошлаб бошқарган. 1935 йилда Франция 
энциклопедиясини чоп этишда бошчилик қилган. 1929 йилда М. Блок билан 
биргаликда Страсбургда ―Тарихнинг иқтисодий ва ижтимоий анналлари‖ 
журналига асос солади. Л. Февр сиѐсий, воқеанавис тарихчиларни кескин 
танқид қилиб, тадқиқотчилар олдига жамиятни ҳар томонлама тадқиқ 
этишни таклиф қилади. Унинг ўзи асосан тарихий географик методларга 
асосланиб тадқиқот ишларини олиб борган. Унинг қизиқиш доирасига аграр 
муносабатлар, савдо, ижтимоий тузилиш, тил, дин, тарихий психологик 
омиллар, кундалик ҳаѐт кабилар кирган. Л. Феврнинг хронологик нуқтаи – 
назардан қараганда қизиқиш доираси жуда кенг, у ўрта асрлар, янги замон ва 
ўзи яшаб турган даврга қадар бўлган тарихий жараѐнларни тадқиқ 
этганлигини кўришимиз мумкин. Аммо, унинг асосий қизиқишлари XVI 
асруйғониш даври бўлиб ҳисобланади. Л. Февр ҳар бир цивилизацияларнинг 
такрорланмас ўзига хос дунѐқарашга эга эканлигини исботлаб беради. Шу 
билан бир қаторда Л. Февр инсон билимлари структураси ўзгарувчанлиги ва 
жамиятни тадқиқ этиш муҳимлигини таъкидлайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling