Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Даврлаштириш муаммолари. (1 - машғулот)


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

 
Даврлаштириш муаммолари. (1 - машғулот) 
Режа: 
1. 
Ибтидоий жамоа даврини даврлаштириш муаммолари 
2. 
Қазилма ѐдгорликларнинг саналарини аниқлаш усуллари 
3. 
Саналарни аниқлашда табиий фанларнинг роли. 


42 
Ибтидоий жамият тарихини даврлаштиришга илк бора антик даврда 
уринилган. Римлик олим Лукреций Кар ўзининг ―Нарсаларнинг табиати 
ҳақида‖ асарида одмларнинг меҳнат қуролларининг ўзгаришига қараб тош, 
бронза ва темир даврларига илк бора бўлиб ўрганишни тавсия этган. Ж. 
Кондоросе (ХVIII аср.)ибтидоий жамият тарихини овчилик ва балиқчилик, 
чорвачилик, деҳқончилик каби даврларга бўлиб ўрганиш лозим деб 
ҳисоблаган. А. Фергюссон (ХVIIIаср) даврлаштиришни маданий тараққиѐт 
даражасининг ўзгариб боришига қараб ѐввойилик, варварлик, цивилизцияга 
бўлиб ўрганишни тавсия этган. Кейинроқ эса, шведциялик олим С. Нильсон 
ушбу даврлаштиришни бир қадар тўлдирди. У ѐввойилик, номадизм (грекча. 
nomados – кўчманчи, кўчиб юрувчи), деҳқончилик ва цивилизация 
даврларига бўлишни таклиф этади.
Ибтидоий жамият тарихини илмий сосларга кўра даврлаштириш ХIХ 
асрда пайдо бўлди. Бунга ўша даврда релект қабилалар ҳаѐтини 
ўрганишнинг мақсадли ва режали асосда ўрганилиши, инсониятнинг қазилма 
ѐдгорликларини ўрганишнинг кучайиши сабаб бўлди. 1861 й И. Бахофен 
ўзининг матриархат ҳақидаги қарашларини эълон қилади. У ибтидоий 
жамият тарихи тараққиѐтининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида диний 
қарашлар ѐтади деб ҳисоблади.
Диффузионизм – инсоннинг келиб чиқиши, тошга ишлов бериш 
техникаси, ўсимликлрни маданийлаштириш ва бошқ. Бу қараш тарафдорлари 
ушбу нарса ва ҳодисаларнинг барчси бир ерда вужудга келиб, кейин дунѐ 
бўйлаб тарқалган деган қарашларга эга. Функционализм –
ХIХ асрдан бошлаб ибтидоий жамият моддий ѐдгорликларини 
классификация қилина бошланган эди. Бу эса кейинчалик ибтидоий 
жамиятни археологик жиҳатдан даврлаштириш имкониятини вужудга 
келтирди. Дастлаб, даниялик олим К. Томсен Л. Кар қарашларининг 
тўғрилигини таъкидлаб инсоният тарихини тош, бронза ва темир даврларига 
бўлишни таклиф этди. Французс олими Г. Мортилье илк бора палеолит 
даврини тош даврининг илк босқичи сифатида ўрганишни таклиф этган 


43 
бўлса, швед олими-археолог О. Монтелиуснеолита бронза ва илк темир 
даврларини Европа қитъаси учун даврлаштириб, ибтидоий жамият тарихини 
шу даврлаштириш асосида ўрганишни таклиф этган эди.
Дастлабки Археологик даврлаштириш жадвали 
Тош даври 
палеолит 
Илк ѐки қуйи 
Маданиятлар: 
дошел 
(Олдувай,шағалтош 
ѐдгорликлари), 
Шелль (Шелль), Ашелль (Сент - 
Ашелль), Мустье (ла Мустье) 
Кечки палеолит 
Ориняк, Салютре, Мадлен 
Мезолит
Азиль (Мас д’Азиль), Тарденуа (Фер – 
ан - Тарденуа) 
Неолит
Бадарий (С. Бадари), Триполи 
(Триполи) 
бронза 
Темир
Аммо, ушбу даврлаштириш дунѐнинг барча минтақаларини қамраб олмас, 
асосан Франциядан топилган моддий ѐдгорликларнинг хронологияси билан 
чегарааниб қолар эди. Африканинг жанубий қисмлари, Ҳиндистон каби 
минтақаларга қисман мос келса, Америка, Австралия, Хитой, Япония, 
Жанубий – Шарқий Осиѐ минтақаси учун умуман мос келмас эди. 
Археологик даврлаштириш шуниси билан характерли эдики, унинг асосий 
принцплари мавжуд материаллар ва уни тузувчиларга аниқ бўлган фактларга 
асосланарди. 1877 й Л. Морган ўзининг ―Қадимги жамият‖ асарида уруғ 
жамоасининг универсал хусусиятлари ҳақида гапириб, уруғни ибтидоий 
жамият тарихи тараққиѐтининг асоси деб таъкидлайди. Даврлаштириш 
критериялари сифатида уруғнинг қай даражада тараққий этгани билан 
ўлчашни таклиф этди. Морган А. Фергюсона даврлаштиришини такрорлаб, 
унга айрим лекин хўжалик тараққиѐтига қараб жиддий ўзгартиришлар 
қўшади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling