59
хулосаларга келинган. Яна бир шу даврга оид инсон аждодининг қолдиқлари
топилган бўлиб, унинг номи Рудольф одами деб номланади. унинг бош мия
ҳажми 750 см куб.
Археологик характеристика.
Манзилгоҳлар: Хабилислар ўзларининг
ов маконларига эга бўлганлар. Қадимий турар жойларнинг
прототиплари тош
ва суяк уюмларига бой ва табиий жиҳатдан пана, унгирлардан иборат
бўлган. 90 – йилларга қдар хомоларнинг 10 лаб уй базалари топиб ўрганилган
эди. Улар орасидан машҳурлари Вест - Гон (Эфиопия), Кооби - Фор (Кения)
ва бошқалардир. Бу маконларда маданий қатлам яхши сақланган 139 та
предмет топилган.
Қурилиш табиий тўсиқлар вужудга келтирган яшириниш учун қулай
бўлган уя шаклидаги жойларда яшаганлар.
Шунингдек, вақтинча яшаш
жойлари ҳам мавжуд бўлган.
Мисол тариқасида Олдувайдаги вақтинча
турар жой майдони 10 х 5 м ҳажмга эга бўлган. Бу жой тахмн тахмн. 1 м энга
эга йўлакка эга бўлган. Атрофни базальт блоклар ўраб олган, айлананинг
диаметри 3,5 - 4,3 м атрофида. Тош блоклар бир неча юзтани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: