Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Палеоботаника
- Палеогеография
- Палеоэкология
- Палеобиогеография
Палеоантропология - (юнонча – palaios – қадимги, antropos – одам ва
logos – сўз, фан) антропология фанининг бўлими. Кишиликнинг қазилма ѐдгорликлари ва уни ўрганувчи фан. Шунингдек, одамлар ва одамларга яқин ўтмишдошлар олий приматлар суяк қолдиғини ўрганади. Қиѐсий анатомия ва эмбриология билан биргаликда одамнинг келиб чиқиши ва унинг эволюцияси проблемаларинианиқлашга хизмат қилади. Палеоботаника – қадимги давр ўсимлик қолдиқларини ўрганувчи фан. Палеоботаника қазилма ўсимликларнинг систематикасини, ташқи (морфологик) тузилиши ва ички (анатомик) тузилиши, ер юзида тарқалиш қонуниятлари, муҳит билан қай даражада боғлиқлиги, ривожланиш тарихи, бир – бири билан уруғдошлиги, ўсимлик олами алмашиниш қонуниятлари каби масалаларни ўрганиш билан шуғулланади. Палеоботаника маълумотлари систематика, анатомия, эволюция, география, геологияга оид кўп материалларни ҳал қилишда ѐрдам беради. Палеоботаникадан палеомикология, палеоалькоголия ва палеофикология каби кўплаб йўналишлар ажралиб чиққан. Планктон қазилма сув ўтларини ўрганиш айниқса муҳим аҳамият касб этади. Чунки органик дунѐнинг бошланғич ривожланиш босқичларини тушунишда қадимги бактерия, циан ва суўтларини ўрганиш жуда муҳим. 53 Палеогеография - ер ва ер пўстининг ўтган геологик замонлардаги табиий географик ҳолатини ўрганадиган фан. Тарихий геологиянинг бир қисми. Палеогеографиянинг асосий вазифаси қадимги даврлардаги қуруқлик, ва денгизларнинг жойлашиши, чуқурлиги, сувнинг шўрлиги, сув ости рельефи, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси, ер ландшафти, иқлими, қуруқлик ва денгизларда содир бўлган физик – кимѐвий ҳамда табий – географик жараѐнларни тадқиқ қилишдан иборат. Унинг бир нечта йўналишлари мавжуд. Палеоэкология – чўкинди жинслар таркиби ва бошқа хусусиятлари ҳамда уларнинг органик қолдиқларини текширади. Ўтган геологик даврнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунѐси, сув ҳавзалариуларнинг қўшни денгизлар билан боғлиқлиги, иқлим шароити, шўрлик даражаси ва бошқа хусусиятларни ўрганади. Палеобиогеография – геологик даврлардаги зоогеография ва флора тарқалган ҳудудларни белгилаб беради. Бу йўналиш геохимявий, палеоиқлим ва бошқа йўналишларнинг реконструкцияларидпн кенг фойдаланади. Геохимик – қадимги сув ҳавзалари шўрлиги ва физик – кимѐвий хусусиятлари ҳамда уларнинг эволюциясини ўрганади. Шунингдек аутегин минераллар хлор, фтор, бром, калций, магний каби элементлар концентрацияси, гилли ва карбонатли жинсларда темир оксидининг миқдорига асосланиб, қадимги даврда атмосферанинг таркибини аниқлайди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling