Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Қуйи палеолит Ўрта ва кечки Ашель (400 – 130 минг йиллар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Қуйи палеолит Ўрта ва кечки Ашель (400 – 130 минг йиллар
олдин) Архантроплар (синантроп) билан бирга палеоантроп – гейдельберг одами (500–150 минг йиллар олдин), шунингдек, хомо родезиенс ва хомо 63 гельмей каби турлар ҳам яшаган. Кечки ашель даврида тахмн. 150–130 минг йиллар олдин неандерталь (Homo neanderthalensis) одамлари ҳам пайдо бўлади. Ушбу тур дастлаб Европада пайдо бўлади. Кейин жанубий сибиргача тарқалади. Тахмн. 29 минг йиллар олдингача мавжуд бўлиб, кейин йўқолиб борган. Ҳозирга қадар уларнинг энг кеч топилган макони алоҳида минтақаларда 25 минг йил олдинга таълуқли. бўйи 160 – 165 см. Мускулдор катта гавдали бўлиб, мия ҳажми 1400 – 1500 см. куб. қўл панжлари эркин ҳаракатланган. Аммо, қўлни елкадан баланд кўтариб, орқага омон ҳаракатлантира олмаганлар.неандерталларда пешона қиялиги, кўз чаноқларининг бўртиб чиққанлиги, пастки чағнинг олдинга чиқиши бурунларнинг ҳозирги замон одаминикидан катталиги антропологик хусусиятидаги ўзига хослик бўлган. Неантерталлар анатомиясининг бундай тузилиши совуқ ҳавода тана иссиқлигини сақлаш учун қўл келган. Неандерталларда нутқнинг дастлабки шакллари вужудга келган. Анатомик ўзига хослик товушларни ифода этишни паст ва чўзилувчан шаклларидан фойдаланганларини кўрсатади. Айрим олимлар жумладан Катерина Харвати, палеоантрополог (Нью-Йоркского университети) неандерталларни дастлабки замонавий типдаги одамлар деб атайди. Ҳозирги кунда у бир гуруҳ олимларга бош бўлиб, неандерталлар ва уларнинг ҳозирги замон одамлари билан боғлиқлик жиҳатларини ўрганмоқда. Неандерталлар даврида ижтимоий институтлар бир қадар мураккаблашган. Ибтидоий тўда билан бир қаторда локал гуруҳлар шакллана борган. Айрим олимларнинг фикрича неандерталлар амони охиридан уруғ, экзогамия вужудга келиб, неандерталлар 2 – 4 оиладан иборат уруғларга бирлашиб яшаган деган тахминлар ҳам мавжуд. Хўжалик ҳаѐтда овчиликнинг айниқса йирик ҳайвонларни овлшнинг аҳамияти ошиб боради. Ҳайдаб келиб овлаш усули пйдо бўлади. Сунъий оловдан фойдаланиш бошланган. 64 Турар жойлари асосан ғорларда яшаган бўлсаларда, ѐз фаслида дастлабки чайла капалар ҳам қурила бошланган. Майда тош қуролларнинг шакли ва кўриниши кўпайиб, уларнинг ихтисослашуви кўзга ташаланади. Бир неча қисмдан иборат қуроллар пайдо бўлади. Дафн этиш маросимининг дастлабки кўринишлари вужудга кела бошлаган. Мисол. Ля – Шапель – о – Сен макони (Франция) майит букчайтириб қўйилган унинг олдига меҳнат қуроллари, гул, ва эҳтимол гўшт қўйилган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling