78
учун кураш даражасига бориб етган. Ушбу курашда гоминоидларнинг майда
дарахтларга яшашга мослашган турлари яшаб қола олган.
Натижада
гоминоидларнинг турлари кескин камайиб итқиѐфали турлари бир неча бор
ортган. Ушбу шароитда гоминоидларнинг одамга ўхшашлари яшаб қолиш
учун янги экологик занжир ҳосил қилиши лозим бўлган. Тахминан шу
даврларда Африкада тектоник ҳаракатлар содир бўлиб, Шарқий Африка риф
системаси, қояли тоғли қисмлар вужудга келган. Бу эса Шарқий Африкани
бошқа ҳудудлардан ажратиб қўйиб, табиатини қуруқ, камѐғин бўлишига ва
шу ҳудудда қолган гоминоидларни янги шароитларга
мослашишга мажбур
қилади.
Гоминидлар оиласи эволюцияси
Тахмн 8 – 4,5 мил йиллар олдин гоминидлар оиласи гоминоидлардан
ажралиб чиқа бошлаган.
1. қадимги Гоминид
90 – йиллардаги топилган ѐдгорликлар олимларнинг гоминидларнинг
энг қадимги тарихини қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирди.
Бундан олдинроқ (70 - йй.) яратилган назарияга кўра гоминидлар
Раматитеклар тармоғидан келиб чиққан (тахмн. 15 - 7
млн йиллар олдин
яшаган) деб таъкидланар эди. Ҳозирги маълумотларга кўра раматитек
орангутанлар линиясига тегишли деб ҳисобланмоқда. Гоминидларнинг қайси
тармоқ вакиллари эканлги хусусида тўлиқ тўхтамга келинмаган бўлсада
кўпчилик олимлар уранопитеклар оиласидан келиб чиққан деган фикрларни
илгари сурмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: