Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


  Автролопитеклар эволюциясига таъсир қилган омиллар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

3. 
Автролопитеклар эволюциясига таъсир қилган омиллар. 
Австролопитеклар турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти. 
Гоминидларнинг 
биологик 
умумийлиги. 
Морфологик 
ўхшашлиги. Гоминидларнинг умумий анатомик, биологик ўхшашлигидан 
ташқари инсонга яқинлик кўпроқ морфологик фарқларга қараб аниқланади. 
Ушбу фарқлар қуйидагилар бўлиб ҳисобланади. 
1. тик юра олиш, 2. Панжаларнинг бош бармоққа қарама – қарши 
ҳолтда мураккаб ҳаракатларни бажара олиши, 3. Катта ва тараққий этган бош 
мия. Буларнинг барчаси ―гоминид триадаси‖ деб номланади. 450-500 см. куб 
ҳажмдаги бош мия шимпанзеникига яқин бўлиб, антропогенез жараѐни 
бошларида инсоният ҳайвонларга яқин турганлигини кўрсатиб беради. 
Австролопитекларнинг бу кўринишига ўтиш жараѐни плиоцен охири ѐки 
плейстоцен бошларига тўғри келган. Бу эса, хронологик жиҳатдан 2 - 3 
млн йилликларни ўз ичига олади. Шу вақтдан бошлаб антропогенез 
(юнонча. anthropos  одам, genesis – вужудга келиши) жараѐни бошланди.  
Антропогенез 
жараѐни сабаблари сифатида олимлар қуйидаги 
омилларни кўрсатиб ўтадилар 1. Иқлимий ўзгаришлар, 2. Тик юришга ўтиш, 
3. Қўл ҳаракатларининг мураккаб кўринишга келиши, 4. Бош мия тараққиѐти, 
5. Ижтимоий омил, яъни меҳнат фаолияти. Инсониятнинг ватани хусусида 
ҳам кўплаб қарашлар мавжуд.Осиѐ, Африка, Европа ва ҳо...
Инсоннинг энг қадимги аждодлари: кўпчилик олимлар инсониятнинг 
аждоди Мисрдан топилган парапитекка (греч. para – ѐнида, олдида, pitekos – 
Маймун) бориб тақалади деб ҳисоблайди. Унинг яқин аждоди эса
проплиопитек (греч. pro – олдин, аввал) бўлиб, ундан икки йўналишда 
плиопитек ва сивапитек ажралиб чиқади. Плиопитекдан ҳозирги гибонлар, 
сивапитекдан орангутанлар тарқалган. Яна бир аждод бир қадар 


82 
прогрессивроғидан дриопитеклар (“чангалзор маймуни”) юқори даражада 
тараққий этган қадимги маймунлар бўлиб, уларнинг қолдиқлари ХIХ аср 
икинчи ярмида топила бошланди. Улар учламчи даврнинг сўнггида 
яшаганлар. Дриопитекларга қисқа – қисқа, амо аниқ ифодали қичқириқлар 
хос бўлиб, улар шу билан турдошларидан бир қадар фарқ қилганлар. Ҳозирги 
кунда дриопитекларни инсоният ва африкада яшайдиган одамсимон горилла 
ва шимпанзеларнинг аждодлари деб ҳисобловчи олимлар анчагина. 
Дриопитекларнинг прогрессив тармоғидан рамапитек – қадимги антропоид 
маймун тарқалган. унинг қолдиқлари Ҳиндистон шимолидаги Сивалик 
тоғидан топилган. Рамапитек дриопитекдан кўра инсонга яқин мавжудод 
бўлиб ҳисобланади. 1924 йил Жанубий Африкадан австралопитек 
қолдиқлари (1935 - 1951 йиллар оралиғида 30 га яқин бу турдаги маймун 
қолдиқлари) топилган таз ва бел суяги инсонга жуда ўхшаш. 
Австролопитеклар икки оѐқлаб юрган. Аммо, уларнинг букчайиб юриши 
ҳали сақланиб қолган. Тик юришга мослашиш эса, иқлимий шароитдан келиб 
чиқиб, ўрмонлар йўқ, ярим чўл минтақасида яшаш сабаб бўлган деб 
ҳисобланади. Чунки австролопитеклар яшаган даврда Африкада иқлимий 
ўзгаришлар содир бўлиб, қуруқ иқлим сабабли ўрмонлар анчагина 
сийраклашган 
эди. 
Қуруқликда 
яшаш 
ва 
меҳнат 
натижасида 
Австролопитекларнинг қўлдаги бармоқларда бош бармоқнинг катталаша 
боргани кўзга ташланади. Бош чаноқ бошқа антропоидларга нисбатан бир 
қадар тик. Бош тана оғирлигига горизонтал жойлашган тишлар ва кўз 
косалари инсон кўз ва тиш формаларига жуда яқин.
Бош мия ҳажми 550 - 600 см. куб. олд оѐқларнинг қўлга айланиши 
тош ва таѐқларни қурол сифатида ишлатила бошланганлигини 
плеантропологик изланишлар кўрсатади. Австролопиекларнинг ошхона 
уюмларида тошбақа косалари, калтакесак суяклари, қисқичбақа қисқичлари 
қолдиқлари ва бошқалар топилган. Австролопитеклар асосан термачилик 
билан шуғулланганлар. Термачилик жараѐнида улар майда ва умуртқасиз
ҳайвонларни ҳам овлаганлар. Ҳатто, уларнинг манзилгоҳларидан овланган 50 


83 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling