Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

 
Гоминидлар эволюцияси ҳақида 
Ҳозирги қиѐфадаги инсон биологик системанинг гоминидлар 
оиласининг одам (Homo), ва (sapiens – ақл идрокли) турига мансуб. Инсон 
биологик жиҳатдан приматлар туркимига кирувчи 18 та гуруҳнинг майда 
жонзотлари туркимига киради. Приматларнинг илк ва энг қадимги топилма 
қолдиқлари 60 – 55 млн. йиллар олдинга таълуқли бўлиб, тахминан 40 млн. 
Йиллар олдин приматларнинг олий турлари (маймунлар, ѐки фанда 
антропоидларга оид турларнинг) ажралиб чиқиш жараѐни содир бўлади. 
Шундан сўнг тахмн. 35 – 30 млн. йиллар олдин антропоидлар орасида 
бўлиниш содир бўлиб, улар орасида кенг ва тор буринли антропоидлар 
вужудга кела бошлаган. Тор бурунли антропоидлардан инсоният аждодлари 
тарқалган деб ҳисобланади. 28 – 25 йиллар олдин тор бурунли маймунлар 
икки гуруҳга, итга ўхшаш (ҳозирги мартишкалар) ва инсонга ўхшаш 
(гоминоидлар, буларни гоминидлар билан адаштирмаслик керак) гуруҳларга 
бўлинади. Ушбу гуруҳлар асосан емишлари билан фарқланиб, биринчи гуруҳ 
барглар билан озиқланса, иккинчи гуруҳ меваларни истеъмол қилган. Бу 
тишларнинг нақшланиши ва тузилишида, гавда тузилишида, думдан халос 
бўлишда, қўл ва бармоқларнинг тузилишида ва тик юришда фарқлана борган.
Тахмн. 25 млн. йил олдин гоминоидлар оиласида ҳам бўлиниш вужудга кела 
бошлайди. Ушбу оилада уч гуруҳ шаклланиб, биринчиси гуруҳга гилобатид 
киради лардан ҳозирги замон гиббонлари ва сиаманглари тарқалганлар, 


76 
иккинчи гуруҳга понгид кириб, улардан (орангутанг, горилла, шимпанзе) лар 
тарқалган ва учинчи гуруҳга гоминидлар кириб, улардан (инсон ва унинг тик 
юришга мослашган аждодлари тарқалган). Генетик жиҳатдан инсонга яқин 
тик юришга мослашган мавжудодлар вужудга кела бошлаган. Юқорида тилга 
олинган мавжудодлар орасидан инсонга генетик жиҳатдан энг яқини бу 
шимпнзелардир. Тараққий этган турлардан кейинги даврларда гоминин – 
яъни одамлар жамияти ташкил топа бошлаган. 

Чарльз Дарвин ҳеч қачон инсон маймундан тарқалган деган сўзни 
ишлатмаган. У фақат маймун инсонга энг яқин қариндош деган жумлани 
ишлатган. 
 
Гоминоидлар 25 - 5 млн. йиллар илгари ер юзида кенг тарқалган. 
Уларнинг турлари ниҳоятда кўп бўлиб, танасининг оғирлиги 3 кг.дан 100 кг. 
гача бўлганлиги аниқланган. Гоминоидларнинг асосий емишлари мевалар, 
ѐнғоқлар ва дарахтларнинг янги чиққан барглари бўлган. Тахмн. 7 – 5 млн 
йилларга келиб гомионоидларнинг сони кескин камайиб кетган. Бу эса ер 
юзида иқлим шароитининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган.
Жанубий Африкадан топилган австролопитеклар (1924 йилда Рамон 
Дарт томонидан) гоминидларнинг инсонга яқин тури бўлиб, унинг бош 
мияси ҳажми 550 – 600 см

ни ташкил этган. У икки оѐқлаб юришга ўтган 
дастлабки инсон аждоди бўлиб ҳисобланади. Бунга сабаб деб приматолог ва 
палеоантропологлар австролопитекларнинг очиқ майдонларда яшашга ўта 
бошлаганлиги эди. Бу ҳол иқлимий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб бу 
хусусда қуйида батафсил тўхталиб ўтилади. Кейинги вақтларда олиб 
борилган тадқиқотлар австролопитекларни ўрта ва қуйи плейстоцен 
даврларида яшаганлигини кўрсатади. Ушбу тана тузилиши ва морфологик 
хусусиятларига кўра олимлар уларни гоминидлар оиласининг вакили 
эканлигини исботлаб берганлар.


77 
Австролопитекларнинг меҳнат қуроллари тайѐрлай олганликлари 
фанда муаммоли масала бўлиб қолмоқда. Австролопитекларнинг қандай 
материаллардан 
меҳнат 
қуроллари 
тайѐрлаганликлари, 
меҳнат 
қуролларининг кўриниши, шакли, оғирлиги, каби масалалар хусусида 
тортишувлар давом этмоқда. Австролопитекларни илк бора топиб ўрганган 
олим Раймон Дарт уларнинг ѐдгорликларидан йирик суяклар ва ҳайвон 
шохларини топган эди. У австролопитеклар ана шу суяк ва шохлардан 
меҳнат қуроли сифатида фойдаланганлар деган назарияни илгари сурган. Ва 
у австролопитеклар меҳнат қуролларини остеодентокератик (лотинча os – 
суяк, dens – тиш, keraks - шох) ѐки суяк индустрияси деб аташни таклиф 
этади. Р. Дарт назарияси бошқа олимлар томонидан тан олинмади. Аммо, 
нима бўлганда ҳам тош, дарахт шохи, суяклар ибтидоий инсон 
аждодларининг дастлабки меҳнат қуроли бўлганлигини ҳеч ким инкор 
этмайди. Чунки, олимларнинг фикрича, бошқа жонзотлардан кўра 
морфологик жиҳатдан тараққий этган австролопитеклар меҳнат қуроллари 
ясай олиш малакасини ўзлаштиришга қодир деб ҳисобланади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling