Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Homo primigenius ѐки неандерталь
- неандерталлари
1891-1894 йй. Ява оролидан голландиялик Э. Дюбуа қадимги одам
қолдиқларини топади. У питекантроп («маймун одам»)номини олади. Бош чаноғида одам ва маймуннинг тузилишига яқинлик мавуд эди. Шу сабабли олимлар ушбу тур маймундан одамга ўтиш жараѐнидаги форма деб ҳисоблайдилар. Маймунга яқинлик – гавда тузилишдаги соддалик, бош чаноғнинг ўзига хослиги ва бош чаноқ қутисининг калталиги, кўз косасининг кенглиги, пешона қиялиги,бош суягининг қалинлиги, мия катталиги 850-950 см. куб. Бош чаноқ ичидаги бўшлиқнинг йўл – йўл қирралари , питеканьропда диққат маркази ва хотира бўлмаганлигини кўрсатади. Бу эса, тафаккур қилишнинг етарли даражада бўлмай, эндигина шаклланаѐтганлигини кўрсатади. Явадан меҳнат қуроллари топилмаган, аммо, питекантропнинг физик ҳолати уларни тайѐрлай ва ишлаата олишидан далолат беради. 89 1920 йилларда Хитойдаги Чжоукоудян ғорини қазиб ўрганиш бошланди ва Синантроплар топилди. Бу ердан 40 қа яқин ибтидоий одамлар склети топилди. Синантропнинг ўртабўй, кучли гавда тузилишига эга,қўл ҳаракатларининг ҳозирги одам қўл ҳаракатларига яқинлиги, бош чаноғи питекантропникидан кўра тараққий этган, аммо, кўз косасидаги қабартмалар сақланиб қолинган.пастки жағ иягининг туртиб чиққан жойи йўқолган. Тишларнинг тузилиши маймунларникига хос, мия ҳажми 1050 см. куб. (ўрганилган бош мияларнинг бири 1225 см. Куб бўлган), асимметрик тузилишга эга, мия шарининг бири иккинчисига қараганда тараққий этган. Пастки жағ тузилишига кўра питекантроп ва синантроплар турли товушлар чиқарсаларда, талафузга эга эмасдилар.уларнинг товуш чиқариш апаратлари ҳали примитив ва тараққий этмаган. Мураккаб товушлар талафуз қилиш ва аниқ ифодалаш даражасида эмасдилар. Синантроплар бурро, тушунарли сўзларни айтмаган бўлсаларда, товушлардан кўп фойдаланганлар ва шу орқали сўзлашганлар деб тушунтирилади. Товушлар табақалашган уларни тушунтириш учун мимика ва тана ҳаракатидан фойдаланилган. Меҳнат қуролларининг тури, шакли анча кўп, табиий оловдан фойдаланиш бошланган. Синантроп одамига гейдельберг одами яқин туради. 1856 йилдан Homo primigenius ѐки неандерталь одамининг суяк қолдиқлари топила бошланади. Кучли тана тузилиши, мушаклари бақувват кенг елкага эгалиги билан характерланади. Бўй баландлиги катта эмас, эркаклар 155-165 смгача,гавдаси калта умуртқа эгилганлиги сабабли, букчайиб юрганлар.қўл панжалари кенг ва қўпол бош чаноқ узунчоқ бўлмай калта ҳолатда,нишаб пешана, кўз косаси бўртиб чиққан, мия ҳажми 1300 - 1600 см. куб. Аммо, миянинг тузилиши примитив. Пешона қисм катталашган, бош суягининг тепа қисми йириклашган (психик фаолият маркази нуқтаси)мантиқий тафаккур чекланган,бу эса тез таъсирчан бўлганликларини англатади. Мия тузилишига кўра қадимги одамлар, яъни неандерталларгача ўзларининг ҳатти – ҳаракатларини назорат қила олмаганлар. Сунъий оловнинг кашф этилиши, кўмиш маросимлари (ўлим 90 ҳолатининг кўплиги текширилган барча неандерталлар 31 ѐшдан ўтмаган)неандерталлар бир турли бўлмаган, фаластин, Европа, Африка ва бошқа ҳудудлардагилари бир – биридан фарқ қилган. Уларнинг эволюцияси турли йўллардан кетган. фаластин неандерталлари. Неандерталликдан ҳозирги замон одами шаклига ўтиш фаластиндаги Кармел тоғидаги Эс – Схул ғоридаги ѐдгорликда яққол кўринади. Унда ҳам неандерталлик ва ҳам кромоньонлик белгилари мавжуд. Бош чаноқ тузилишида янги ўзгаришлар бўлиб, асосийси бош чўзинчоқлиги ҳозирги одамникига яқинлашган ва тиклашган. Пешона бир қадар тиклашган. Асосий фарқлар эса, пастки жағ суяги ва умуртқа тузилишида бўлиб, олимлар ҳозирги қиѐфадги одамни шаклланган ҳудуди сифатида Ўрта ер денгизи ҳавзаси, олд ва Ўрта Осиѐ, Кавказ ва Қрим ҳудудлари деган янги ғояни илгари сурмоқдалар. Ушбу ҳудудлардаги яшаш шароити ва ўзаро алоқа қилиш имкони бунга асос қилиб кўрсатилмоқда. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling