Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Энг қадимги одамларнинг меҳнат фаолияти ва турмуш тарзи
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Энг қадимги одамларнинг меҳнат фаолияти ва турмуш тарзи.
1890 – 1891 йилларда Явадан топилган бош суягининг тепа қисми ва оѐқнинг пастки бўғин қисмини олимлар томонидан ўрганилиши, питекантропларни тик юра олишини кўрсатади шу сабабли уларни Pitekantropus erektus (тик юра оладиган маймунсимон одам) деб номланишига сабаб бўлди. аммо, бу фикрларга қўшилмаган олимлар ҳам бўлиб, улар бош чаноғини йирик гиббон маймунига тегишли деган фикрларни ҳам келтириб ўтадилар. Бу фикрлар қатор текширишларда ўз исботини топмади. Бундан ташқари XX асрнинг 30 – йилларида Явадан яна 20 га яқин шу тардаги суяк қолдиқлари топиб ўрганилди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бу даврда инсон аждодларининг олд оѐқлари тўлиқ қўлга айланиб бўлган бўлиб, унинг бош миясининг тараққий этиши қўл тараққиѐтида орқада қолган деб хулоса чиқариш мумкин. Гарчи питекантропнинг мия ҳажми 900 см 3 бўлсада, ва австролопитек мия ҳажмидан 1,5 баробар катта бўлиб, бош чаноғи бир қадар прогрессив бўлсада, бош суяги содда тузилишга эга бўлганлиги, унда маймунларга хос хусусиятларнинг ҳали кучлилигини кўриш мумкин. Бу бош 91 қопқоғи баландлигининг ниҳоятда паст бўлиши, қош усти қабартмалари бўртиб чиқишида намоѐн бўлади. Олимлар ўртасида питекантропларнинг меҳнат қуроллари тайѐрлай олиши бир муддат мунозараларга сабаб бўлди. аммо, кейинчалик питекантропларга оид ѐдгорликларидан содда меҳнат қуролларнинг топилиши бу тортишувларга якун ясади. Яна бир ажойиб топилма илк плейстоцен даврига оид 1954 – 1955 йилларда Шимолий Африкадан Ява оролидагидан кўра фрагментар (бир қисм деган маънони билдиради) топилма топилган бўлиб, унда фақатгина бош суягининг қуйи қисми тўлиқ сақланган эди. Бу фанда atlantropus mavritanius номи билан киради. Бош суягининг пастки қисми ва тишларининг тузилишига қараб олимлар атлантроп морфологик жиҳатдан Ява питекантроплари билан бир хил даражада туришини аниқлаганлар. Атлантроплар ѐдгорлигидан топилган тош қуроллар шаклга эга эмас, қўпол ва йирик тошлардан иборат эди. Худди шу геологик давр (илк плейстоцен) даврига оид Жанубий Африкадаги Австролопитеклар топилган манзилгоҳлардан 1949 йили питекантропларга яқин турувчи мавжудот топилган. Бош чаноғи ва тишларининг жойлашиши, морфологияси уни гоминидлар оиласидан эканлигини кўрсатади. Бу топилма Telantropus cаpensis деб номланди. Хитойнинг Чжоукоудян ғоридан топилган инсон манзилгоҳларида энг қадимги гоминидларнинг меҳнат фаолияти хусусида қатор хулосалар чиқариш имконини беради. Бу ерда инсониятнинг асосий хўжалик машғулоти овчилик бўлганлигини исботловчи археологик материаллар кўплаб топилган. Шунингдек, 40 дан ортиқ эркак, аѐл ва болаларнинг суяк қолдиклари ҳам топилган. Синантроп одамлар морфологик жиҳатдан бошқа мавжудотларга қараганда инсонга энг яқин ҳисобланади. Улар питекантропларга нисбатан кейинги даврларга хос бўлганлиги сабабли алоҳида тур сифатида эътироф этилган. Суяк қолдиқларининг тўлиқ сақланганлиги, синантроп склетининг тузилиши, уни мукаммал ўрганиб чиқиш имконини берди. Мия ҳажми 900 – 1200 см 3 ўртачаси 1050 см 3 ни 92 ташкил этади. Аммо, бош суяги қопқоғининг ҳали бир қадар примитив тузилишга эга эканлиги синантропни ҳайвоний хислтлар кучли сақланганлигидан далолат беради. Бош суяги қопқоғининг унчалик баланд бўлмаганлиги, қош усти суякларининг бўртиб чиқганлиги, иякнинг пастки қисмининг ҳайвонларга хослиги, тишларнинг катталиги ва жойлашиш ўрни, инсондан кўра ҳайвонларга яқинлигини кўрсатади. Бош суяги қопқоғининг ички қисмида бўртма, қабриқлар, қопқоқнинг орқа қисмида чакка қисми мия тепасида жойлашган. Ушбу мия қисмлари тараққиѐти, мия структураси ривожланиши хусусида қимматли маълумотлар беради. Унга кўра синантроплар тил нуқтаи – назаридан бўғинлардан фойдалана бошлаганлар деб хулоса қилинади. Ушбу фикрни синантропларнинг бир қадар мураккаб бўлган меҳнат қуроллари тайѐрлаганликлари ҳам исботлайди. Синантропларнинг буғу, коркидон, ѐввойи от каби йирик ҳайвонларни овлаганликлари, уларнинг маконларидан бу жонзотларнинг суяклари топилганлиги ҳам уларнинг тараққий этган мавжудот эканликларини исботлайди. Олов узоқ вақт бир ерда ѐниб турган ва унинг қалинлиги бир неча метрга етади. Бундан синантропларнинг бир ерда муқим яшаганликларини билиб олиш мумкин. Олов исиниш, ваҳший ҳайвонларни қўрқитиш, ҳайдаб ов қилишда, гўштни пиширишда ѐрдам берган. 1907 йил Германиянинг Гейделберг шаҳри яқинидан топилган ибтидоий одам аждодининг бош суяги пастки қисми ўрганилганда тишларининг йириклигига қарамай инсонга яқин турганлигини кўриш мумкин. Морфологик нуқтаи – назардан гейделберг одами синантропга яқин турган. 1965 йил Венгриянинг Вертешсѐллеш яқинидан топилган топилмани ўрганган олимлар дастлаб уни примитивлиги учун питекантропга яқин турувчи топилма деб хулоса қиладилар. Аммо, суяк қолдиқларининг тўлиқ бўлмаганлигига қарамай, унинг бош миясининг ҳажми 1400 см 3 эканлиги уни неандерталларга яқин мавжудотлигини кўрсатади. Олимлар Вертешсѐллеш 93 топилмасини Европа неандертали ѐки синантроп ва питекантропнинг неандерталга ўтиш формаси деб хулоса қиладилар. Генрманиянинг Тюрингия ўлкасидаги Бильцингслебен шаҳарчаси яқинида 1972 – 1975 йилларда топилган ибтидоий инсон аждоди қолдиғи ѐнидан меҳнат қуроллари қўлга киритилган. Пешана ва энсага оид суяк қолдиқлари қисмлари топилган. Кўзусти қисмининг кучли бўртиб чиққанлигига қарб бу топилма эҳтимол Европа питекантропи бўлса керак деб хулоса қилинган. Маймунсимон одамлар ҳисобланган питекантроп, синантроп, атлантроп, гейделберг одамлари иссиқ иқлимли минтақаларда яшаганлар. Уларнинг антропологик тараққиѐт даражаси замонавий одамларга яқинлашиб қолган эди. Улар тайѐрлаган оддий меҳнат қуроллари қўл чопқиси бўлиб, унинг бир томони ясси (тухумсимон) бир томонининг икки чети ҳам уруиб тўғрилаш йўли билан тайѐрланган кесишга ва чопишга мослашган. Меҳнат қуроллари, чақмоқтош, базалт, оҳактош, кварцит кабилардан тайѐрланган. Олдувай даврида қайроқтош, қумтошлардан фойдаланилган. Шел даври қуролларидан ашел даври қуроллари силлиқланланлиги ва бир қадар ҳажмининг қисқарганлиги билан фарқ қилади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling