Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Даврлаштириш ва хронология. Ўрганилиш тарихи
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Даврлаштириш ва хронология. Ўрганилиш тарихи.
1931 йили инглиз олими Луис Лики Олдувай дарасида зинжантроплар қолдиқларини топишга муяссар бўлади. Унинг ишини кейинчалик(Л. Лики 1972 йил вафот этади) рафиқаси Мери Лики ва ўғли Ричард Лики давом эттирадилар. 1959 йили Луис ва Мери Ликилар Олдувай дарасидан австралопитеклардан фарқ қилмайдиган маймунсимон мавжудоднинг калла суягини топишга муваффақ бўлдилар. Бир йил ўтгач 1960 йил "зинжантантроп" топилган жойдан, фақатгина бироз чуқурроқда "зинтрантроп"га нисбатан ҳам тараққий этган мавжудоднинг суяк қолдиқлари топилган. Олимлар унга "презинжантроп" деб ном беришди 94 Калий-оргон усули бўйича ва бошқа далилларга асосланиб ишбилармон киши, 1,75-185 млн йил илгари яшаган. Гомо хабиллиснинг бўйи 122-140 см бўлиб, икки оѐқда юрган, мия қутисининг ҳажми 675-680 см3 ни ташкил етган. Юқори ва қуйи жағлари австролопитекоарникидан кичикроҳ, питэкантроп ва ҳозирги замон одамникига, анча яқин бўлган. Унинг бармоқ ва бўғинлари одамникига жуда ўхшаб. 1961 йили Чад Республикасининг Нджамен дэган жойидан 600 км шимолий-шарқий ердан чадантроп калла суягининг парчаси топилган бўлиб 1 миллион йил қадимийликка эга. Чадантропнинг жисмоний тузилишида австролопитекнинг ҳам олдувай питэкантропининг ҳали белгилари мавжуд. Олдувай дарасида ажойиб кашфиѐтлар 60 - 70 йилларда Кенияда ва Ефиопияда Туркона кўли қирғоҳларида ҳам археологик қидирув ва қазиш ишларини кенг кўламда олиб бориш учун туртки бўлди. 1970 йили Кениядаги Кооби-Фор дэган жойдан шундай маданий қатлам топилдаики, ундаги олдувай даврига мансуб тош қуроллар калий- оргон усули билан ҳисобланган. 3-3,5 миллион йил илгари ясалганлиги маьлум бўлди. Бу инсон яратган энг қадимги ва дастлабки тош қуроли эди. Эфиопиянинг Омо дарѐси дарасидан қадимги олдувай даврига мансуб қуроллар топилиб, санаси 1,9-2,2 миллион йилга бориб тақалади. Инсон эволюстиясининг иккинчи босқичи архантроплар билан боғлиқ бўлиб, улар энг дастлабки илк одамларга нисбатан ер юзида анча кенг тарқалган. Питэкантроп (грекча питкос-"маймун" "одам" яьни маймун одам), синатроп (лотинча сина-"Хитой", яьни хитой одам), атлантроп работ одами, гейдел берг,. Одамларини архантропларга киритиш мумкин. Питэкантроп- Осиѐнинг энг қадимги ҳазилма одамлар группаси ҳисобланган ахантроплар вакилидир. 1890-1891 йилларда голланд врачи Е. Дюбуа томонидан Индонезиянинг Ява оролидаги Соло дарѐси бўйидаги бўлган Тринил яқинидан қандайдир мавжудоднинг бош суяк ҳопҳоғи иккита 95 жағ тиши ва болдир суяги топилган. Кейинги йилларда Кенигсвалд ва бошқа олимлар томонидан Явада олиб борилган қазишмалар натижасида яна еттита питэкантопга мансуб суяклар топилган. 1937 йилда немис полеонтологи Ралффон Кѐнигсвалд Явадан питэкантропнинг бош мия қопқоғи суягини топган. Кейинги вақтларгача Явадаги Можокертидан тўрта катта ѐшдаги ва битта ѐшгина питэкантропнинг бош мия қопқоғи, олтита сон суяги, учта жағ суяги топилдаи. 1961-1972 йилларда эса Индонезия мутаҳассислари Явадан яна питэкантропнинг тўрта бош суяги ва иккита пастки жағ суягини топиганлар. Явадан топилган питэкантроп суяклари ораисда Можокертидан топилган бола суягининг санаси энг қадимий бўлиб, уни калий-аргон усули билан аниқланишига 1,5 млн – 1,9 млн йил деб ҳисобланади. Питэкантропларнинг жисмоний тузилишига қараб улар мунтазам равишда қуроллар ясай олганлар, деб фараз қилиш мумкин. Шуни айтиш керакки, Кенигсвалд Жанубий Яванинг Патжитан қишлоғи атрофида қазиш ишлари олиб бориб, тўртламчи геологик ҳатламдан жуда ҳўпол ишланган оддий тош қуроллар топилган. Бу қуролларни питэкантроплар ѐки уларнинг унча узоқ бўлмаган авлодлари тайѐрлаган бўлиши мумкин. Синантроп-Хитой одами ҳам энг қадимги ҳазилма одамлар вакили ҳисобланади. 1918-1923 йилларда Швед геологи Г. Андерсон Пекиндан 45-50 км жанубий-ғарбдаги Чмоукаутян дэган жойида кузатиш ишлари олиб бораѐтиб, аввал тош қурол, сўнгра ҳайвонлар суяги билан бирга одам тишини топади. ҳазилма ишларига канада олими Д. Блек ҳам жалб ҳилинади. 1927 йили Блекнинг ассистенти Пен Вен-чжун мазкур жойдаги Костетонг ғоридан энг қадимги хитой одамининг калла суягини топишга муяссар бўлиди. қазиш ишлари хитой олимлари томонидан давом еттирилиб, натижада мазкур жойдан яна 60 яқин одам суяги топилиб, шундан 15 таси ѐш болаларники эканлиги аниқланди. Шу нарса муҳимки ғордан синантроп қолдиқлари билан бир ҳатламда тош қуроллар, гулхан ҳолддиҳлари йирик ва майда 96 ҳайвонларнинг синдирилган ҳамда куйган суяклари топилган. Бу ҳол синатропларнинг питэкантроп ва олдувайдаги "ишбилармон одамга" нисбатан анча тараққий этганлигини кўрсатади. Синатропларнинг бўйи 144- 156 см бўлиб, пешонаси паст қия бўлган. Питэкантроп мия қутисининг ҳажми 850-950 см3 бўлса, синатропнинг эса 1050-1200см3 га тенг. Демак синантроп миясининг ҳажми питэкантроп миясининг ҳажмидан катта, лекин ҳозирга замон одами мия қутисини ҳажмидан эса кичикроҳдир. 1963-1964 йилларда хитой археологлари Пекиндан 900 км жануби- ғарбийдаги Лантян дэган жойдан лантян синантропи, деб аталган ҳазилма одам ҳолдиғини топганлар. Европа архантроплари. Кўпчилик олимларнинг фикрларига кўра қитьага энг қадимги одамлар илк тош асрида - бундан 1,8 млн илгари Африкадан кириб келган экан. Кейинги вақтда Франстиядаги Сан Валс дэган жойдан қадимийлиги 2,3-2,5 миллион йилликларга мансуб макон ва тош қуроллари топилган. Франстиянинг Ли Рош Ламбер дэган жойидан эса 1,5 миллион йил қадимилик майдаланган ҳайвон суяклари, кварст ва чаҳмоҳ тош парчалари топилган. Яна Франстиянинг Шийяк дэган жойидан дарѐнинг қайроқ тошларидан ясалган қурол ва ҳайвон суяклари топилган. Унинг санаси бундан 1 миллион 800 минг йил қадимийликка эга экан. Югославиянинг Шандаля деган ғор маконидан 1 миллион 600 минг йил қадимийликка мансуб оддий қурол, энг қадимги одамнинг тиши, сут емизувчи ҳайвонларнинг, кўпроқ миқдорда ѐввойи от-Стенон, каркидон, тўнғиз ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари топилган бўлиб, суяклар ўтда куйган. Европада қуйи плейстонстентнинг иккинчи ярмида 1,5 миллион билан 700 минг йил илгари яшаган энг қадимги одам яшаганлиги ҳақида маьлумот берувчи ашѐлар топилган. Хусусан Франциянинг Синдел дэган жойидан виллафранк дарврига мансуб ҳайвон суяклари топилган. Худди шу ѐки ундан ҳам қадимийроқ даврга мансуб буюмлар Чехославакиянинг Пржезлетиста дэган жойидан ҳам топилган. Палеомагнит усули билан 97 аниқланишига унинг санаси 890-750- минг йилликлар роасидаги даврга мансуб экан. Ундан меҳнат қуроллари, тош, қадимги ўчоҳдан эга кўмир ва ҳайвонларнинг куйган суяклари топилган. ҳайвон суяклари орасида мамонт, от, ешак, бизон ва асл буғуларни кўпчилиги ташкил етади. Европада питэкантроп синантроп ва лентян синантропига яқин бўлган архантроплар энг қадимги одамлар ҳолдиғи 1907 йилда Германиянинг Гейделберг шаҳри яқинидан топилган. Гейделберг одами кўп жаҳатдан питэкантроп ва синантропга яқин туради. Баьзи олимлар уни гюнст-миндел даврида яьни 600-900 минг йил илгари яшаган деб фараз қилмоқдалар. Лекин Гейделберг одами топилган жойдан ҳеч қандай маданий қатлам борилиги аниқлаган емас. Гарчи гейделберг одамининг жағ суяги чиққан жойдан суньий тарзда тайѐрланган меҳнат қуроллари топилмаган бўлса ҳам, у шубҳасиз энг қадимги одамнинг типик вакили эди, чунки гейделберг одамида одамга хос хусусиятлар кўп бўлиб,. У қурол ясаш ҳобилиятига эга бўлган. Вэнгриянинг пойтахти Будапешт шаҳридан 50 км ғарбда жойлашган Вертешсѐллеш манзилгоҳидан Л. Вертеш томонидан 1963-1965 йилларда архантроп бош миясининг бўлакчаси қадимги одамлар томонидан ѐйилган ҳайвон суяклари, ҳилма-хил тош қуроллари ва гулхан қолдиқларининг топилиши диҳҳатга сазовардир. Вертешселлош манзилгохидан топилган одам бош мия қопқоғининг бўлакчаси кўп жихатдан синантропга яқин туради, унинг санаси эса 500 минг йил билан белгиланган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling