Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Ирқларнинг вужудга келиши. Даврлаштириш ва хронология
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Ирқларнинг вужудга келиши. Даврлаштириш ва хронология. ўрганилиш тарихи. Мавжуд назариялардан бири ҳозирги қиѐфадаги замонавий одамларда учрайдиган турли ирқлар турли минтақаларда яшаган неандерталларнинг ҳозирги қиѐфадаги одамларга айланиши оқибатида вужудга келган. Ушбу назарияга қарайдиган бўлсак, эски дунѐ деб аталадиган Африка, Осиѐ ва Европа қитъаси ҳудудларида неандерталларнинг замонавий қиѐфадаги одамларга, яъни Homo sapiens (ақл идрокли одам) га айланиш жараѐни содир бўлган. Ушбу нзария антропологик адабиѐтларда полицентрик (бирваракайига, бир неча ерда) назария деб аталиб, унинг вужудга келган даври 1939 йил бўлиб ҳисобланади. ушбу назарияни Хитойда ишлаган немис антропологи Франц Вайденрайх томонидан таклиф этилган бўлиб, унинг фикрича Европоид ирқи Европа неандерталларидан, негроид ирқи Африка 117 неандерталларидан ва Монголоид ирқи Синантроплардан тарқалган деган ғояга асосланар эди. Моноцентриз (иноният аждодларини ягона, бир жойда вужудга келган деган назария) 1947 йилда рус антрополог олими Я. Я. Рогинский томонидан яратилган. Унинг фикрича, Олд Осиѐ ва Ўрта ер денгизи ҳавзаси турли неандерталлар типларининг ўзаро қўшилиш нуқтаси бўлиб, айнан шу ер инсониятнинг ватани бўлиб ҳисобланади. Ушбу ғояни асослаш учун Фаластин ҳудудларидан топилган неандерталларнинг энг прогрессив тип эканлиги қилиб кўрсатилади. Моноцентрик назарияга кўра ирқлар замонавий қиѐфадаги инсонлар вужудга келгандан кейин инсонлар яшайдиган табиий шароитларга кўра аста – секинлик билан ўзгариб борган. Бир сўз билан айтганда замонавий қиѐфадаги инсоннинг вужудга келган макони хусусидаги фикрлар ҳали баҳсли, мунозараларга бой мавзу бўлиб ҳисобланади. Аммо, кўпгина олимлар барибир полицентрик назария тарафдори бўлиб, уларнинг фикрича, неандерталларнинг инсон ойкуменаси ҳудуди бўйлаб кенг тарқалганлиги, неандерталларда ирқ кўринишларининг мавжудлиги улар гипотезаси учун хизмат қилади. Сўнгги палеолит даври одамларининг специфик ва морфологик ўзига хослиги ҳар икки гипотезага мос келган ҳолда улар орасидан қайси бири устун мавқега эгалигига оид маълумотлар бермайди. Жумладан, бурунларнинг қуш тумшуғига хослиги юқори палеолит Европа одамларига хос анатомик хусусият бўлиб, еропоид одамлари ҳам бу ҳол сезилиб туради. Кенг бурун негроид ирқининг қадимги ва замонавий қиѐфадаги одамлари учун ҳам хосдир. Қиқиқ кўзлилик ва кенг юзлилик монголоид ирқининг қадимги ва ҳозирги замон қиѐфалари учун ҳам хос белги бўлиб ҳисбланади. Бу факт полицентрик назария ва унинг тарафдорлари томонидан илгари сурилади. Ибтидоий одамларнинг ойкуменаси кенг тарқалиб бориши билан инсоннинг ирқий диференцацияси масаласини ҳам вужудга келтирди. Сўнгги палеолит даври ѐдгорликларини тадқиқ этиш натижасида ўша даврларда 118 яшаган одамларнинг ирқий жиҳатдан бир неча гуруҳга бўлинганликларини кўриш мумкин. Бу ирқий бўлинишлар ҳозиргидан кўра кучсиз бўлсада мавжуд бўлмаганлигини ҳам рад этиб бўлмайди. Ирқларнинг пайдо бўлган жойи ҳам айрим жузъий ўзгаришларга қарамай материклар жойлашувига мос тушади. Европоид ирқи Европада, Монголоид – Осиѐда, негроид – Африкада шаклланган. Ўрта ер денгизи ҳавзаси ўзига хос бўлиб, денгизнинг Европа қирғоқларида негроид, ва аксинча Африка қирғоқларида европоид ирқлар аралаш ҳолатда тарқалган. Кавказ ва Марказий Осиѐ минтақсида европоид ирқига ўхшаш оид инсон аждодлари тарқалган. Жанубий ва жанубий – шарқий Осиѐда негроид ирқига оид инсон аждодлари европоид ирқига яқин инсон аждодлари ва монголоид ирқи билан аралаш ҳолда тарқалганлигини кўриш мумкин. Шундай қилиб айтиш мумкинки, инсониятнинг учта катта ирқи орасидаги морфологик фарқлар асосан икки факторга мос равишда шаклланган. Турли материкларга тарқалиб кетган инсон аждодларининг кенг ҳудудларда бир – биридан изоляцион ҳолатга келиб қолиши ва изоляциялашган минтақаларда қолиб кетган инсон аждодларининг табиий – иқлимий шароитларга мослшуви натижасида вужудга келган деган қарашлар тарихий адабиѐтларда келтириб ўтилади. Қуйида инсониятнинг мавжуд учта катта ирқлари ва уларнинг ўзига хосликлари хусусида фикр юритилади. - Негроид ирқи. Териси рангининг қоралиги, сочларининг жингалак ѐки жингалакка мойиллиги, бурун катакларининг кенглиги, қалин ва бурамага мойил лабларнинг мавжудлиги бўлиб ҳисобланади. Физиологик жиҳатдан негроид ирқининг бундай кўринишга келишига негроид ирқи тарқалган минтақаларда ҳавонинг иссиқлиги, ҳавода намликнинг юқори бўлиши сабаб қилиб кўрсатилади. Тропик иқлим минтақасига келиб қолган европалик одамлар тез орада чарчайди, маълум бир муддат яшаса, касалликларга чалинишга мойил бўлади. Уларни тропик минтақада иссиқ уруши ва намликнинг кўплигидан ҳаво етишмаслик касали қийнайди. Агар 119 Африкада яшовчи негроид ирқига мансуб инсонлар иссиқ ва намликка чдамли бўлиб, улар учун бу ерларда яшаш одатий ҳол бўлиб кўринади. Чунки, негроид ирқидаги одамларнинг танаси қора бўлганлиги сабабли уларнинг танасини қуѐш иссиқлиги уриши эҳтимолдан узоқ ҳодисадир. Бошқа ирқларда ҳам қорачалик аломатлари мавжуд ва улардан ҳам куйиш аломатлари бир қадар паст даражада бўлади. Бурун катакларининг кенглиги негроид ирқи вакилларига ҳаво алмаштиришда имкон берса, сочларининг жингалак бўлиши бошни офтоб олишидан сақлайди. Жингалак сочлар орасидаги ҳаво тезда исиб кетиш олдини олади. - Монголоид ирқи иссиқ аммо, қуруқ континентал иқлимли минтақаларда вужудга келган. Ярим чўл ва чўл ландшафти ва бу минтақаларда бўладиган қуруқ ва иссиқ шамол, совуқ ва изғиринли шамоллар қум ва қор учқунларини инсоннинг юзи ва кўзига изғиринли уриши натижасида инсон кўз қабариқларини қисиб кўзга кириши мумкин бўлган зарралардан ўзини ҳимоя қилишга уринади. Шу сабабли кўз қабариқлари доимий қисилиб туриши натижасида қабариқларда ѐғ қатлами вужудга келиб қолади. Монголоид ирқи вакилларининг танаси буғдойранг бўлганлиги ҳам уларнинг бошқа ирқлардан алоҳида фарқи бўлиб ҳисобланади. Монголоид ирқи вакилларининг юз қиѐфасида ва қабариғидаги ѐғ қатлами европоид ва негроид ирқига нисбатан кўпроқ бўлади. Аммо иқлимий шароитлар бошқа ирқларда ҳам кўзи қиқсиқлик бўлиши кўрсатади. Жумладан, жанубий Африканинг Намибия саҳроларида яшовчи Готентот ва Бушмен қабилалари одамларининг ҳам кўзларида қисиқлик аломатлари мавжуд. - Европоид ирқи вакилларининг асосий алоҳида ўзига хосликлари қуйидагилар бурунларнинг қуштумшуғига мойиллиги бўлиб, буруннинг бу шаклга келишида Европа иқлимининг совуқ бўлиши, музликнинг чекиниш жараѐнида бу ирқнинг шаклланиб бориши ва совуқ ҳавонинг бурун орқали ичкарига киришига тўсқинлик қилиши билан характерланади. Танасининг тери ранги оқлиги, сочларининг сариқ ѐки оловранг бўлиши, кўзларининг 120 кўк рангда бўлиши кабилар европоид ирқининг асосий ўзига хослиги бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб инсоннинг вужудга келиш жараѐнида ирқлар ҳам шаклланиб бориб, замонавий қиѐфадаги инсонларнинг дастлабки даврда бир – бирларидан узоқ бўлган минтақаларда яшашлари ва локал аҳамиятга эга бўлган жамоаларда яшай бошлаганлари, бундан ташқари турли минтақаларнинг табиий – иқлимий шароитининг турлича бўлганлиги каби қатор сабабларга кўра шаклланди дейишга барча асослар етарли. Ирқларнинг табиий – иқлимий шароитларда ўзгарувчанлигини ҳам унитмаслик лозим. Палеоантропологик ва археологик маълумотларга кўра йирик учта ирқ орасида бўлинишлар (оралиқ ирқлар) мезолит давридаѐқ вужудга кела бошлаган. Жумладан европоид ирқи ичида унинг шимолий ва жанубий тармоқлари вужудга келганлигини кўришимиз мумкин. Монголоид ирқининг ичида эса Осиѐ ва Америка тармоқлари оралиқ ирқлари вужудга келган. Негроид типи ичида эса икки йирик ва ҳар бири яна бир неча гуруҳга бўлинадиган ирқ гуруҳлари вужудга келган. Асосий гуруҳлар Африка ва Австралия негроид ирқ гуруҳларига бўлинади. Ўзаро муносабатлар давомий бўлган минтақаларда метис ирқи (Африка ва Австралия ирқларининг умумийлиги асосида) ҳам шаклланган. Кўпгина оралиқ ирқлар локал аҳамиятга эга бўлиб қолганлиги сабабли вужудга келган деган фикрлар фанда устун мавқега эга. Бу кўп ҳолларда Австралия ва Америка оралиқ ирқ типларига таълуқли бўлиб ҳисобланади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling