Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Мавзу: Одамнинг вужудга келишининг ижтимоий аспектлари. (2 соат)
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Мавзу: Одамнинг вужудга келишининг ижтимоий аспектлари. (2 соат) Режа: 1. Социогенезнинг илк босқичи. Замонавий одам ва эвлюция 2. Замонавий антропологик типларнинг тарқалиши. 3. Миграция ва одамлар миграциялари. Социогенезнинг илк босқичи. Замонавий одам ва эволюция. Социогенезнинг илк босқичи сифатида ибтидоий тўда даври тилга олинади. Инсоният ҳайвонот оламидан ажралиб чиқиб антропогенез жараѐнини босиб ўтди. Бу, шубҳасиз жуда катта даврни ўз ичига олган жараѐн эди. Ўз ўзидан савол туғиладики, мазкур давр ичида одамлар коллективи қандай эди Маълумки, Энг қадимги одамларнинг аждодлари- қазилма маймунлар, австролопитеклар пода ѐки гала бўлиб яшаганлар. Иккинчи томондан, одамнинг қуроллар ишлати фақат коллектив ичидагина пайдо бўлганини еътироф қилиш зарур. Киши организмининг, хусусан қўлнинг тараққий қилши натижасида, меҳнат натижасида табиат устидан бошланган хукмронлик илгарига қараб босилган хар бир қадам борган сайин одамнинг билим даражасини 125 кенгаѐтириб борди. Меҳнатнинг ривожланиши зарурияти орқасида жамият аьзоларининг янада яқинроқ жипслашувича ѐрдам берди, чунки шунинг орқасидан бир-бирларга ѐрдам қилиш, биргалашиб ишлаш тез-тез учрайдиган ходиса бўлиб ҳолди. Биргалашиб ишлашнинг фойдасини англаш эса жамиятнинг ҳар бир аьзоси учун равшан бўлиб ҳолди. Дастлабки одамлар коллективи шундай гуруҳ эдики, ундаги аьлоҳа биргаликда овқат топиш ва ташқи хавфдан биргаликда саҳланишга асосланган эди. Лекин инсон ўз ҳаѐтининг у илк даврида турмуш воситалари билан жуда кам таьминланган эди. Тирикчилик воситаларини қўлга киритиш ижодий характерга эга эди. Хам одамлар орасида онгли равишда уюшган мустахкам ва доимий гуруҳлар йўқ ва бўлиши мумкин еамс эди. Одамлар коллективи турли жойлардаги маҳаллий шарт-шароитга ва турмуш кечириш имконияти, мавсум ва бошқа сабабларга боғлиқ ҳолда катта ѐки кичик бўлган, унинг тартиби доимо ўзгариб борган, уларнинг тарҳалиб кетиши ва яна қайтадан қўшилиши мумкин эди. Демак шундай экан, кишиликнинг бу коллективни нима деб атамоқ керак. Биз уларни қандай атамайлик барибир одамлар коллективи ҳали одамларнинг бир-бири билан алоҳа қилишининг илк табий шаклидан иборат бўлган "ҳақиқий" одамлар коллективи эмасди. Ўша дарвдаги кишилик ижтимоий аҳволининг яна бир хусусияти шундан иборатки, бу даврда кишилари гуруҳи ўртасида доимий алоқа бўлмаган. Улар бир-бирларидан ажралган холда яшаган бўлишлари мумкин. Демак, кишиликнинг бошланғич ижтимоий аҳволидаги бу хусусиятлар ишлаб чиқариш кучларининг жуда паст даражада эканлигидан дарак беради. Лекин дастлабки кишилик гуруҳларининг ўзаро муносабатлари тўғрисида аниқ бир фикр айтиш қийин албатта. Еҳтимол ҳар бир коллектив ѐки гуруҳларнинг ўз йўлбошчиси, етакчиси бўлгандир. Мазкур группанинг етакчиси эркак бўлганми, ѐки аѐлми, бу бизга маьлум емас. 126 Узоқ ўтмишда яьни кишиликнинг гўдаклик даврида эркак билан аѐл жинслари ўртасида ҳеч қандай мустаҳкам алоқа, маьлум маьнодаги тартиб- қоида ѐки чекланишлар бўлмаган. Шунинг учун ҳам жинсий алоқа никоҳнинг бошланғич холатини аралаш умуммий ѐки тартибсиз муомила деб аташ маҳсадга мувофиқдир. Буни фанда промисуитет деб аталган. Гоминидлар оиласи эволюцияси жараѐнида илк ва ўрта плейстоценда эволюциянинг якунига етиши учун қулай шароит вужудга келди. Неандерталлар бир қатор физиологик хусусиятлар тик юриш, бош мия ҳажмининг катталиги, қўлларнинг эркин ҳаракат қилиши каби белгиларга эга бўлсаларда, уларда тафакур ва нут, қўл ҳаракатининг бир қадар чекланганлиги, неандерталларнинг жамоа бўлиб, бундан прогрессивроқ жамият тузишлари учун асосий тўсиқ эди. Ўрта палеолит ва сўнгги палеолит даврлари орасида ўзига хос алоқалар бўлиб. Улар энг аввало ибтидоий одамларнинг физиологик хусусиятлари, уларни меҳнат қуроллари тайѐрлаш техникасидаги умумийлик, хўжалик ҳаѐтдаги умумийликлари мавжуд эди. Мустье даври ѐдгорликларини тадқиқ этиш орқали неандерталлар турмуш тарзининг секин асталик билан сўнгги палеолит даври маданиятига яқинлашганлиги аниқланган. Ҳозирги замон археология ва палеоантроплогиясида сўнгги палеолит даври ҳақли равишда инсониятнинг вужудга келиш арафасидаги давр эканлигига етарлича маълумотлар мавжуд. Ибтидоий тўда даври давомида меҳнат қуроллари тайѐрлаш техникаси ва овчилик хўжалигининг паст даражада тараққий этганлигини кўришимиз мумкин. Аммо, мустье даври босқичида бу жараѐнлар тезлашиб, овчилик, териб – термичлашнинг мураккаблашуви, сунъий турар жойларнинг вужудга келиши каби янги хўжалик типлари вужудга кела бошлаган эди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling