Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Миграция ва одамлар миграциялари.
Сўнгги палеолит одамлари неандерталларга нисбатан камроқ ҳолда локал жойлашув ҳосил қилганлар. Уларнинг меҳнат қуроллари ва уни тайѐрлаш техникаси неандерталларга нисбатан тараққий этган бўлиб, улар нафақат кийим – бош, балки, мураккаб тузилишга эга бўлган сунъий турар жойларни ҳам барпо эта олганлар. Бу уларни ноқулай иқлимий шароитларда ҳам яшаб кетишларига имкон берган. Сўнгги палеолит одамлар шу сабабли неандерталлардан кўра кенгроқ минтақаларга тарқала олганлар. Одамлар ов ҳайвонлари орқасидан бориб, узоқ шимол минтақаларини ҳам забт эта олдилар. Аммо, одамларнинг барча минтақаларга бир вақтда 130 тарқалди деб бўлмайди. Маслан, ҳозирги Ёқутистон, Камчатка, Чукотка ҳудудлрига ибтидоий одамлар бундан 14 – 13 минг йиллар олдин тарқалганлар. Ёқутисдондаги Алдан дарѐси бўйидаги Дюқтой ѐдгорлиги (юқори қатламлари 13 – 12 минг йилликка тегишли), юқори ва қуйи Троицкий ѐдгорликлари (18 – 14 минг йилликларга тенг) археологик текширишлар бу минтақаларда ибтидоий одамлар 35 минг йлликлардан бошлаб яшай бошлаганини кўрсатади. Камчаткадаги Ушков ѐдгорлиги бу ерга ибтидоий одамларнинг кириб келишини бундан 14 – 10 минг йиллар олдин содир бўлганлигини кўрсатади. Демак чукоткага ҳам ибтидоий одамлар худди шу вақтларда кириб келганлар. Америка қитъасига одамларнинг кириб бориши. Одамлар миграциясининг Америка қитъасига бориб қолиши хусусида баҳслар турли – туман бўлиб келган. Яратилган назариялардан энг тўғриси АҚШлик олим А. Хрдличка назарияси бўлиб ҳисобланадаи. АҚШ олими Алеш Хрдличка Аляскадаги сўнгги ўнинчи илмий экспидицияни олим ўзининг 70 ѐшида 1938 – йили ўтказади. Олим ушбу экспидициялар натижасида Америкага одамлар Осиѐдан кўчиб келган деган хулосаларга келади. Унинг фикрича, одамлар Америкага Осиѐ қитъасидан бундан 11 – 14 минг йиллар олдин келганлар 7 . Инсониятнинг келиб чиқиш муаммоси ва Осиѐдан Америкага одамларнинг кўчиб келишига оид маълумотларни аниқлаш ва текшириш учун Алеш Хрдличка 1939 – йили собиқ СССР антропология Окладников билан бирга Ангара дарѐси бўйларида илмий экспидицияда ҳамкорликда изланишлар олиб борган 8 . Шу вафтгача, Америка қитъасига одамларнинг кириб келиши билан боғлиқ қарашлар ва назариялар мавжуд эди. Аммо, уларнинг бирортасида 7 Борисковский И. П. Древнейшее прошлое человечества (2 –е переработанное и дополненное издание) – М.: ―Наука‖ 1980. – С. 201 – 202. 8 100 лет со дня рождения А. Грдлички // вопросы антропологи – М.: 1962. № 33. – С. 3 – 15 131 аниқ исбот ва далиллар етишмас эди. Энг аввало, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, олимларнинг бир гуруҳи Америка қитъасига одамларнинг кўчиб келишини қадимги дунѐ тарихидаги афсоналарга этиб боғлашга ҳаракат қилар эдилар. Айрим олимлар Марказий Америкадаги ҳиндуларнинг Африкадаги қадимги цивилизацияларга алоқадаорлиги исботлашга уринишлар, қарашлар ва назариялар мавжуд эди. Аммо, биз юқорида Алеш Хрдличка тадқиқотларини келтириб ўтиб, бу қарашларнинг хатолигини исботлашга ҳаракат қилидк. Алеш Хрдличка фикрлари ва антропологик тадқиқотлари, шунингдек, назарияларининг тўғрилигини, яъни ибтидоий одамларнинг Беринг бўғози орқали Америка қитъасига кириб борганлигини бугунги кунда, тўртламчи геология ва археологиянинг ютуқлари ҳам исботлаб турибди 9 . Америка қитъасига ибтидоий одамларнинг кириб бориши хусусида Алеш Хрдличкага қадар кўплаб назариялар яратилган эди. Шу назария ва қарашлардан яна бири Француз олими Поль Рив назарияси бўлиб, унинг фикрича, ибтидоий одамлар Америка қитъасига жанубий – шарқий Осиѐдан кириб борганлар. Поль рив этнолог олим бўлиб, у узоқ йиллар давомида Жанубимй Америка ва жанубий – шарқий Осиѐ халқларининг тили ва маданиятидаги умумийлик масалаларини тадқиқ этган. Тилдаги ва моддий маданиятдаги қатор умумийликни мисол қилиб Поль Рив бир неча ўн млн йил олдин ва музлик даврида одамлар Тинч океани ороллари орқали Жанубий – Шарқий Осиѐ Америка қитъаси билан уланган ва ибтидоий одамлар ороллар занжири орқали америкага бориб қолганлар деган фикрларни илгари суради 10 . Аммо, унинг назарияси кенг илмий жамоатчилик томонидан қўллаб – қувватланмаган. 9 Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного общества: учеб. Для вузов по спец. «История». – М.: Высш. Шк., 1990. – С. 176. 10 Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного общества: учеб. Для вузов по спец. «История». – М.: Высш. Шк., 1990. – С. 175. 132 Америка қитъасига ибтидоий одамларнинг кириб бориши хусусидаги яна бир назария, Шимолий Америка ҳиндуларининг антропологик тузилиши билан боғлиқ бўлиб, айтиш мумкинки, Шимолий Америка ҳиндуларининг тана тузилиши Жанубий Америка ҳиндуларининг тана тузилишидан анчагина фарқ қилган. Бир қатор олимлар Шимолий Америка ҳиндуларининг тана тузилиши Европоид ирқига яқин туришини ҳисобга олиб, Шимолий америка ҳиндуларининг илк ўрта асрларда Скандинавия Нормандлари авлодлари деб ҳисоблаганлар 11 . Уларнинг фикрича эса, одамлар Британия ороллари, ирландия ва Исландия, шунингдек, Гренландия орқали Шимолий Америкага келиб қолганлар деган назария ҳам олимлар орасида машҳур бўлган. Ана шундай кўпдан – кўп қарашлар ва назариялардан бирортаси ўзининг тўлиқ исботини топган эмасди. Шунинг учун Алеш Хрдличка бир қатор илмий изланишларини хусусан ўнлаб илмий экспидицияларини Беринг бўғози орқали Осиѐдан одамларнинг Америкага кириб келганлиги билан боғлиқ назариясини исботлашга ҳаракат қилди. Ушбу изланишлар натижасида унинг назарияси бошқа назарияларга нисбатан илмий асосланганлиги ва далил исботларнинг етарли даражада эканлиги ўз тасдиғини топади. Кейинчалик, олимнинг назариясини замонавий археология ва тўртламчи антроплогия фанлари ҳам исботлади. Чунки, ҳозирги кунда Беринг бўғозининг эни 14 км бўлиб, музлик даврида океан сувининг муз ҳолатида шимолий минтақада тўпланиши ва бунинг устига денгиз сувининг музланиши Америка ва Осиѐ минтақасининг қуриқлик орқали бир – бири билан боғлаган. Шу сабабли, музлик даврининг сўнгги босқичида одамлар ер юзининг барча қитъасига тарқалишга улгурганлар. Бу Алеш Хрдличка қилган кашфиѐтлардан бири бўлиб ҳисобланади 12 . Австралияга ибтидоий одамларнинг кириб бориши 11 www.педагог.уз 12 100 лет со дня рождения А. Грдлички // вопросы антропологи – М.: 1962. № 33. – С. 3 – 15 133 Жанубий – Шарқий Осиѐ Малая, Индонезия архипелаги билан биргаликда инсоннинг вужудга келиш маконларининг дастлабки ҳудудларидан бири бўлиб ҳисобланади. Геологик маълумотларга кўра плейстоцен даврининг айрим босқичларида Хайнан, Суматра, Калимантан, Ява каби қатор ороллар қуруқли орқали Ҳиндихитой билан бирлашган эканлар. Аммо, шунда ҳам Австралия ва осиѐни бирлаштириб турувчи қуруқлик йўли плейстоцен даврида ҳам умуман бўлмаган. Олимларнинг фикрича плейстоцен даврида сунда деб номланган кенг қуриқлик массиви (Осиѐ континентал шелфи) мавжуд бўлган. Ундн жанубий – шарқ томонда геолог олимлар Сахул деб ном берган материк мавжуд бўлган. Сахул ўзига плейстоцен даврида Тасмания, Австралия, Янги Гвинея каби ҳудудларни қўшиб олган бўлиб, Сунда қуриқлик массиви билан ороллар тизими орқали боғланган бўлган. Олиб борилган археологик изланишлардан топилган ашѐларнинг ѐши ҳам ушбу фикрни исботлайди. Янги Гвинеягача бўлган ҳудудларда топиб ўрганилган ѐдгорликлар сўнгги палеолит даври ѐдгорликларига Малая ѐдгорликларига оидлиги исботланган. Фақатгина Филиппин оролларида бир неча қадимги палеолит даври ѐдгорликлари мавжуд. Жумладан, Табон, Пиландук (Палаван ороли) бундан мустасно.бу ердан топилган ашѐларнинг ѐши радиоуглерод усулидан аниқланишича 30 – 28 минг йилликларга тенг. Тимор орлида ҳам палеолит даври ѐдгорликлари топилган бўлиб, Уай – Бобо II ѐдгорлиги сўнгги палеолит даври ѐдгорлиги ҳисобланади. Радиоуглерод ѐрдамида унинг ѐши аниқланганда 13.400 йилни ташкил этади. Янги Гвинеянинг жанубий – шарқидаги Косипе ѐдгорлигидаги топилмаларнинг ѐши радиоуглерод ѐрдамида аниқлангандан сўнг 26 минг йилликка мансублиги аниқланди. Яъни сўнгги палеолит ѐдгорлиги бўлиб ҳисобланади. Полинезия, Микронезия ва Меланезия оролларига ибтидоий одамлар биндан 4 – 3 минг йиллар олдин кириб борганиклар археологик 134 тадқиқотларда аниқланган. Фақтгина Янги Ирландия ороллари сирасига кирувчи Бисмарк архипелагидаги ѐдгорликларнинг ѐши бундан 8 минг йил олдинга таълуқли бўлиб ҳисобланади. Австралия қитъасига ибтидий одамларнинг кириб бориши яқин вақтларгача худди Америка қитъаси сингари бундан 10 минг минг йиллар олдин ибтидоий одамлар кириб борган деган қрашлар мавжуд эди. Аммо, кейинги ватқларда олиб борилган изланишлар натижасида Австралия қитъасига ибтидоий одамлар анча барвақт борганликларини исботлайди. Австралияга ибтидоий одамларнинг кириб бориши тарихи билан В. Р. Кабо, Ж. Малвени каби олимлар жиддий тадқиқотлар олиб борганлар. Уларнинг изланишлари натижсида Австралияга ибтидоий одамлар бандан 35 – 30 минг йиллар олдин кириб борганлиги аниқланган. Сўнгги палеолит даври одамлари дарахт шохларидан тайѐрланган ѐғоч қайиқлар ѐрдамида қадимги Сундадан Сахул томонга ўтганлар. Ўша вақтларда дунѐ океанининг сатҳи ҳозиргига нисбатан анча паст бўлганлигини геологлар ҳам тасдиқлайди. Австралиянинг сўнгги палеолит ва мезолит даври ѐдгорликлари Жанубий – Шарқий Осиѐнинг шу давр ѐдгорликларига жуда ўхшаш. Хусусан Ҳиндихитойдаги мезолит даври ѐдгорлиги (Хаобин) га жуда ўхшайди. Австралиядаги энг қадимги ибтидоий одамлар ѐдгорлиги Манго (Сиднейдан 1 минг км ғарбда жойлашган) ѐдгорлиги бўлиб ҳисобланиб, у 32 – 25 минг йилликларга таълуқлидир. Бундан ташқари бир неча ѐдгорликлар топилган бўлиб, уларнинг ѐши 26 – 10 минг йиллар оралиғини ташкил этади. Австралиядаги карта, каперти, гамбир каби ѐдгорликлар палеолит даврининг сўнгги босқичи ва мезолит даврининг бошларига тўғри келади. Австралиянинг қадимги ѐдгорликлари унинг шимолида бўлмай балки жанубида кенг тарқалган. Шимолда оэнпелли (Арнхемленд ярим ороли) ѐдгорлиги ѐш нуқтаи – назаридан 24 – 19 минг йиликларга таълуқли бўлиб ҳисобланади. Бу ерда топилган тош қуроллар орасида силлиқланган тош болтанинг топилиши, тош қуроллар тайѐрлаш техникасининг нодир 135 намунаси бўлиб ҳисобланади. Тасмания оролида эса энг қадимги ибтидоий одамлар ѐдгорлиги 18 минг йилликни ташкил этади. Кўпгина адабиѐтларда жанубий – шарқий Осиѐ минтақаси Европа ва Осиѐ минтақасидан тараққиѐт даражасидан ортда қолган деган фикрлар устун. Аммо, бу фикрлар унчалик тўғри эмас, жумладан, Калимантан оролидаги Ниа ғорини ўрганиш натижасида бу ерда топилган замонавий қиѐфадаги одамнинг суяк қолдиқларининг ѐши 41 минг йилликка таълуқли эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари Таиланднинг шимоли – ғарбида 1966 йилда олиб борилган археологик қазиш ишлари даврида Рух ғоридан бундан 11 – 8 минг йилликларга оид ибтидоий деҳқончиликка оид археологик ашѐлар топилган. Таиланднинг шимолий – шарқий қисмидаги ѐдгорликлардан эса, дунѐда энг қадимги металлургияга оид ашѐлар топилган. Бу ерда бундан 5 минг йил олдин мисга ишлов берила бошланган эди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling