Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Ирқларнинг пайдо бўлиш ва вақти
Одамзод ирқларининг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳаддан ташқари мураккб бўлиб, уни тўлиқ таҳлил этишнинг деярли имкони йўқ. Я. Я. Рогинский фикрича неандерталь одамининг замонавий қиѐфага ўтиши сўнгги босқичида Осиѐ қитъасининг ғарбий қисми ва унга туташ Европа, Африканинг айрим минтақаларида иккита асосий ирқ гуруппалари пайдо бўлган. Булар жанубий – ғарбий ва шимолий – шарқий гуруппалар. Жанубий – ғарбий тармоқ кейинчалик европоид ва негроид – австролоид катта ирқларини пйдо қилган. Бу тармоқнинг кичик ирқлари шимолий – шарқ томондан ташқари барча томонларга тарқалиб кетган. Белгилари ҳали рўй – рост ифодаламаган катта монголоид ирқини ҳосил қилган шимолий – шарқ тармоқ кейинчалик бир қанча тармоққа 162 континентал ѐки шимолий монголоид тармоққа, Тинч океани (жанубий монголоид) ва америка тармоғига парчаланиб кетган. Кейинчалик дифференциация ва чатишув давомида Осиѐ ва Америка қитъалари аҳолисининг ҳар хил антропологик типлари вужудга келган. Ғарбий сибир ва Шимолий – Шарқий Европанинг Урал (уралопоноид аралаш ирқи) типлари гуруппаси орқали катта монголоид ирқи ҳозир европоид ирқи билан боғланган. Бироқ, мана шу ирқлар орасида афтидан анча қадимги ва чуқур алоқалар ҳам бўлган. Чунки улар энг азалги ватанида битта умумий манбадан келиб чиққан. Буларни ўша вақтлардаги аждод группаларини протомонголоид ва протоевропоид ирқлар деб аташ мумкин. Немис олими Франц Вейденрайх Европа, Африка, Шарқий Осиѐ, Австралиянинг бир – биридан олис олис жойлашган минтақаларидаги баъзи замонавий ирқлар неандерталь одамларининг маҳаллий ирқларидан келиб чиққан деган фикрларни илгари сурган. Аммо, полицентризм назариясига қарши фикр билдирган Я. Я. Рогинский барча ирқлар бир турдан тарқалган деган фикрлар ҳам бўлиб, бу икки назариядан бирортаси ҳали ўз исботини тпган эмас. Европоид ирқи. Катта европоид ирқи дастлаб Жанубий – Ғарбий Осиѐ, Жанубий Европа ва Шимолий Африкада вужудга келган. Протоевропоидлар мана шу минтақадан дунѐнинг турли томонларига кенг тарқалган бўлиб, бутун шимолий Европа, Африканинг Шимолий қисми, Ўрта ва олд Осиѐнинг тоғ олди ва дашт минтақаларига қадар тарқалганлар. Европоид ирқларининг бу минтақаларга тарқалиши юқори палеолит ва ҳатто ундан кейинги замонларга ҳам қисман тўғри келади. Европоидларга оид курил гуруппаси айрим олимларнинг назарияларига кўра европоидларнинг бу минтақага келиб қолган деган фикрларни илгари суришига сабаб бўлган. Аммо, изланишлар европоид катта ирқининг курил гуруппаси австролоидларга яқинлигини исботлаган. Иккинчи томондан полинезияликларни ҳам европоидлар жумласига киритиш ҳоллари бўлиб, бу уларнинг аждодлари жанубий – шарқий йўналишда узоқ сафар 163 қилганликлари (Ҳиндистон, Индонезия орқали Гавая, Самоа, Таити, Туамоту оролларига), Полинезияни, жумладан Янги Зелландия оролларини эгаллаб олган деб ҳисоблашишади. Бу ўринда энг аввало европоид ва негроид – австролоид ирқларинингумуман яхлит бўлганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Ментона шаҳри (Франция) ва болалар (Италия) ғоридан (1906 йил) топилган юқори палеолитга мансуб қатламларданегроид характеридаги иккита склетнинг (Грималди типи) топилганлиги шундан дарак беради. Кейинчалик дастлабки иккита группа иккита катта ирққа бўлиниб кетган. Бироқ, иккита катта ирқ типларининг ўртасида бир талай оралиқ ирқлар борки, буларни европоидлар ѐки негродлар жумласига киритиш қийин. Ўрта ер денгизи, Шимолий – Шарқий африка ва жанубий Ҳиндистон минтақаларида бир талай оралиқ европоид – негроид (ѐки негроид - европоид) гуруппалар негрлар билан европаликлар ўртасидаги тафовутни унитишга мажбур қилади. Эфиоплар европоид ва негроид ирқлари ўртасидаги контакт гуруппа ҳисобланади. Контакт гуруппалар яшайдиган яна бир минтақа Жанубий Ҳиндистон ва Шри Ланка ороли бўлиб ҳисобланади. Бу ерда дравидлар ва ўхшаш типларнинг вакиллари орасида комплекс ирқий белгиларни учратиш мумкин. Яъни, тери қопламининг буғдой ранг, ўртача жигар ранг тусда бўлиши, сочларининг қўнғироқ, бирмунча ингичка бўлиб, баданнинг учламчи жун қопламининг ўртача ривожланиши, пешонанинг бир оз қия ва анча кенг бўлиб, кўз усти равоқларининг яхши билиниб туриши, кўз косаларининг қиѐсан пастроқ туриши, ўртача ѐки бирмунча кенгроқ очилиб турадиган қўй кўзлар, юқори қовоқнинг бурмасизлиги, қаншарининг паст бўлиб, бурун устининг тўри ѐки сал ботиқ ҳамда бурун қанотларининг анча кенг бўлиши, лабларнинг бирмунча йўғон тортганлиги, энгакнинг сал ѐки ўртача туртиб чиқиб туриши, юзнинг анча чўзиб бўлиб, ѐноқларнинг ўртача ривожланганлиги, лекин бр оз прогнатизм (юқори жағнинг бир оз туртиб чиқиб туриши) борлиги, бош анча чўзиқлилиги (долихокефал бўлиши) бўйнинг ўртадан кўра тикроқ, жуссанинг 164 мезо ѐки долихоморф типдалиги каби белгилар Ҳиндистондаги баъзи гуруппаларни шарқий негроид – австролоид гуруппаларга яқинлаштириб қўяди. Юқори палеолит даврига мансуб Гримальди, Кромоньон ва Комб – Капель (ориньяк одами) типидаги одамлар дастлабки ирқий белгиларни ташкил этган одамлар бўлиб ҳисобланади. Кромоьон одами типи бошқаларга қараганда бирмунча кечроқ ривожланган. Шимолий Африканинг турли жойларидан топилган ва юқори палеолит даврига мансуб европоид типининг суяк қолдиқлари кромоньон типига ҳаммасидан кўра мосроқ келади. Юқори палеолит даврига оид топилмалардан ҳали кичик гуруҳларга оид белгиларни кўриш қийин. Неолит даврига оид топилмаларда эса қисман брахикефализациянинг кўп учраши кичик европоид ирқларга оид белгиларнинг ривожланишига сабаб бўлди. Археологик ва антропологик маълумотларга кўра шимолий европоид ирқи тармоғи бирмунча кечроқ шаклланган. Ирқларнинг хусусиятлари ва тарқалиши. Аралаш ирқлар. Ирқларнинг қадимдан бошланган ва ҳозирда миқиѐсларда ѐйилиб бораѐтган чатишув (метисация) жараѐни ирқларга таъсир кўрсатаѐтган ижтимоий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Америка, Осиѐ, Австралия, Африкада чатишган халқлар ва қабилалар ҳосил бўлганлигига талайгина мисоллар келтириш мумкин. Масалан, Бечуаналеддаги батухутсе қабиласи ўрта асрларда (IX – XII асрлрада) бу минтақа билан денгиз савдоси орқали боғланган хитойликлар ва негр аѐлларнинг авлодлари эканлиги ва бошқаларни келтириш мумкин. Мексика аҳолисининг 60 % зи, Колумбиянинг 40 % аҳолиси маҳаллий ҳиндулар ва европаликларнинг чатишувидан туғилган. Катта ирқларнинг бир – бири билан тўқнашган минтақаларда узоқ метисация жараѐни натижасида оралик гуруҳлар ҳосил бўлган. Мисол 165 тариқасида урал гуруҳларини айтиб ўтиш лозим (вакиллари манси ва хантилар) бу гуруҳ европоид ва монголоидларнинг чатишувидан вужудга келган. Лопарлар, самилар, марийлар ҳам шу гуруҳга яқин туради. Ирқий жиҳатдан олганда инсониятнинг ярмидан кўпроғи чатишиб кетган. Ирқлар аралашиши натижасида белгиларнинг кўпчилиги оралиқ характерга эга бўлиб қолади. Вақт ўтиши билан эса, бу каби антропологик типларнинг барқарор гуруппалари ташкил топади. Бу гуруппалар аралаш ирқлар деб номланади. Аралаш ирқларга ўтиш жараѐни ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда ва замонавий дунѐда Афроамерикаликлар бунга ѐрқин мисол бўла олади. Юқори палеолитдаѐқ бошланиб тобора кучайиб бораѐтган метисация жараѐни, сўнгги минг йилликларда оралиқ ирқлар сонини муттасил ошиб боришига ва инсоният ирқлари тана типларининг кўпроқ иккиламчи тартибда бир хил бўлиб қолишига олиб келмоқда. Шу билан бирга антропологик типларнинг масалан, арктик (эскимос), пигмей, австралия группалари сингари узоқ муддат изоляция шароитларида қолиб келди ва бу уларга хос ирқий хусусиятларни кучайишига олиб келмоқда. Аммо, сўнгги беш юз йил мобайнида бу ирқлар ҳам метисация жараѐнига тортилиб борди. Ҳозирги кунда ер юзида ирқчилар даъво қилганидек, ―Тоза ирқ‖ умуман қолган эмас. Ирқларнинг чатишиву қадимги даврларда ҳам содир бўлиб, неандерталлар замонидаѐқ вужудга келганлигини археологик ва антропологик маълумотлар тасдиқлайди. Кармел (Фаластин) тоғидаги Схул ва Табун ғорларидан топиб ўрганилган неандерталь одамлари қолдиқлари шундай аралашув бўлганлигидан далолат беради. Бунда қадимги одамларга хос жисмоний типнинг анча хилма – хиллигини кўриш мумкин. Неандертал одамларнинг баъзилари замонавий типдаги тана тузилишига кириб келаѐтган одамлар гуруппалари билан ҳам чатишган бўлиши мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling