Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Ибтидоий ирқлар
Режа: 
1. 
 Ирқларнинг пайдо бўлиши ва сабаблари 
2. 
Ирқларнинг пайдо бўлиш вақти 
3. 
Ирқларнинг хусусиятлари ва тарқалиши. Аралаш ирқлар. 
 
Ирқларнинг пайдо бўлиши 
Одамзод ирқларининг ривожланишига табиий шарт – шароитларнинг 
таъсири шак – шубҳасиздир. Одамлар ер юзига тарқалиб борар экан ҳар хил 
табиий шарт – шароитларга тушиб қолган. Турли инсон гуруҳлари 
эволюциясида кўпгина ирқий хусусиятлар, мослашиш маълум аҳамиятга эга 
бўлган. Бироқ, ижтимоий характердаги омиллар ролининг ошиб бориши ва 
табиий танланиш таъсирининг аста – секин сусайиб боришини кўришимиз 
мумкин.
Ирқларнинг ривожланиши учун янги минтақаларга тарқалиш катта 
аҳамиятга эга бўлган. Одамзод гуруҳлари турли табиий шароитларга тушиб 


160 
қолиб, узоқ муддат бир – биридан алоҳида яшаб қолганлар. Инсоният 
кўпайгач, ирқий гуруппалар бир – бирига тобора кўпроқ дуч келиб, улар 
чатиша бошлаган. Антропологик типлар бир – бирига аралашиб борган сари 
(контакт ва чатишма) ирқий гуруппалар қарор топиб борган. Ишғол 
этилмаган, бориш қийин бўлган минтақаларга одамлар тарқалиб борган ва 
яна географик изоляция бошланган. Бу эса антропологик типларнинг янгича 
диференциациясига сабаб бўлган.
Ирқларнинг шаклланиш тарихи деганда ирқларнинг бир қадар 
чекланган ареалда шу ирққа таъсир кўрсатиб, унинг ўзгаришини йўналтириб 
борган ҳар хил табиий ва ижтимоий шарт – шароитларнинг биргаликдаги 
таъсири остида келиб чиқиш ва ривожланиш йўлини тушунмоқ керак. Юзага 
келган белгилар шу туфайли бир – бири билан қўшилиб, янги комплексларни 
ҳосил қилади.
Антропологик типларнинг тарқалиши, изоляцияси, кўпайиши, 
аралашуви, овқатланиш усулининг ўзгариши табий ва жинсий танланиш 
билан бирга қўшилиб, қадимги гоминидларда ирқлар ривожланиши ѐки ирқ 
генезининг асосий омиллари бўлган. Мана шу омиллар бир – бирига 
қўшилиб, ўзининг шиддати ва таъсири жиҳатиданҳар хил тарзда ўзгариб 
бориб, инсониятнинг тарихий ривожланиш давомида ирқларнинг 
шаклланишида турлича таъсир кўрсатган. Ўша омиллар ирқларнинг 
дифференциациясига ва оралиқ формалар билан бир – бирига турли даражада 
боғланган антропологик типларнинг аввал сийрак, кейинчалик эса, анча қуюқ 
тўри ҳосил бўлишига олиб келган.
Юқори палеолит даврида инсоният кам сонли бўлиб, табиий 
шароитлари бир – биридан катта фарқ қиладиган ва кишиларнинг ўзаро алоқа 
боғлашига халал берувчи турли тўсиқлари кўп катта минтақаларнинг ҳар хил 
томонларида яшаганлар. Ўша даврда географик изоляция омили шубҳсисз 
муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ўтиб бўлмас тоғ тизмалари, чуқур ва кенг 
дарѐлар, чўллар билан бир – биридан ажралиб қолган ирқий гуруппаларнинг 
тана тузилишига хос белгилари эволюцияда асосий аҳамиятга эга бўлган.


161 
Палеолит дарида географик изоляция айрим антропологик типлар 
ирсиятларининг ўзгарувчанлигида айниқса катта рол ўйнаган. Бу эса қадимги 
ирқлар ичида дифференциацияни кучайтирган.
Одамда ирсий хусусиятларнинг кўпчилиги эмас, баъзиларининг 
мослашувчанлик аҳамиятга эга. Бироқ, адаптация асослари одамда ҳам, 
масалан, тери пигментацияси, устки қовоқ бурмасининг ривожланиши, 
лабларнинг қалинлиги, ѐноқлар соҳасида тери ости ѐғ клетчаткаси 
қатламининг қалинроқ бўлиши ва бошқа белгиларда яққол кўринади. Бироқ, 
одамларнинг тузилишидаги баъзи ирсий хусусиятлар табий муҳит таъсири 
остида ҳозир ҳам ўзгариши масалан бошқа табиий иқлимли мамлакатга 
борганда тез ўзгаришларга учрашини кўриш мумкин. Табиий шароитларда 
яшаган одамларда моддалар алмашинуви жараѐнлари бир хилда бўлмаган. 
Ижтимоий ва табиий муҳит шарт – шароитлари бир хил бўлиб тургани ҳолда 
одамларнинг наслдан – наслга ҳар хил тарзда овқатланиши ирқий белгидан 
баъзиларининг ривожланиб боришига ва бошқаларининг сусайишига таъсир 
кўрсатган. Ирқларнинг ижтимоий жиҳатдан ўзгарувчанлиги метисация 
жараѐнида кескин кўзга ташланади. Бу хусусда қуйида тўхталиб ўтамиз.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling