Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

ибтидоий тўдада ижтимоий муносабатлар 
ибтидоий тўда коллективида нутқ белгилари, уларни ҳайвонлардан 
ажратиб турган муҳим белгилардан бири эди. Тафаккур эса нутқ белгилари 
билан биргаликда вужудга келиб, инсоният аждодларини ахборот 
алмашишларига хизмат қилган. Ҳайдаб келиб ов қилиш, ваҳший ҳайвонлардан 
ўзларини ҳимоя қилиш, оловни сақлаб туриш кабилар ибтидоий тўдада 
дастлаб инстинктив кейинроқ эса англанган ижтимоий муносабатларни 
шаклланиши ва тараққий этиб боришини таъминлади.
Шанидар (Ироқ) ғоридан топиб ўрганилган неандерталлар даври 
ибтидоий тўда одамлари орасида ѐши қирқдан ўтган ва ѐшлигида ўнг қўли 
тирсаккача аптутация касаллигига учраган неандертал одамининг суяк 
қолдиғи топилиши неандерталлар даврида ўзаро ѐрдам ва ғамхўрлик 
туйғуларининг бўлганлигини исботлайди. Ўзаро ѐрдам ва ғамхўрлик 
туйғуларининг 
бўлганлиги 
ибтидоий 
тўда 
ичида 
ижтимоий 
муносабатларнинг тараққий этганлигини кўрсатади. Бу ҳол неандертл 
одамларининг илк палеолит даври одамларидан кўра физиологик ва 
морфологик жиҳатдан тараққий этганликлари билан ҳам боғлиқдир.
Ибтидоий тўдада, кўп ҳолларда болалар ўлимига катталар ўртасида 
тўдабоши бўлиш учун бўлган жанжаллар ѐки жуфт талашиб қилинган 
жанжаллар сабаб бўлган Олимларнинг аниқлашларига қараганда ибтидоий 
тўда даврида аѐлларнинг эрта вафот этиш ҳоллари ҳам юқори даражада 
бўлган. Текширилган неандертал одамларига таълуқли суяк қолдиқларидан 
бирортаси аѐл жинсига мансуб бўлган суякларни 30 ѐшдан ошиқроқ 
яшамаганлиги хусусидаги илмий хулосаларга келишга сабаб бўлган. Пу 


147 
кўрсатгич ҳатто сўнгги палеолит даврида ҳам ўзгармаган. Археологик 
ѐдгорликлардан топилган суяк қолдиқларининг 40 ѐшга тўлиб вафот 
этганларнинг деярли барчаси эркак жинсига мансуб бўлганлиги аниқланган.
Ибтидоий тўда ва ҳатто илк уруғ жамоаси даврида аѐлларнинг эрта 
вафот этишларига асосий сабаблар қилиб, туғруқлар оралиғининг қисқалиги, 
яшаш жойларининг антисанитария ҳолати билан боғлиқ деб кўрсатилади. 
Айрим релект (тараққиѐтдан орқада қолиб кетган қабилалар) қабилаларда 
эркак ва аѐллрнинг овда иштирок этиши, антик давр муаррихларининг 
ѐзувларида, диний, ижтимоий тасаввурларида (масалан юнонларда 
Артемиданинг 
ов 
маъбудаси 
эканлиги, 
бобилликларда 
иштар, 
шумерликларда инанналарнинг уруш маъбудаси бўлиши) аѐлларнинг ҳам овда 
тўданининг ва кейинчалик уруғнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида иштирок 
этиши, айниқса у ҳомиладорлик вақтида аѐллар ўлимининг кўп бўлиши 
сабаблари сифатида тушунтирилади. 
Ибтидоий одамлар туберклѐз, сифлиз, кариес каби касалликларни 
билмаганлар. Мустье даврида ҳавонинг совуқлиги канибализм – одамхўрлик 
нинг авж олишига сабаб бўлган. Сербиядаги Карапини ғорини ўрганган Д. 
Горянович – Крамберг маълумотларига кўра канибализм мустье даврида 
эмас, балки сўнги палеолит даврида ҳам давом этган. 
Ибтидоий тўда даврида ҳам ва ҳатто, сўнгги палеолит даврида ҳам 
тўда, уруғ аъзоларининг ваҳшиѐна ўлдирилганлигининг гувоҳи ҳам 
бўлинган. Ўрганилган питекантроп суякларининг бирида эркак жинсига 
мансуб мавжудотнинг суяклари йирик тош билан бир неча марта уриб 
синдирилиши оқибатида ўлдирилганлиги аниқланган. Синантропларга оид 
бир неча ҳолатларда ѐғоч ва тош билан уриб ўлдирилган тўда аъзоларининг 
суяклари топиб ўрганилган. Бу ҳол тўда даврининг илк босқичида ҳам тўдада 
жанжаллар бўлиб турганлиги ва бунинг нтижаси ўлим билан ҳам 
тугаганлигини кўрсатиб беради.


148 
Тош ва ѐғоч билан уриб жароҳат етказиш орқали ўлдирилган 
палеоантроплар суяклари археологик ѐдгорликларда тўда даврининг илк 
босқичига нисбатан кўпроқ учрайди. Масалан, Нгондонг (Ява оролидаги 
неандерталлар даврига оид ѐдгорлик), Эрингсдорф (Германиядаги 
неандерталларга оид ѐдгорлик) Шанидан (Ироқ) ѐдгорликларида ўткир 
тиғлар орқали жароҳат етказиш натижасида ўлдирилган палеоантроплар 
суяклари топилган. Фаластиндаги Кармел тоғидаги ѐдгорлигида эса, 
неандерталлардан бирининг ѐғоч найзанинг ўткир тиғи орқали етказилган 
жароҳат натижасида ўлдирилганлиги аниқланган.
Ибтидоий тўдадаги ижтимоий муносабатларнинг ўзагини жинсий 
муносабатлари ташкил этади. Никоҳ муносабатларининг шакли, тури, 
умуман олганда тартиби мавжуд бўлмаганлиги ибтидоий тўда даври учун хос 
хусусиятлардан бири бўлиб ҳисобланади. Никоҳ муносабатларининг 
ижтимоий нормалари мавжуд бўлмаслиги ота – оналар ва болалар ўртасида 
жинсий муносабатларни чекламаган.
Тўдада иерархик структура мавжуд бўлган деган назариялар ҳам 
мавжуд. Бу хулосага олимлар ҳайвонот оламини кузатиш орқали келганлар. 
Ҳайвонлар тўдсида бўлгани каби ибтидоий тўдада ҳам тўдабоши, насл 
қолдириш учун курашлар бўлиб турган. Ибтидоий тўдада эркак ва аѐллар 
ўртасида ҳеч қандай мустаҳкам алоқа ва аниқ тартиб қоида ѐки чегараланиш 
йўқ эди. Тўда даврида никоҳва жинсий муносабатларнинг тартибсиз шакли 
бўлиб, фанда бу тартибни promiscuus – лотинча сўздан олинган бўлиб 
умумий ѐки аралаш, тартибсиз жинсий алоқа деб аталади.
Ибтидоий тўдада жинсий муносабатлар масаласи тўда даврининг ўзи 
хусусида келтирилган назария ва гипотезалардан кўра ҳам мураккаб ва 
мунозараларга сабаб мавзу бўлиб ҳисобланади. Олимларнинг фикрича
жинсий муносабаталрда ибтидоий тўда даврининг илк босқичида ҳайвоний 
хусусиятлар кўпроқ учрайди. Ҳайвоний муносабатларининг камайиб бориши 
тўдада ижтимоий муносабатларнинг тараққиѐти билан боғлиқ эди.


149 
Олимлар ибтидоий тўдада жинсий муносабатлар қай йўсинда 
кечганлигини ўрганиш мақсадида инсонга яқин турувчи жонзотлар 
приматларнинг турмуш тарзини ўрганиш орқали жавоб излаганлар. Ҳозирги 
замон приматларининг баъзи бир турлари жумладан, шимпензе ва горилла 
каби маймунлар жуфт оила бўлиб яшашлари аниқланган бўлса, бошқалари 
фанда ҳарам тартиби деб номланувчи тартибда яшашлари аниқланди. Ҳарам 
тартибидаги жонзотлар орасида энг кучли бўлгани ўнлаб аѐл маймунларга 
(хотинларга) эгалик қили насл қолдириш имконига эга бўлади. Ҳарамда ѐш 
эркак маймунлар ҳам яшаши мумкин аммо, уларнинг бирортаси мда жинси 
билан муносабатга киришиши мумкин эмас. Қачонки, бир неча оила бир ерга 
жам бўлиб, подани ташкил этган вақтларда тўдада мода жинсларга эгалик 
қилиш учун шафқатсиз курашлар бўлиб туради.
Олимлар ибтидоий тўда даврида ҳам шу каби ҳолатлар бўлган деган 
гипотезага приматлар ҳаѐтини ўнлаб йиллар кузатганларидан кейин 
келганлар. Бундай хулосага келиш фақатгина приматлар ҳаѐтини кузатиш 
орқали эмас, балки этнографик маълумотлар орқали ҳам шундай хулосага 
келинган. Тараққиѐт даражасидан орқада қолиб кетган халқлар ҳаѐтини 
ўрганиш орқали ибтидоий тўда даврида бўлган ҳарам тартиблари релект 
қабилаларда ҳам мавжудлиги аниқланган. Ҳозирга қадар сақланиб қолинган 
релект қабиларда промикуитетга хос оргиастик байрамлар мавжудлиги бунга 
мисол бўла олади. Бу хусусда илк уруғчилик даврига оид маъумотларда 
батафсил тўхталиб ўтамиз. 
Ибтидоий 
тўда 
ўзидан 
олдинги 
маймунсимонлардан 
ҳарам 
тартибларини жинсий муносабатларни тартибга солиб турувчи омил 
сифатида қабул қилиб олган деган қарашлар ҳам мавжуд. Агар бу назарияга 
қўшиладиган бўлса, тўда бир нечта ҳарамдан ташкил топган бўлиши лозим 
ва вақт ўтиши билан ҳарамлар қайтадан гуруҳланган бўлишлари керак деган 
фикрлар ҳам мавжуд. Бу овдаги жароҳат, аѐллар учун жанжаллар, етакчилик 
учун курашлардан кейин содир бўлган.


150 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling