Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Замонавий антропологик типларнинг тарқалиши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Замонавий антропологик типларнинг тарқалиши. 


127 
Ер юзининг каттагина қисмига тарқала бошлаган паленатроплар-яьни 
неандерталлар шу хилма – хил табиий шароит ва ижтимоий меҳнат жараѐни 
натижасида аста-секинлик билан ривожланишда давом этдилар. Оқибат 
натижада ҳозирги жисмоний типдаги «янги одам» неантроп даражасигача 
этиб келгунча катта тарихий даврни босиб ўтдилар. Неонтроплар ўзларининг 
жисмоний ва ақлий қобилиятлари билан энг қадимги ва қадимги одамлардан 
сифат жиҳатдан тубдан фарқ қилар эдилар. Шунинг учун ҳам уни «ақл-
идрокли» одам-номо сапиенс, деб атаганлар. Улар ўзларининг ташқи қиѐфаси 
жиҳатдан 
ҳозирги 
замон 
одамларига 
жуда 
ўхшаб 
кетадилар. 
Мутахасисларнинг фикрича Неонтроплар бундан 40-35 минг йил муқаддам 
сўнги тош асрининг бошларидан пайдо бўлган ва дастлабки эски дунѐ бўйлаб 
кенг тарқала бошлаганлар. Уларнинг склетлари, суяк парчалари, моддий-
маданий қолдиқлари Африка, эвропа ва Осиѐнинг кўпгина жойларидан 
топилган.
Ақл-идрокли деб аталган одамлар дастлабки Ўрта эр, Қора Каспий 
денгизи ва унга туташ бўлган жойларда пайдо бўлиб, шу эрдан Марказий, 
Шарқий. Жануби-шарқий Осиѐга, Шарқий, жанубий Африкага ғарбий ва 
жанубий эвропага тарқалганлар. Неонтроплар тарқалган жойлар шартли 
равишда қуйидги географик ўлкаларга бўлинади. 
1.
Европа музлик ўлкаси. 
2.
Ўртаер денгизи ўлкаси. 
3.
Жанубий Африка ўлкаси. 
4.
Сибир-мўғул ўлкаси. 
5.
Ҳинд - ҳимолайўлкаси. 
6.
Малая правинстияси-(жанубий Хитой, ҳинди-хитой ярим ороли ва 
унинг атрофлари) ўлкаси. 


128 
Мазкур жойлардан неонтроплар қолдирган жуда кўп манзилгоҳлар, 
манзилгоҳлардан эса улар қолдирган моддий-маданий қолдиқлар ва ўша 
маданиятни яратган кишиларнинг суяк қолдиқлари, бутун-бутун склетлари 
кўплаб топилди ва топилмоқда. 
Франстияда Кро-Манон, Комб-Капелл,. Ориняк Шанселяд, Италиядаги 
«Долалар ғори», Грималди, Кавилон, Барма Грандс, Бауссо де Торро 
ғорларидан Англиядаги Павиланд ғоридан неонтропларнинг склетлари ва 
уларнинг моддий-маданиятига оид буюмлар кўплаб топилган. 
Палеонтропологик материаллар қадимий Африкада ҳам неонтроплар 
яшамаганидан дарак беради. Неонтропларнинг манзилгоҳлари, меҳнатт 
қуроллари ва склетлари Африканинг Афалубу-руммел, Макта-ал-Араби, 
Науру Ассиляр, элентейт, Боскон, Стияикома, элизабет, Скилдергат,. Фиш-
Хук, Кения ва Танзанинанинг кўп жойларидан топилган одам суяги ҳам 
неонтропларга мансубдир. 
Россияда ҳам «ақл-идрокли одам»нинг суяк ва склетлари ва суяклари 
Мурзак-Кюба, Фотма Коба,. Костенка П, Сибирдаги Малта, Бурет, Афонт 
ғори яқинидан, Дон, Десна дарѐлари бўйидан, Костѐнка қишлоғи яқинидан 
топилган. 
Сўнги вақтда археология ва антропология сохасида қўлга киритилган 
материаллар неонтропларнинг эски дунѐнинг катта қисмида кенг 
тарқалганлигини кўрсатди. 
«Ақл-идрокли одамлар» деб аталмиш инсон аждоди ўзининг ташқи 
қиѐфаси, фикрлаш қобилияти, яшаш тарзи, моддий маданияти ва мафкураси 
жиҳатдан қадимги одам неандерталлардан тубдан фарқ қилар эди. 
Бу фарқ аввало уларнинг бош мия тузилишида кўзга ташланади. Бу тип 
одам мия қутисининг ҳажми 1400-1560см3 га тенг бўлиб, пешанаси кенг, 
бош суягининг юқори қисми анча баланд бўлган. Уларда миянинг энг 


129 
прогрессив учацкалари яьни бошнинг тепа қисми икки чекка, айниқса 
пешона катталашган эди. 
Неоантроп одамларнинг башараси неандерталларники сингари олдинга 
чиқиб кетмаган. Унда қош-қовоқ усти қабартма суяги йўқ бўлиб, пастки 
жақида бизники каби дўмбоқ ияги бўлган. Неонтропларнинг юз тузилиши 
неандерталларга нисбатан чиройлироқ бўлган. 
Бу давр кишиларининг қадди-қомати ҳозирги замон одаминики 
сингари бўлиб, тўппа-тўғри юрганлар. Уларнинг қўл-оѐқлари, тана тузилиши 
бир-бирларига мутаносиб бўлиб, тез чопа олган, мўлжални тўғри ура олган.
Агар неонтроп билан ҳозирги замон одамининг суякларининг бир-
бирига қиѐс қилинса уларни жисмоний тузилиши жиҳатдан бир-бирига 
ўхшашлигини кўриш мумкин. Шундай қилиб қадимги полеолитнинг сўги 
полемилитга ўтишда охирги ва сўнги полеолитнинг бошларига келиб 
неандерталлардан ҳозирги замон жисмоний типидаги одам пайдо бўлди ва 
шу билан антропогенез жараѐни асосан тугалланди, одам ўз биоилогик 
ривожланишини якунлади. Бу тарихий жићатдан уруғчилик тузумининг илк 
босқичи эди.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling