Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

 
 
Homo sapiens нинг вужудга келган жойи ва вақти. Моно ва 
полецентризм назариялари. 
 
Илк ва ўрта плейстоцен даврида гоминидлар оиласининг эволюцияси 
замонавий қиѐфадаги инсон вужудга келишига қулай имкният яратди. Хомо 
оиласининг қадимги вакили бўлиб ҳисобланадиган неандертал одами 
замонавий қиѐфадаги инсонга зарур бўлган барча физиологик ва морфологик 


114 
кўринишларга (катта бош мия, эркин ҳарактланадиган қўллар, тик юра олиш, 
бўғинлар ва қисқа сўзларни ишлата олиш) эга эди.
Аммо, аввалги маърузаларда таъкидлаб ўтилганидек, уларнинг бир 
қадар пиримитив хусусиятлари (бош миянинг примитивлиги, қўлларни 
орқага айлантира олмаслиги, нутқ ва тафаккурнинг узвий эмаслиги) ҳам 
сақланиб қолинган эди. Шу сабабли неандерталлар коллективи жамоа 
даражасига ўсиб чиқиш даражасига етмай қолди.
Таниқли антрополог олим Я. Я. Рогинскийнинг фикрича бош миянинг 
олд қисмлари тараққиѐти ҳозирги замон қиѐфасидаги одамларнинг вужудга 
келишида муҳим рол ўйнаб, уларнинг ижтимоий сифатларини ошишига ва 
уруғ ташкилотининг вужудга келишида катта аҳамиятга эга бўлган. Бош 
чаноғи қопқоғининг кўтарилиб (тик, вертикаллашиб) бориши, бош миянинг 
олд қисмларининг ривожланиб бориши, охир – оқибатда пешана суягининг 
тик бўлиши, кўз усти қабартмасининг йўқолиши каби морфологик ўзига 
хослик табиий танланиш орқали авлоддан – авлодга яхши хусусиятларни 
ўтиб келиши билан замонавий қиѐфадаги одамлар шаклланган деган 
назарияни илгари суради. 
Бош чаноғининг ўзгариши, ўз тузилишига ҳам катта таъсир кўрсатган. 
Ниҳоят нутқ учун нутқ апаратининг такомиллашуви ижтимоий тартиблар ва 
ишлаб чиқаришнинг тараққий этиши билан боғлиқ эди.
Ҳозирги замон қиѐфасидаги одамларнинг вужудга келиши сўнгги 
плейстоценинг охирида ва сўнгги палеолит бошларига тўғри келади. Аммо, 
шуни унитмаслик лозимки, сўнгги палеолит манзилгоҳларида ҳам 
неандертал 
одамларининг 
ѐдгорликлари 
мавжуд. 
Мустье 
даври 
ѐдгорликларида замонавий қиѐфадаги одамларнинг ѐдгорликлари мавжудми? 
Деган табиий савол туғилади. Бундай ѐдгорлик 1953 йилда Қримда А. А. 
Формозов томонидан сўнгги мустье даври ѐдгорликларидан топилган. 
Археологик ва геологик адабиѐтларда Homo sapiens (ақл идрокли одам) 
ўрта ва ҳатто, илк плейстоцен даври ѐдгорликларида топилганлиги билан 
боғлиқ маълумотлар мавжуд. Аммо, уларнинг кўпчилиги геологик 


115 
даврлаштириш борасида адашишлари ҳам кузатилган. Аммо, шуни алоҳида 
таъкидлаш лозимки, замонавий қиѐфадаги одамнинг вужудга келиши ва 
уларнинг дастлабки даврларда неандертал одамлари билан ѐнма – ѐн 
яшаганликлари тарихий ҳақиқатдир.
Дунѐ олимлари орасида ҳанузгача замонавий қиѐфадаги инсоннинг 
дастлабки ватани ва вужудга келган вақти, макони қизғин баҳсларга сабаб 
бўлмоқда. Мавжуд назариялардан бири ҳозирги қиѐфадаги замонавий 
одамларда учрайдиган турли ирқлар турли минтақаларда яшаган 
неандерталларнинг ҳозирги қиѐфадаги одамларга айланиши оқибатида 
вужудга келган.
Ушбу назарияга қарайдиган бўлсак, эски дунѐ деб аталадиган Африка, 
Осиѐ ва Европа қитъаси ҳудудларида неандерталларнинг замонавий 
қиѐфадаги одамларга, яъни Homo sapiens (ақл идрокли одам) га айланиш 
жараѐни содир бўлган. Ушбу нзария антропологик адабиѐтларда 
полицентрик (бирваракайига, бир неча ерда) назария деб аталиб, унинг 
вужудга келган даври 1939 йил бўлиб ҳисобланади.
ушбу назарияни Хитойда ишлаган немис антропологи Франц 
Вайденрайх томонидан таклиф этилган бўлиб, унинг фикрича Европоид ирқи 
Европа неандерталларидан, негроид ирқи Африка неандерталларидан ва 
Монголоид ирқи Синантроплардан тарқалган деган ғояга асосланар эди. 
Моноцентриз (иноният аждодларини ягона, бир жойда вужудга 
келган деган назария) 1947 йилда рус антрополог олими Я. Я. Рогинский 
томонидан яратилган. Унинг фикрича, Олд Осиѐ ва Ўрта ер денгизи ҳавзаси 
турли неандерталлар типларининг ўзаро қўшилиш нуқтаси бўлиб, айнан шу 
ер инсониятнинг ватани бўлиб ҳисобланади. Ушбу ғояни асослаш учун 
Фаластин ҳудудларидан топилган неандерталларнинг энг прогрессив тип 
эканлиги қилиб кўрсатилади. Моноцентрик назарияга кўра ирқлар замонавий 
қиѐфадаги инсонлар вужудга келгандан кейин инсонлар яшайдиган табиий 
шароитларга кўра аста – секинлик билан ўзгариб борган.


116 
Бир сўз билан айтганда замонавий қиѐфадаги инсоннинг вужудга 
келган макони хусусидаги фикрлар ҳали баҳсли, мунозараларга бой мавзу 
бўлиб ҳисобланади. Аммо, кўпгина олимлар барибир полицентрик назария 
тарафдори бўлиб, уларнинг фикрича, неандерталларнинг инсон ойкуменаси 
ҳудуди бўйлаб кенг тарқалганлиги, неандерталларда ирқ кўринишларининг 
мавжудлиги улар гипотезаси учун хизмат қилади.
Сўнгги палеолит даври одамларининг специфик ва морфологик ўзига 
хослиги ҳар икки гипотезага мос келган ҳолда улар орасидан қайси бири 
устун мавқега эгалигига оид маълумотлар бермайди. Жумладан, 
бурунларнинг қуш тумшуғига хослиги юқори палеолит Европа одамларига 
хос анатомик хусусият бўлиб, еропоид одамлари ҳам бу ҳол сезилиб туради. 
Кенг бурун негроид ирқининг қадимги ва замонавий қиѐфадаги 
одамлари учун ҳам хосдир. Қисиқ кўзлилик ва кенг юзлилик монголоид 
ирқининг қадимги ва ҳозирги замон қиѐфалари учун ҳам хос белги бўлиб 
ҳисбланади. Бу факт полицентрик назария ва унинг тарафдорлари томонидан 
илгари сурилади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling