Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Марк Блокнинг “Мўжизакор қироллар” ўз даврида кўпгина 
тарихчилар тнқид ҳам қилган эдилар. Уларнинг фикрича, асарнинг айрим 
қисмлари ноодатий ва келтирилган фикр мулоҳазалар иккинчи даражали 
деган танқидлар ҳам айтиб ўтилган. Аммо, М. Блок ушбу баҳоларга эътибор 
бермайди. Чунки бу даврда у тарихда ижтимоий – иқтисодий 
структураларнинг ролини ўрганишни бошлаб юборган эди. Аммо, ўзининг 
сўнгги фундаментал асари ҳисобланган “Феодал жамият” китобида у 
“Жамият ҳиссиѐтларининг асослари” номли махсус бўлим киритади. Бу 
ерда тарихий менталлик ўрта аср жамияти бир қисмининг синтези 
сифатида қаралади. Олимнинг ҳаѐтлиги даврида танқидга учраган 
“Мўжизакор қироллар” асари ўтган асрнинг 70 – 80 йилларида тарихчилар 
орасида кенг шуҳрат қозонади. 1983 йилги қайта нашрида ж. Ле Гофф 
сўзбоши ѐзиб, “Марк Блок ушбу асарни яратиши натижасида тарихий 
антропология фанининг асосчисига айланди” – деган фикрларни келтириб 
ўтади.


25 
Ушбу фанни ўрганиш жараѐнида биз яна бир қатор ўз даврида 
ноодатий, ғалати ҳисобланган ва ўша давр инсонлари учун тушунарсиз 
ҳисобланган, аммо, вақт ўтиши билан “қайта туғилган”, яъни давр ўтиши 
билан қадрланган асарлар ҳақида фикр юритамиз.
М. Блокнинг дўсти ва ҳамфикри Люсен Феврнинг ижодий эволюцияси 
ўзгача бўлиб, у ижтимоий ва экологик тарихдан (Инсон географиясидан) 
тўғрироғи тарихий демографиядан ғоялар, маданият, психология, тарихини 
ўрганиш сари борди. Менталь тарих тараққиѐтига Л. Фервр алоҳида ҳисса 
қўшган олимлардан бири бўлиб ҳисобланади. “Тарих ва психология” (1938 й), 
“Фольклор ва фольклорчилар” (1939 й), “Ҳиссиѐтлилик (Сезувчанлик) ва 
тарих” каби мақолаларида у бир қатор фанлараро тадқиқотларда 
тарихчилар, филологлар социологлар, фольклоршуносларнинг ўзаро 
ҳамжиҳат ишлашлари ѐки тарихчилар ушбу фанлар методларидан ҳам 
унимли фойдаланишлари лозимлигини кўрсатиб берди.
Л. Февр ўз мақола ва сарларида ўз даври тарихчиларини бир неча бора 
тарихни бидъат, хурофотлардан тозалаш, хато ва янглишишлардан 
сақланишга чақириди. У тарихда якка шахсларнинг ролини бўрттириш, 
сиѐсий жараѐнларни, воқеликларни баѐн қилиш билан чекланган психологик 
анахронизмни кечириб бўлмас хатолик деб ҳисоблайди. 
Л. Ферв принцплари унинг томонидан ѐзилган реформация даврига оид 
серияли асарларида, шунингдек, энг аввало новаторлик иши ҳисобланган 
“XVI асрда эътиқодсизлик масаласи: Рабле ва дин” (1942 йил) асарида ўз 
аксини топган. Ушбу асарнинг чоп этилиш жараѐнигача кенг жамоатчилик 
Раблега бағишланган асарларида, мақолаларда Рабленинг Гаргантюа ва 
Пантагрюэл асари ўйлаб топилган ва атеистик деган фикрлар устунлик 
қилар эди. Л. Февр ўзи яшаб турган жамиятда “Анархист” ѐки 
“коммунист” каби тушунчалар билан жамият ѐки жамиятнинг асосий 
қатлами бу тушунчалар билан келиша олмаслигини мисол қилиб, XVI асрда 
атеист тушунчаси худди шу ҳолатни англатишини ва Гаргантюа ва 
Пантагрюэлда 
жамият 
табақаларининг 
келтирилмаганлиги 
каби 


26 
сабабларни кўрсатиб, ўша давр тарихчилари хатоликлари, французх 
менталитети, аҳоли психологияси каби медотлардан фойдаланишга 
чақиради. У XVI асрда атеист тушунчасига ўрин бўлмаган деб ҳисоблайди.
Агар М. Блок тарихий менталлик тушунчасига илк бора эътибор 
қаратган бўлса, унинг ҳамфикри “Анналлар мактаби” ташкилотчиларидан 
бири Л. Февр менталликни алоҳида йўналиш сифатида концептуал 
асосларини яратди. Февр менталликни психология фани методлари билан 
биргаликда ўрганди.
Урушдан кейинги йилларда Л. Февр шак – шубҳасиз Франциядаги энг 
йирик тарихчилардан бўлиб, “Анналлар мактаби” етакчиси бўлиб қолди (М. 
Блок 1944 йил фашистлар томонидан ўлдирилади). Айнан унинг ментал 
тарих ва психологик ѐндашуви ўтган асрнинг 60 – 70 йилларида қатор 
француз тарихчилари Р. Мандру, Ф. Арьес, Ж. Делюмлар ижодида кўзга 
ташланади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling