Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Патриархат тартибларининг вужудга келиши. Омоч асосидаги деҳқончиликнинг бошланиши ва чорвачилик тараққиѐти матриархатдан партриархатга ўтишнинг кенг тарқалган асосларидан биридир. Аммо, на деҳқончилик ва на чорвачиликни билмаган жамиятларда ҳам патриархатга ўтиш ҳолларининг мавжудлиги ишлаб чиаришнинг ривожланиши билан патриархатга ўтиш бошланган деган хулосага асос бўла олади. Деҳқончилик ва чорвачилик хўжалик тури билан шуғулланмайдиган алоҳида шароитлардаги овчиликда ва денгиз жониворларини овлаш билан кун кечирувчи қабилаларда эркаклар асосий меҳнат қилувчи куч сифатида амоѐн бўлиши патриархат тартибларининг вужудга келишига сабаб бўлди деб айтиш мумкин. Матриархатга хос бўлган матрилокал жойлашув эндиликда патрилокал ѐки вирилокал жойлашув билан алмашиниб борди. Эндиликда ўз оила ва хўжалиги билан мустаҳкам алоқада бўлган эркак хотинини ўз оиласига олиб кела бошлайди. Хўжаликнинг ривожланиши илгариги бир қадар бўш бўлган никоҳ тартибларига ҳам таъсир этди. Болалар билан биргаликда эр ва хотиннинг мустаҳкам оиласи никоҳ муносабатларида моногам (юнонча monos – бир ва gamos - никоҳ) тартибларига асос яратди. Иккинчи бир томондан отадан қоладиган мерос масаласидаги тортишувлар ҳам моногам оиланинг келиб чиқишига сабаб бўлган деган фикрлар мавжуд. Шундай бўлсада ҳали матриархат қолдиқлари сақланиб қолинган бўлиб, илк патриархат даврида авункулат (лотинча avunculus - тоға) тартиблари, яъни тғаларнинг жиянларига меҳрибонлиги бунга мисол бўла олади. Ишлаб чиқаришнинг ривжланиши, сунъий суғрма деҳқончиликка ўтиш, ҳунармандчиликнинг вужудга келиши, мол айрбошлашнинг тараққий этиб бориши, хусусий мулкнинг пайдо бўлиши учун шароитнинг етилиши ва 281 синфий муносабатларнинг шаклланиши арафасида жинсий муносабатлар, оила ва никоҳ тартибларига ҳам ўзгаришлар қилишни кун тартибига қўйган эди. Ушбу тартибларнинг илк кўриниши меҳнатнинг жинсга қараб тақсимланишида содир бўлди. Омочнинг ихтиро қилиниши билан эркаклар ишлаб чиқаришда асосий вазифани бажарадиган шахс бўлиб қолди. Аѐллар оғир омочни бошқара олмас ва ариқ каналларни қазиш, дамбалар қуриш каби оғир вазифаларни бажара олмас эди. Чорвачиликда ҳам асосий ишлаб чиқарувчилар эркаклар бўлиб, подани куч билан бошқариш эркаклар вазифасига кирарди. Меҳнатнинг жинсга қараб тақсимланиши кейинчалик қатор чекловлар ва тўсиқларни келтириб чиқарганлигини кўришимиз мумкин. Айрим қабилаларда чекловлар қаттиқ бўлиб, уларга амал қилмаганлар жазоланган. Масалан, Ҳиндистондаги тодаларда ва Жанубий Африкадаги зулусларда аѐлларга ҳатто, чорва моллари олдига бориш ҳам таъқиқланган. Металнинг ихтиро қилиниши ва ундан меҳнат қуроллари тайѐрлаш ишлари ҳам асосан махсус малака ва катта куч талаб этар эди. Патриархат даврида металларга ишлов бериш ҳам эркаклар ихтиѐридаги меҳнат тури бўлиб қолди. Аѐлларнинг ихтиѐрида фақатгина овқат пишириш, уй анжомларига эгалик қилиш, тикиш ва бичиш каби уй юмушларигина қолди. Айрим уй хўжалигига оид махсус билим ва кўникмаларни талаб қиладиган тўқимачилик, кулолчилик ишлари ҳам эркаклар қўлига ўта бошлади. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий ҳаѐтда қатор ўзгаришларга олиб келди. Биринчидан, аѐллар хўжалик ҳаѐтнинг барча муҳим соҳаларидан сиқиб чиқарила бошланди. Моддий неъматлар тайѐрлаш ва уларга эгалик қилиш эркаклар қўлига ўтди. Ижтимоий ҳаѐтда уларнинг вазифаси уй хўжалиги билан чекланиб қолди. Патриархат тартиблари даврида ҳатто болалар ҳам эркаклар мулки эди. Иккинчи томондан ишлаб чиқаришнинг эркаклар қўлига ўтиб кетиши аѐлларни моддий жиҳатдан эркакларга қарам қилиб қўйди. Уларни ҳуқуқий жиҳатдан чеклаб қўйди. Учинчидан эса, хусусий мулкнинг 282 вужудга кела бошлаши, эркакларнинг ўз хўжалиги ва бойлигини болаларига мерос қолдириши зарурати уруғчилик тартибларида она уруғидан эмас, ота уруғидан қон қариндошчиликни англашинишини талаб қилди. Дунѐдаги барча халқлар мана шу юқоридаги сабабларга кўра матриархат тартибларидан патриархат тартибларига ўтганлар. Патриархат тартибларига ўтиш асосан ишлаб чиқаришнинг тараққий этиши ҳисобига содир бўлди. Шу сабабли патриархатга ўтиш мил.авв III – II минг йилликларда бронза даврининг бошланиши билан вужудга кела бошлади деган қарашлар мавжуд. Бронза даврида сунъий суғорма деҳқончиликнинг вужудга келиши, металларга ишлов бериш ва ҳунармандчиликнинг вужудга келиши натижасида патриархат тартиблари устунлик қила бошлади. Шундай бўлсада, матриархат тартиблари дарҳол ўз ўрнини патриархатга бўшатиб бермади. Патриархат даврида жинслар ўртасидаги муносабатларнинг ўзгариши Патриархат тартиблари бирданига вужудга келмади у асосан патрилокал, вирилокал жойлашув тартиблари асосида пайдо бўла бошлади. Эрга теккан аѐл ўз уруғи билан алоқани сақлаб туриши, эрининг уруғида мустаҳкам жойлашуб олиши зарур эди. Бу ҳол кейинчалик ўзгариб бориб эркаклар уруғининг оилада устун мавқеда бўлишини таъминлади. Патриархат тартиблари кучайган кейинги даврларда аѐллар расман эр уруғига қабул қилинсаларда, улар уруғнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлмаганлар. Бунга Қадимги Рим жамиятини мисол қилиб келтириш мумкин. Римда бошқа уруғдан келин бўлган аѐл уруғ кенгашида иштирок эта олмаган, шунингдек, суд ва диний маросимларда тенг ҳуқуқли шахс ҳисобланмаган. Айрим халқларда аѐллар гувоҳлик бера олмаганлар. Гувоҳлик бериш учун улар билан бирга эри иштироки шарт бўлганлигини ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари аѐлларги хос махсус чекловлар ҳам 283 ишлаб чиқилган бўлиб, йўлда аѐлларнинг эркакларга йўл бериши, эркаклар тўпланадиган ерларга бормасликлари, айрим халқларда юзини очмаслиги, туғриқ вақти ўз уруғида бўлиши каби қатор таъқиқлар жорий қилинган. Мулкий ва қариндошчиликнинг англанишидаги устунликни йўқотилиши билан айрим патриархал жамоаларда аѐлар айрим ҳолатларда ҳаром ҳисобланганлар. Менструация даври, туғруқдан кейинги даврларда айрим ибтидоий қабилаларда аѐллар ҳаром ҳисобланиб, атрофдагилардан ажратиб қўйилган, эркакларнинг меҳнат қуролларига тегилишлари ман этилган. Мисол тариқасида Амурбўйидаги нивхларда аѐллар туғриқ вақтида ов ва балиқчилик қуроллари қўйиладиган хоналардан узоқроқдаги хонада туғиши лозимлигини келтириб ўтиш мумкин. Юқорида келтирилган кўплаб нормалар ибтидоий жамоаларда меҳнатни жинсга қараб тақсимланиши асосларида вужудга келиб, патриархат тартибларининг ривожланиб бориши билан меҳнатнинг бу тақсимоти аѐлларни камситувчи ва ҳақ ҳуқуқларини чекловчи хусусият касб этиб борганлигини этнографик маълумотлар тасдиқлайди. Патриархатнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий принцплари эркаклар уйида шаклланиб, вужудга кела бошлади. Эркаклар уйи ташкилотларида чиқарилган қарорлар уруғ аъзоларининг барчаси, хусусан аѐллар учун қонуний кучга эга бўлиб борган. Бу каби ташкилотлар аѐлларга ҳокимиятни бериб қўймаслик учун уларни қўрқувга солиш, итоатда тутиб туриш каби ташкилотлари вазифасини ҳам бажара бошлади. Меланезиядаги Дук – Дук ва Ингиет каби эркаклар ташкилотлари аъзолари вақти вақти билан ѐвуз руҳлар қиѐфасидаги ниқобларни кийиб олиб, аѐлларга ҳужумлар қилиб турганлар. Улар аѐлларни қўрқитиб, мулкларини тортиб олиб, ҳатто ўзларини ўлдириш даражасига бориб етганлар. Бу билан улар уруғ ичида эркакларнинг устунлигини сақлаб қолишни кўзлаганлар. Айрим ибитидоий қабилаларда гарчи патриархат тартиблари ҳукмрон бўлсада, аѐлларнинг ижтимоий ҳаѐтдаги юқори мавқеи сақланиб 284 қолинганлигини ҳам кўриш мумкин. Бунга мисол қилиб Трук ролидаги микронезияликларни, Ҳиндистондаги Гаро ва Кхаси қабилалари, Шимолий Америкадаги Пуэбло ва бошқа қабилаларни санаб ўтиш лозим. Ушбу қабилаларда аѐлларга бўлган муносабат демократик шаклда бўлиб, Қадимги давлат бирлашмаларининг айримларида ҳам бу ҳолни кўриш мумкин. Масалан, Қадимги Мисрда фиръавнлар ўз опа ѐки сингилларига уйланиши, болаларни ҳам она ва ҳам ота томондан қариндошликни англашинилиши, Африкадаги Лунда ва Буганда подшоларининг ҳам ўз опа сингилларига уйланиши ва улар ўз эрлари билан бирга давлатнинг ҳукмдорлари ҳисобланишлари, Йоруба давлатида эса тахтга чиққан подшонинг онасини тантанали диний маросимда ўлдириш, матриархат қолдиқларининг у ѐки бу даражада сақланиб қолинганлиги билан изоҳланади. Этрусклар ва ахеяликлар жамиятида қариндошлик аѐллар томонидан аниқланганлиги Қадимги Миср, Хитойнинг Инь сулоласи, Қадимги Спартада аѐлларнинг жамият ҳаѐтида катта мавқега эгалиги барча жамиятларда ҳам патриархат тартиблари аѐлларга нисбатан кескин ва муросасиз бўлмаганлигини кўрсатади. Патриархат тартиблари даврида жинслар ўртасидаги меҳнат тақсимоти кейинчалик аѐлларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий, мулкий камситилишига олиб келадиган чекловлар бўлиб қолди. Тарихнинг кейинги босқичларида бу қонуний аҳамият касб этиб, бой оила эркаги канизаклар сақлай бошлади. Аммо, бу хусусда қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling