Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. 
Уруғчилик тартибларининг емирилиши ва синфий жамият 
институтларининг шаклланиши 
2. 
Сўнгги уруғ жамоаси емирилиш жараѐнида синфий жамият 
институтлари шаклланиб бориши 
3. 
нима сабабдан давллат ташкилотларига зарурат туғилди? 
4. 
Профессионал жангчиларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб? 
5. 
ишлаб чиқариш сўнгги уруғ жамоасида асосан кимнинг 
вазифасига айланиб борди 
6. Ибтидоий перифериялар ва синфий жамиятлар 
7. 
Ҳозирги вақтда ибтидоий перифериялар ва уларга бўлган 
муносабат 
Адабиѐтлар 
1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: 
Высшая школа, 1990.
2. 
Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984.
3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: 
Высш школа 1979. – 216 с. 
4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 
1980. – 239 с.
5. 
Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004
6. 
Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : 
Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960.


277 
7. 
Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: 
Политиздат, 1989. – 573 с.
8. 
http: // www. mirknig.com/; 
9. 
http: // www.turklib.ru/; 
10. 
http: // www.rsl.ru/; 
11. 
http: // www.ziyonet.uz/. 
 
Оила ва никоҳ (1 машғулот) 
Режа: 
Дастлабки никоҳ тартибларига умумий тавсиф 
Патриархат даврида жинслар ўртасидаги муносабатларнинг 
ўзгариши 
Патриархат тартибларининг вужудга келиши.
 
Дастлабки никоҳ тартибларига умумий тавсиф 
Никоҳ ибтидоий тўда даврида никоҳ муносабатлари промискуитет 
(никоҳ ва оила пайдо бўлишидан олдин жинсий алоқанинг бетартиблиги, 
умумийлигига нисбатан ишлатиладиган атама) шаклида бўлиб, уруғчилик 
тартиблари вужудга келиши билан унда қўлланилган биринчи чеклов бу 
катта ва ѐш авлод ўртасидаги жинсий муносабатларни таъқиқлашга доир эди. 
Дуал ташкилотнинг вужудга келиши никоҳ муносабатларида қатор ўзига 
хосликларнинг вужудга келиши билан характерланади.
Бу даврда уруғ икки паллага бўлиниб, бир паллага мансуб одамлар 
ўзаро никоҳ муносабатларига киришиши таъқиқланган эди. Улар қарама 
қарши палланинг аъзолари билан никоҳлана олиши мумкин бўлган. Бошқача 
айтганда эр ва хотин бир паллаган мансуб бўлмаслиги шарт эди. Юқорида 
биз Австралия аборигенлари мисолида ―Куроки‖ ва ―Кумите‖ тартиби 


278 
мисолида бу хусусда тўхталиб ўтган эдик. Дуал ташкилот уруғчилик 
тартибларининг мавжуд бўлишининг асосий шартларидан бири эди.
Дуал ташкилотнинг анчагина тараққий этган формаси сифатида 
фратриал бўлиниш хусусида ҳам юқоридаги мавзуларда бир қадар фикр 
юритилган эди. Фратриядаги бир шахс шу фратрия ѐки фратриядаги айнан 
ўзи аъзо бўлган уруғ аъзолари билан никоҳ муносабатларга кириша 
олмасдилар. Улар бошқа қарма қарши фратрия аъзололари билан никиҳлана 
олишлари мумкин эди. Эр ва хотин қарма қарши фратриядан бўлиши шарт 
эди. Бир фратриядаги болаларга бошқа фратрияга аъзо шахслар ―она фратрия‖ 
ѐки ―ота фратрия‖ бўлиши мумкин эди.
Кўриб ўтилган никоҳ тартиблари экзогамия (юнонча exo ташқари ва
gamos никоҳ) никоҳ тартиби номини олди. Экзогамиянинг асосий шарти 
уруғдошлар орасидаги никоҳ тартибларини чеклаш эди. Доимо қабиланинг 
икки палласи, фратриялар ѐки шу икки фратриядаги икки уруғ ўртасида 
тузиладиган никоҳ тартибининг хусусияти бу тартибни дуал экзогамия деб 
аташга сабаб бўлади. Тасвир этилган никоҳ доимо шу қабиланинг ичида 
бўлиб қолганда, бу ҳол эндгамия (юннча endon ички) тартиби номланади. 
Бунда уруғ аъзолари паллаларга бўлинади экзогамия тартибларига амал 
қилган ҳолда никоҳ муносабатлари билан бошқа уруғ билан боғланмайдилар.
Экзогамияга асосланган никоҳ тартиби бир палла ѐки бир уруғнинг 
аъзолари ўртасида никоҳнинг бўлишини таъқиқлайди. Шунингдек
туғишганлар ўртасида, ѐн томон қариндошлар (амакивачча, тоғавачча, 
холавачча, аммаваччалар) ўртасида ҳам никоҳ бўлишини таъқиқлайди. Бу эса 
никоҳ шартномасига қўшилган муҳим чеклаш бўлиб, катта ва кичик авлод 
ўртасидаги никоҳни таъқиқлайди.
Уруғчилик даврида гуруҳли никоҳ деб аталувчи никоҳ тартиби ҳам 
мавжуд бўлиб, бунда бир палланинг барча эркаклари иккинчи палланинг 
барча аѐлларига умумий эр бўлади. Бунда боланинг отаси номаълум бўлиб, 
фақат онаси маълум бўлади. Бу эса, ижтимоий ҳаѐтда аѐллар мавқеининг 


279 
ўсишига ҳам ѐрдам беради. Айрим Австралия ва Меланезиядаги ибтидоий 
қабилалар жинсий алоқа йўли билан бола туғилиши хусусида тасаввурга ҳам 
эга бўлмаганлар. Улар ҳомиладорликни тушунмай уни афсонавий йўл билан 
тушунишга ҳаракат қилганлар. 
Отанинг онага нисбатан бошқа уруғда бўлиши, бошқа хўжалик 
коллективида тегишли бўлгани оталикнинг ижтимоий аҳамият касб 
этмаслигига сабаб бўлди. Бу вақтда бутун дуал система оналар атрофида 
тўпланди. Уруғ эса она уруғи ѐки матриархат (юнонча mater – она ва arche – 
ҳокимият. Она уруғи ҳукмронлиги даври) шаклида вужудга келди. Бу ҳол 
оталарнинг номаълумлиги билан асосланмайди, балки, эркак ва аѐллар 
ўртасида ижтимоий меҳнат тақсимотининг характери ва жамият 
ривожланишининг шу босқичида аѐлларнинг хўжалик ҳаѐтда ўйнаган роли 
билан боғлиқдир.
Матриархат даври сўнгги палеолит, неолит, энеолит даврларини ўз 
ичига олиб икки даврда илк матриархат (юқори палеолит ва илк неолит) ва 
ривожланган матриархат (кечки неолит ва энеолит) га бўлинади. Илк 
матриархат хўжалик соҳасида термачилик, овчилик ва содда балиқчилик 
хўжалик соҳаси билан характерланади. Бу даврда эркаклар ва аѐллар 
ўртасида меҳнат тақсимоти вужудга келиб, овчилик билан эркаклар, 
термачилик билан аѐллар шуғулланганлар. Илк матриархат ижтимий 
муносабатларида эркаклар ва аѐлларнинг тенг ҳуқуқлилиги билан 
характерлнади.
Ривожланган матриархат даври учун хўжалик соҳаси баъзи жамиятлар 
учун мотига деҳқончилиги, баъзилари учун юқори даражада ривожланган 
балиқчилик ѐки денгиз вчилиги билан характерланади. Мотига 
деҳқончилиги аѐлларга ижтимоий ишлаб чиқаришда устун мавқега чиқиб 
олишларига имкон берди. Этнографик маълумотлар ер юзидаги кўплаб 
халқларда ҳозирга қадар матриархат сақланиб қолинганлигини кўрсатади. 


280 
Масалан АҚШдаги ирокезлар, Ҳиндистондаги Наярлар, Суматрадаги 
минангкабулар, Африкадаги ашантилар шулар жумласидандир.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling