Ўзбекистон републикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Назарий-методологик дастурнинг ўқув режасини бошқа назарий-методологик дастур билан боғлиқлиги


Download 117 Kb.
bet2/4
Sana15.02.2023
Hajmi117 Kb.
#1200220
1   2   3   4
Bog'liq
НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК КУРСИ ЎҚУВ РЕЖАСИ

2. Назарий-методологик дастурнинг ўқув режасини бошқа назарий-методологик дастур билан боғлиқлиги
Ушбу назарий-методологик дастури бакалавр ва магистрлар учун қўлланиладиган мутахассислик назарий-методологик дастурлари, хусусан «Товаршунослик ва сифат», «Сифат менежмент тизимлари», «Сифатни бошқаришда ахборот технологиялари», «Стандартлаштириш асослари», «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш», «Умумлашган сифат тизими» каби фанлар билан узвий боғланган.
Озиқ-оақат корхоналарига замонавий ахборот технологияларини қўллашдан мақсад республикада фаолият юритаётган маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, аниқ ва ишончли ахборот таъминоти орқали бошқарув тизимларида керакли қарорларни қабул қилиш, юқорида санаб ўтилган фанлар билан унинг ўзаро алоқасининг мазмунини ҳам мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида иқтисодий манфаатларнинг аҳамиятли эканлиги ташкил этади.
3. Назарий-методологик дастур бўйича ўқитида янги педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш
Замонавий ўқитиш тизимида янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш талаб этилади. Бу дастурни ўқитишдаги янги технологияларга ва хорижий давлатларнинг энг замонавий методологияси ва қурилмалари билан жиҳозланган.
Ушбу приборлар орқали талабаларни касбий маҳоратини ошириш билан республикамизда фаолият юритаётган озиқ-овқат корхоналарида қўлланилаётган сифат бошқарув тизимларининг самарадорлигини ҳамда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш учун малака олишга ўргатишдан иборат.
Шунингдек замонавий илмий алоқа турларидан бири бўлаётган назарий ҳамда амалий янгиликлар билан танишиш, соҳага оид муаммоли масалалардан хабардор бўлиш, ҳамда талабаларга шу тартибда иш олиб боришнинг афзалликларини ўргатиш, амалий иш ўйинларини реал ҳаётдаги ҳолатларга яқинлаштирилган кўринишларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш фаолиятининг долзарб муаммолардан иборат тестлар тайёрлаш ва уларни ечиш орқали намоён бўлади.


4. Умумий саволлар

- озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги;


- озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштириш;
- товарлар сиёсатининг замонавий концепцияси;
- товарларнинг классификацияси, экспертиза қилиш жараёнлари;
- экспорт ва импорт товарларини экспертизаси;
- товар ассортиментларининг шаклланиши, товарларнинг гурухлари, турлари;
- товарларнинг сифат экспертизасини ўтказиш тартиби;
- товарларни саклаш, жойлаш, ташиш ва ишлаб чиқаришда экспертиза жараёнлари;
- товарларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ресурсларни экспертиза усули билан аниқлаш;
- кенг истеъмолдаги товар гурухларининг хусусиятларини, халқ хўжалигида ишлаб чиқариладиган техник ва махсус товарлардан фойдаланиш ва сифат экспертизаси усуллари;
- товарларни сифат ва миқдор кўрсаткичларининг стандарт талабларига мослигини аниқлаш усуллари;
- товарларни стандарт талаблари жойлаш, сақлаш, ташиш, сотиш усулларини экспертиза қилиш;
- товарларни ишлаб чиқариш технологияси ва ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотларини экспертиза қилиш;
- товарларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини аниқлашнинг замонавий усуллари;
- миллий ва халқаро стандартлардан, сертификатлардан фойдаланиш;
- товарларнинг истеъмол қийматини аниқлашда унинг сифат кўрсаткичларини экспертиза қилиш;
- кенг истеъмолдаги товарларни сифат кўрсаткичларини аниқлаш усулларини билиш;
- товарларни ишлаб чиқаришда, сотишда иқтисодий самарадорликни аниқлаш усуллар;
- сифат менежмент тизимларида ахборот технологияларини қўллаш.

02.00.09-“ Товарлар кимёси” ихтисослиги бўйича назарий-методологик дастур саволларига киритилган қўшимчалар


Озиқ-овқат маҳсулотларини тузилиши ва таркиби. Кимёвий таркиби ва технологияси.
Озиқ-овқат маҳсулотларини органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлиги муаммоларининг ечими.
Олиб бориладиган илмий тадқиқот ишлари натижасида замонавий IT-технологияларига асосланган сифат бошқарув тизимларини қўллаш орқали озиқ-овқат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган товарлар рақобатбар-дошлигини тадқиқ этиш ва уларни сертификатлаштириш услубини ишлаб чиқиш.
Диссертация иши натижаларини амалиётга жорий этиш учун зарур ҳисобланган норматив-ҳужжжатларни яратиш ва қўллаш.


Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling