Ўзбекистон респ
Download 430,16 Kb.
|
курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУРС ИШИ Мавзу: Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг тўлов тизимида тутган ўрни ва аҳамияти
- МУНДАРИЖА КИРИШ 1. НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
- ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ КИРИШ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ СИРТҚИ ФАКУЛЬТЕТИ “БАНК ИШИ” ФАНИДАН КУРС ИШИ Мавзу: Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг тўлов тизимида тутган ўрни ва аҳамияти
МУНДАРИЖА КИРИШ 1. НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 2. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА УЛАРНИНГ АМАЛИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ 3. НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАРДА ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШИНИ АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ КИРИШ Курс иши мавзусининг долзарблиги. Иқтисодиёт ривожланишининг ҳозирги босқичида республикамизда фаолият юритаётган банкларнинг роли тобора ортиб бормоқда. Чунки хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳеч бири банк хизматини четлаб ўтиб фаолият юрита олмайди, ўзаро ҳисоб-китобларини банк ёрдамисиз ўтказа олмайди. Шу сабабли банк тизимини мустаҳкамлаш, уларнинг эркинлигини ошириш йўлида ислоҳотларга ҳукумат миқёсида эътибор бериб келмоқда. Чунки банк тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар нафақат банкларнинг, балки бутун иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашга асос бўлади. Ҳозирги кунда банк тизими кундан-кунга ривожланиб борар экан, банклар ўртасидаги ўзаро алоқалар, хисоб-китобларни ўтказиш механизимини такомиллаштириш талаб этилади. Иқтисодиётда бўладиган пул айланишини 80-90 фоизи нақдсиз пул айланишини ташкил этади. Нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз хисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. Нақд пулсиз хисоб-китобларнинг кенг ишлатилиши кўп тармоқли банк тизимининг ривожланишига давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганишга ва уни тартибга солишга, мулкчилик шаклларининг кўпайишига ва турли мулкчилик муносабатларини кенгайиб боришига асос бўлади. 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикада 31 та тижорат банки фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 7 таси хусусий ва 14 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади. Бугунги кунда республика ҳудудларида тижорат банкларининг 703 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий ва мижоз учун қулай турларидан бири бўлган банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимининг қўллаш доираси кенгайиб, тадбиркорлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Ушбу илмий тадқиқот иши айнан банклараро муносабатларни ривожлантириш, ҳисоб-китоблар механизмини шакллантиришга қаратилган бўлиб нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш масалалари ёритилган. Шундай қилиб, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш муҳим масалалардан бири бўлиб мазкур мавзунинг долзарблигидан далолат беради. Курс ишини ёзиш жараёнида мавзуга даҳлдор Ўзбекистон Республикаси: Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари, газета ва журналларда чоп этилган мақолалар, илмий монографиялар, шунингдек амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар ўрганилди ҳамда улардан фойдаланилди. Курс ишининг мақсади– тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Курс ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling