Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Қанотларни тузилиши ва турлари 
Одатда хашаротларда икки жуфт қанот бўлиб улар птеротораксни 
ўсимталаридир. Қанотлар танани ѐн бошидан бурма кўринишида шаклланган 
бўлгани учун улар икки қатламлидир. Қатламлар ораси очиқ бўлганлиги учун 
танадан гемолимфа кириб чиқа олади. Ундан ташқари бу қатламлар қанот 
бўйлаб йўғонлашиб томирлар хосил қиладилар. Томирлар япроқсимон 
қанотлар учун синч каби мустахкамлик беради. Гемолимфадан ташқари 
томирлар ичидан трахея ва нерв толалари ўтади.


32 
Дастлабки холатда қанотларда қуйидаги бўйлама томирлар ривожланган 
бўлади: костал томир ѐки коста(costa, C); субкостал томир ѐки субкоста 
(subcosta, Sc); радиал томир ѐки радиус(radius, R); медиал томир ѐки 
медиана(mediana, M); кубитал томир ѐки кубитус(cubitus, Cu); анал томир 
ѐки аналис(analis, An). Булардан ташқари орқа қанотларда югал томир 
бўлиши 
мумкин(jugum, 
Ju). 
Эволюция 
жараѐнида 
томирланиш 
мураккаблашган ѐки соддалашган бўлиб асосий томирлар тармоқланади. Бу 
холатда асосий томирга қараб тармоқланган томирлар рақамли индекслар 
билан белгиланади масалан: Sc
1-2
, R
1-5
, M
1-4
, Cu
1-4
, A
1-5
. Томирлар оралиғи 
олдиндаги томир номи билан номланади.
Тузилиши бўйича қанотлар бир нечта турга бўлинади. Тўрсимон 
томирланган қанотларда бўйлама томирлар орасида жуда кўп кўндаланг 
томирлар бўлади. Бундай қанотлар ниначиларга, тўғриқанотлиларга, 
олтинкўзларга, суваракларга хосдир. Қанотларда бўйлама ва кўндаланг 
томирлар сийрак бўлса қанотлар пардақанот деб аталади; улар кўпчилик 
туркум хашаротлари – арилар, капалаклар, пашшалар, чивинлар, қўнғизлар 
ва бошқ. хосдир. Айрим холларда олдинги жуфт қанотлар қаттиқ 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling