Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

олдинги, ўрта ва орқа ичаклар. Олдинги ва орқа ичаклар эктодермадан 
эмбрионал тараққиѐтда уни танага ботиб киришидан келиб чиққан, ўрта ичак 
эса энтодермадан хосил бўлган.
Олдинги ичак морфологик ва функционал жихатдан қуйидаги қисмларга: 
халқум, қизилўнгач, жиғилдон, мускулли ошқозонга бўлинади. Халқум ва 


41 
қизилунгач овқат ўтказиш учун хизмат қилади.
Хақумга сўлак безлари йўли 
очилади. Жиғилдон резервуар вазифасини бажаради, у ерда озиқа тўпланади. 
Жиғилдон қизилўнгачни кенгайган давомидир. Мускулли ошқозон, ѐки 
провентрикулюс, қалин мускулли деворларга эга бўлиб ички юзасида кучли 
ривожланган хитинли тишлари бўлади. Мускулли ошқозонда озиқа 
майдаланиб механик ишлов берилади. Бундай ошқозон қаттиқ овқат билан 
озуқланувчи хашаротларда яхши ривожланган. Кўпчилик хашаротларда 
олдинги ва ўрта ичак чегарасида хақасимон бурма бўлади(кардиал клапан), у 
ўрта ичак бўшлиғига осилиб туриб, озиқани ўрта ичакдан олдинги ичакка 
қайтишига йўл қўймайди.
Ўрта ичак бўлимларга бўлинмаган, ички сатхи безли эпителий билан 
қопланганлиги учун хақиқий ошқозон деб аталади. Унинг шакли турличадир: 
тўғри ѐки буралган найчасимон, қопчасимон ва бошқ. Кўпинча олдинги 
қисмида кўр ўсимталар – дивертикулалар бўлиб улар ўрта ичакни ички 
сатхини катталаштиради. Ўрта ичак функцияси – ферментлар ажратиб 
озуқани парчалаш ва шимиб олиш. Кўпчилик хашаротларда озуқани хазм 
бўлиш вақтида ўрта ичакда перитрофик мембрана хосил бўлиб, ичак 
деворини озиқадан ажратиб туради. У ярим ўтказувчанлик хусусиятига эга 
бўлиб ферментларни ва сўрилувчи озиқани ўтказади хамда ичак деворини 
озиқадаги дағал бўлакчалардан механик шикасланишидан сақлайди. 
Орқа ичакни ички сатхи нозик кутикула билан қопланган бўлиб ингичка, 
йўғон ва тўғри ичакка бўлинган. Орқа ичакни бошланишида олдинги ичакни 
кардиал клапани сингари пилорик клапан жойлашган, шу жойга найсимон 
айирув органлар системасини – мальпигий найчалари туташади, уларни 
туташган жойи ўрта ва орқа ичак чегараси хисобланади. Ингичка ичакда 
озуқани сўрилишини охирги босқичи содир бўлади, йўғон ва тўғри ичакда 
эса озиқа қолдиқларидан сув сўрилиб экскрементлар шаклланади ва анал 
тешиги орқали ташқарига чиқарилиб юборилади.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling