Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

цемент қатламладир. Энг ташқи цемент қатлам кутикулага механик 
пишиқлик беради, таркиби бўйича лак-липоид қоришмага яқин. Кейинги мум 
қатламида ѐғ кислоталарини эфирлари кўпроқ бўлиб хашаротларни 
хўлланишига йўл қўймайди. Полифенол қатлам кейинги, экзокутикула билан 
чегарадош кутикулин қатламини ошланган қисмидир.
Прокутикула 
кимѐвий 
жихатдан 
оқсиллар 
билан 
бириккан 
юқоримолекуляр 
азотли 
полисахарид 
хитиндан(поли-N-ацетил-α-
глюкозамин) иборат бўлиб структурси гликоген ва целлюлозага яқиндир. 
Хитинни 
эмпирик 
формуласи 
– 

8
H
13
O
5
N)n
Одатда 
хитин 
микрофибриллалар кўринишида оқсил матриксида бўлади. Кимѐвий тоза 
хитин – оқ кукун бўлиб ультрабинафша нур таъсирида зангори ранг бериб 
товланадади. Сувда, ишқорларда, органик эритувчиларда эримайдиган хитин 
кучли анорганик кислоталарда парчаланади. Хашарот организмида хитин 
глюкозадан синтезланиб табиатда фақат хитиназа ферментини ажратадиган 
бактерия ва замбуруғлар парчалай олади.
Кутикула оқсиллари икки фракция: сувда эрувчан – артроподин хамда
тери қопламасини эластик жойларида учровчи сувда эримайдиган – резилин
фракцияларидан иборат. Бундан ташқари кутикула таркибига липидлар
фенол хосилалари, минерал бирикмалар киради.
Хашаротларнинг прокутикуласи одатда экзокутикула ва эндокутикулага 
бўлинади. Эндокутикула эластик ва шаффоф бўлади. Экзокутикула
эндокутикуладан юпқароқ бўлсахам, ундан пишшиқроқ ва қаттиқроқдир.
Шаклланган кутикула хам пишшиқ хамда сув ўтказмайди. Бу хусусият 
айниқса қуруқликда яшовчи, доимо сув танқислигига мойил хашаротлар 
учун ахамияти каттадир. Сув балансини ушлаб туришдаги асосий ролни
эпикутикула бажаради.
Тери қопламаси қуйидаги структураларни:ички скелет элементлари, 
ўсимталар, тукчалар, қилчалар, гиподермал безлар. Тукчалар ва қилчалар 


37 
ихтисослашган 
сезги 
аъзоларидир(сенсилла). 
Булар 
асосан
механорецепторлар ва хеморецепторлар.
Морфологик жихатдан капалаклар тангачалари энг мураккаб тузилишга 
эга. Улар ўта ингичка панжарали ва қовурғали пластинка бўлгани учун 
ѐруғлик тўлқинлари интерференция ва дифракция бўлиши туфайли ѐрқин 
рангли эффект беради. 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling