Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги бола ҳУҚУҚларига оид меъёрий-ҳУҚУҚий ҳужжатлар
Download 359.5 Kb.
|
2 5294275142032031965
34-модда
Иштирокчи-давлатлар болани шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ва шаҳвоний бузишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Ана шу мақсадларда иштирокчи-давлатлар, жумладан, миллий, икки томонлама ва кўп томонлама даражада қуйидаги ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳамма зарур чора-тадбирларни кўрадилар: а) болани ҳар қандай ғайриқонуний равишдаги шаҳвоний фаолиятга тортиш ва мажбурлаш; б) болалардан фоҳишабозлик ёки ғайриқонуний равишдаги барча шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш; в) болалардан порнография ва порнография материаллари тайёрлаш мақсадларида фойдаланиш. 35-модда 1. Иштирокчи-давлатлар болаларни ўғирлаш, сотиш ёки уларни ҳар қандай мақсадларда ва ҳар қандай шаклларда контрабанда қилишнинг олдини олиш учун миллий, икки томонлама ва кўп томонлама даражада барча зарур чора-тадбирларни кўрадилар. 37-модда Иштирокчи-давлатлар қуйидагиларни таъминлайдилар: а) бирорта ҳам бола қийноқларга ёки бошқа шафқатсизларча, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни оёқ ости қиладиган муомала ёки жазога дучор этилмаслигини, на ўлим жазоси, на озодликка чиқариш имкониятини кўзда тутмаган умрбод қамоқ жазоси 18 ёшдан кичик бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар учун белгиланмайди; Ь) бирорта ҳам бола ғайриқонуний равишда ёки ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум этилмаслигини. Болани ҳибсга олиш, ушлаб туриш ёки қамоққа солиш қонунга мувофиқ амалга оширилади ҳамда фақат ноилож чора сифатида ва мумкин қадар тегишли қисқа вақт мобайнида ишлатилади; с) озодликдан маҳрум этилган ҳар бир бола унинг ёшидаги шахс эҳтаёжлари ҳисобга олинган ҳолда инсоний муомала ва шахсининг ажралмас қисми бўлган қадр-қимматини ҳурматлашдан фойдаланишини. Хусусан, озодликдан маҳрум этилган ҳар бир бола, агар боланинг энг яхши манфаатлари йўлида шундай қилиш керак, деб ҳисобланмаса, катталардан ажратиб сақланади ҳамда алоҳида ҳолатларни исстисно қилганда, ўз оиласи билан хат ёзиш ва дийдор кўришиш орқали алоқа боглаб туриш ҳуқуқига эгадир; d) озодликдан маҳрум этилган ҳар бир бола ҳуқуқий ва бошқа тегишли ёрдамдан зудлик билан баҳраманд бўлиш ҳуқуқидан, шунингдек, суд ёки бошқа ваколатли, мустақил ва холис орган олдида ўзининг озодликдан маҳрум этилишининг қонунийлигига эътироз билдириш ҳуқуқидан ҳамда ана шундай ҳар қандай процессуал хатти-ҳаракатга нисбатан улар томонидан кечиктирмасдан қарор қабул қилиниши ҳуқуқидан фойдаланади. Download 359.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling