Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги бола ҳУҚУҚларига оид меъёрий-ҳУҚУҚий ҳужжатлар
Ф УҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ
Download 359.5 Kb.
|
2 5294275142032031965
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲУҚУҚЛАР ТУҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ 1996 йил 19 декабрь (кўчирма) 10-модда
Ф УҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ
ХАЛҚАРО ПАКТ 1966 йил 19 декабрь (кўчирма) 24-модда 1. Ҳар бир бола ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, миллий ва ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ёки туғилиши (насли)дан қатьи назар ҳеч бир камситишсиз гўдаклиги сабабли оила, жамият ва давлаттомонидан муҳофаза чоралари кўрилиш ҳуқуқига эга. 2. Ҳар бир бола туғилгандан сўнг дарҳол рўйхатдан ўтказилиши ва исмига эга бўлиши керак. 3. Ҳар бир бола фуқаролик олиш ҳуқуқига эга. ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲУҚУҚЛАР ТУҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ 1996 йил 19 декабрь (кўчирма) 10-модда Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар қуйидагиларни тан олади: 3. Барча болалар ва ўсмирларга ҳеч бир камситишсиз, оилавий келиб чиқиши ёки бошқа белгиларидан қатьи назар алоҳида ҳимоя чоралари ва ёрдам кўрсатилипш шарт. Болалар ва ўсмирлар иқтисодий ва ижгимоий эксплуатациядан ҳимояланган бўлиши керак. Уларнинг меҳнатини ахлоқи ва саломатлиги учун зарарли бўлган ёки ҳаёт учун хавфли соҳаларда ёки уларнинг нормал ўсиши учун зарар келтириши мумкин бўлган соҳаларда қўллаш қонун билан жазоланиши керак. Бундан ташқари, давлат шундай ёш чегарасини белгилаб қўйиши керакки, шу чегарадан қуйи ёшдаги болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланиши ва қонун билан жазоланиши лозим. 13-модда Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир кишининг таълим олиш ҳуқуқини эътироф этади. Улар таълим инсон шахсииинг тўлиқ ривожланиши ва унинг қадр-қимматини англашига қаратилган бўлиши лозим, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишни мустаҳкамлаш зарур деган фикрга келишади. Шунингдек, таълим барчага эркин жамиятнинг фойдали аъзолари бўлишга имкон яратиши, барча ирқий, этник ва диний гурухлар ўртасидаги дўстликка, хайрихоҳликка ва сабр-тоқатли бўлишга ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сақлаш борасидаги ишига кўмаклашиши лозим деган фикрга келишади. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар ушбу ҳуқуқларнинг тўлиқ амалга оширилиши учун қуйидаги ишларни амалда бажариш кераклигини эътироф этади: а) бошланғич таълим ҳамма учун мажбурий ва текин бўлиши керак; b) ўрта таълимнинг барча шакллари, жумладан ҳунар-техника ўрта таълими очиқ бўлиши ва барча зарур чораларни кўриб, хусусан, аста-секин пулсиз таълим олишни жорий этиш йўли билан барчанинг имкони етадиган даражада бўлиши лозим; с) ҳар бир инсоннинг қобилиятини ҳисобга олган ҳолда, барча зарур чораларни кўриш, хусусан аста-се кин бепул таълим олишни жорий этиш йўли билан олий таълим олиш ҳамма учун имкон етадиган даражада бўлиши керак; d) оддий таълим, бошланғич таълимнинг тўлиқ курсини ўтамаган ёки тугалламаган кишилар учун имкон борича рағбатлантирилиши ёки жадаллаштирилиши лозим; е) барча даражадаги мактаблар тармоқлари фаол ривожлантирилиши, стипендияларнинг қониқарли тизими белгиланиши ва ўқитувчиларнинг моддий ахволи доимий равишда яхшиланиб бориши керак. 3. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг ўз фарзандлари учун давлат ҳокимияти таъсис этган мактабларнигина эмас, таълим олиш учун давлат томонидан белгиланиши ёки тасдиқланиши мумкин бўлган энг кам талабга жавоб берувчи мактабларни ҳам танлаб олиш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини олади. Ота-оналар ёки қонуний васийларнинг бу эркига ўз шахсий эътиқодига кўра фарзандларини диний ва ахлоқий таълим билан таъминлашлари ҳам киради. Download 359.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling