Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги бола ҳУҚУҚларига оид меъёрий-ҳУҚУҚий ҳужжатлар


-модда Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар. 48-модда


Download 359.5 Kb.
bet18/44
Sana03.02.2023
Hajmi359.5 Kb.
#1149538
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Bog'liq
2 5294275142032031965

47-модда
Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.


48-модда
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.


49-модда
Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.
Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.


50-модда
Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.


52-модда
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.


XIV БОБ. ОИЛА


64-модда
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.


65-модда
Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.


66-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.


Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ
СИЁСАТИНИНГ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
20.11.1991 йил 20 ноябрь
(кўчирма)


II. ЁШЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


6-модда. Ёшларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уни таъминлаш
Ёш фуқароларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш давлат ва жамоат ташкилотлари, бирлашмалар ва корхоналарнинг ёшларга нисбатан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган вазифаларини шахснинг қадр-қимматини оилада, меҳнат ва ўқув жамоасида, турар жойда ҳар томонлама ҳимоя қилишни ўз ичида олади.
Ёшларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда вакиллик, ижроия, суд ҳокимияти идоралари, шунингдек ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг ёш фуқаролари Конституция ва қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликлардан тўлиқ фойдаланадилар. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини уларнинг ёшига қараб қандайдир бевосита ёки билвосита чеклаб қўйишга йўл қўйилмайди ва бундай хатти-ҳаракатлар амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Вояга етмаганларнинг муомала лаёқати масалалари, ёш фуқаролар айрим тоифаларининг (ногиронлар, уй бекалари, болалар уйида тарбияланаётган ҳамда тарбияланиб чиққанларнинг ва ҳоказо) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солиб турилади.
Ўзбекистон Республикасида ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонликни, ҳаёсизликни ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ман этилади.



Download 359.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling