Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Махфий хужжатлар ва ахборотларни муҳофаза этиш академияси низоми


Download 28.98 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi28.98 Kb.
#1537665
1   2   3   4   5
Bog'liq
креатив иш

3 БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВ
11.Дастлабки танловнинг асосий мақсади Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида Махфий хужжатлар ва ахборотларни мухофаза қилиш органларида хизмат қилиши учун мослигини аниқлашдан иборат.
12.Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг Махфий хужжатлар ва ахборотларни мухофаза қилиш органларида хизматга муносабати ва бошқалар);
13.Академияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризалари (Академияга ўқишга кириш учун номзод Адлия ходими бўлган тақдирда, уларнинг билдиргилари) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.
14.Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета (маълумотнома);
ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
ота-онасининг Академияга ўқишга киришига розилик хати.
Қуйидаги ҳужжатлар ишчи гуруҳлар томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
ариза берувчининг яқин қариндошлари ногиронлиги (агар мавжуд бўлса) ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;
ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;
Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки ID-карта), туғилганлик ҳақида гувоҳномалар шахсан кўрсатилади.
Аризани қабул қилган адлия органи ходими тақдим этилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
15. Ҳарбий хизматчиларининг билдиргиларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
яқин қариндошларнинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;
Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
3 х 4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).
16. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади.
17. Дастлабки танлов босқичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
18.Дастлабки танлов тадбирлари ишчи гуруҳлар томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 1 апрелга қадар ўтказилади.
19.Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
акл даражасини баҳолаш тести (30 балл);
компютер саводхонликни текшириш (30 балл);
психологик ёндашувни текшириш учун якка тартибдаги сухбат (30 балл);
20. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш усули билан ўтказилади.
Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлов тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.
21. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижалари бўйича номзоднинг келгусида махфий хужжатлар ва ахборотларни мухофаза қилиш органларида хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисида ишчи гуруҳлар томонидан хулоса чиқарилади.
22. Номзод мутахассислар томонидан тузилган акл даражасини бахолаш тестини топширади ва комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
23. Компютер саводхонликни текшириш натижалари асосида номзоднинг дастурлаш комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
24. Психологик ёндашувни текшириш учун ўтказилган якка тартибдаги сухбат натижалари асосида тегишли ишчи гуруҳлар томонидан хулоса чиқарилади.
25. Дастлабки танлов тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш хулоса чиқарилади. Ушбу хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.
Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари билан биргаликда ишчи гуруҳлар томонидан қабул йилининг 20 майига қадар Академияга юборилади. Академияда тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари рўйхатга олинади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.


Download 28.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling