Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Махфий хужжатлар ва ахборотларни муҳофаза этиш академияси низоми


Download 28.98 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi28.98 Kb.
#1537665
1   2   3   4   5
Bog'liq
креатив иш

4 БОБ. ЯКУНИЙ ТАНЛОВ
26. Якуний танлов ҳуқуқшунослик ва чет тилларини билиш даражасини баҳолаш тестидан бўлади.
27. Якуний танлов 100 баллик тизимдан иборт бўлади ва 50 та чет тили ва 50 та ҳуқуқшунослик фанидан тест бўлади. Хар бир савол учун 1 баллдан берилади.
28.Танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида якка тартибдаги тест жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.
29. Белгиланган вақтдан кеч қолган номзодлар тестга киритилмайди, шунингдек, келмаган номзодлар учун қўшимча тест ўтказилмайди.
30. Қабул комиссияси томонидан дастлабки танлов натижалари ва якуний тест бўйича номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

5 БОБ. НОМЗОДЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР
31. Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан имтиҳонсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки Internаtiоnаl English Lаnguаge Testing System (IELTS 5,5), Test оf English аs а Fоreign Lаnguаge (TOEFL IBT 72), Cаmbridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Jаpаnese Lаnguаge Prоficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Gоethe-Zertifikаt, Deutsches Sprаchdiplоm (DSD), Test Deutsch аls Fremdsprаche (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;
бошқа хорижий тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.
32. Компютер саводхонлиги бўйича ўтказилган фан олимпиадаларида республика доирасида 1 ўрин олган номзодларга дастлабки танловдан озод қилинади.
33. халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, шунингдек, вазирлик академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиблари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг якуний танловдан максимал балл берилади.


Download 28.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling