Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Махфий хужжатлар ва ахборотларни муҳофаза этиш академияси низоми


Download 28.98 Kb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi28.98 Kb.
#1537665
1   2   3   4   5
Bog'liq
креатив иш

4. БОБ. БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ
4.1. Академияга директор бошчилик қилади. Уни Ўзбекитстон Республикаси Адлия вазири ловозимига тайинлайди ва озод қилади;
4.2. Директор академия номидан ишонч хатисиз иш тутади, академия номидан барча муассасада ваколатли ҳисобланади. Қонун доирасида Академия мулки ва маблағларини тасарруф этади. Академиянинг бутун фаолиятини моддий жихатдан таъминлайди;
4.3. Академия тузилмаси ва лавозимлари бош директор томонидан тасдиқланади;

Вазирлар Маҳкамасининг


2023 йил 28-мартдаги
786-сонли қарорига илова

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Махфий хужжатлар ва ахборотларни муҳофаза этиш академиясига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш
тартиби тўғрисида

НИЗОМ
1 БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Махфий хужжатлар ва ахборотларни мухофаза этиш академиясига (кейинги ўринларда Академия деб аталади) номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Академияга ёши ўн еттидан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан, ўттиз ёшдаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
2 БОБ. АКАДЕМИЯГА НОМЗОДЛАРНИ
ТАНЛАШ ВА ЎҚИШГА ҚАБУЛ
ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

3. Академияга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик деб аталади) томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинади. Унда ариза қабул қилинадиган манзил, танловни ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.
4. Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Адлия бош бошқармалари, вилоятлар Адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда —Адлия органлари деб аталади) тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан ташкил этилади ҳамда амалга оширилади.
5. Академияга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Адлия вазирининг ўринбосари раислигида Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (кейинги ўринларда — Қабул комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
6. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 15 апрелъдан 1 сентябрга қадар Академияда олиб боради.
7. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
8. Қабул комиссияси таркибида номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш, ақлий даражасини баҳолаш, чет тиллари, информатика, ҳуқуқ фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш, якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш бўйича кичик комиссиялар тузилиши мумкин.
Шунингдек, Қабул комиссияси таркибида имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузиш мақсадида Академия ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат таркибда эксперт гуруҳи ташкил этилади.
9. Номзодлар танловининг Академияда ўтказиладиган тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш борасида Академияга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун Академия бошлиғи ўз ваколати доирасида буйруқ (фармойиш) қабул қилади.
10.Академияга ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ўзларининг доимий яшаш жойидаги Адлия органига билдирги билан мурожаат қилади.


Download 28.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling