[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] Умумий қоидалар Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши)
Download 37.85 Kb.
|
1-сонли БҲМС «Молиявий ҳисобот ва ҳисоб сиёсати»
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоб сиёсати
Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши)
46. Активлар ва пассивлар ўртасида ўзаро ҳисобга олиниши бўлмаслиги керак, бошқа БҲМСларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 47. Даромадлар ва харажатлар моддалари ўзаро ҳисобга олиниши мумкин эмас, фақат қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: 47.1. БҲМС буни талаб қилади ёки рухсат этади; 47.2. Фойда, зарарлар, шунингдек бундай операциялар ва ҳодисалар билан боғлиқ харажатлар якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам муҳим эмас. Уларнинг тақдим этилиши операцияларнинг ёки бир хилдаги битимлар гуруҳининг моҳиятини энг яхши тарзда акс эттирса, бундай суммалар умумлаштирилиши ва нетто-асосда тақдим этилиши керак. 48. Агар даромадлар ва харажатлар ўзаро ҳисобга олинган бўлса, шунга қарамай хўжалик юритувчи субъект муҳимлик принципига асосланиб, молиявий ҳисоботларга изоҳларда бу миқдорларни очиб кўрсатиш эҳтиёжини қараб чиқиши керак. Масалан, агар бухгалтерия балансида дебиторлик қарзларини «Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар» моддасида ташкил этилган захираларни даргумон қарзлардан чиқариб ташлаб акс эттириш кўзда тутилган бўлса. Лекин тушунтириш хатида дебиторлик қарзи суммаси ҳам, даргумон қарзлар бўйича ташкил этилган захиралар суммаси ҳам алоҳида кўрсатилади. Холислик 49. Молиявий ҳисобот субъектнинг молиявий ҳолатини, фаолиятининг молиявий натижаларини ва пул маблағларининг ҳаракатини холисона кўрсатиши керак. Холислик принципига эришиш учун ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишда БҲМС ва бухгалтерия ҳисоби асосий принципларини қўллашга мажбур. 50. Фаолиятнинг хилма-хил турлари бўйича янгиликларни жорий этишнинг тезлиги ҳали бу бўйича БҲМС ишлаб чиқилмаган операциялар ва вазиятларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг холислигига хўжалик юритувчи субъект томонидан мазкур стандартга мувофиқ мустақил ишлаб чиқилиши керак бўлган ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўлланиш йўли билан эришилади. Ҳисоб сиёсати 51. Субъектнинг ҳисоб сиёсати мазкур стандартнинг 16 — 50-бандларида келтирилган принциплар асосида белгиланиши керак. Ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузиш учун фойдаланадиган махсус принципларни, конвенцияларни, тартиб ва амалий ёндашувларни ифодалайди. 52. Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисобот барча мақбул БҲМСларни қўлланиш асосида тузиладиган тарзда ташкил этилиши керак. Махсус талаблар бўлмаган тақдирда молиявий ҳисобот қуйидагича бўлиши керак: 52.1. Фойдаланувчилар эҳтиёжи учун аҳамиятли; 52.2. Шу жиҳатдан ишончли бўлиши керак: 52.2.1. Субъект фаолияти ва молиявий ҳолатининг барча натижаларини холисона кўрсатиши; 52.2.2. Фақат юридик шаклдан иборат бўлмай, ҳодиса ва операцияларнинг иқтисодий моҳиятини акс эттириши; 52.2.3. Бетараф (беғараз) бўлиши ва мажбурий бўлмаслиги; 52.2.4. Бетарафликка зарар етказмаган ҳолда эҳтиёткор бўлиши; 52.2.5. Барча муҳим жиҳатлари тўла (тугалланган) бўлиши, яъни субъект хўжалик фаолиятининг барча фактларини тўла акс эттириши лозим; 52.3. Фаолияти ўхшаш бошқа субъектлар молиявий ҳисоботи билан таққосланадиган; 52.4. Тушунарли. Олдинги таҳрирга қаранг. 53. Субъектнинг ҳисоб сиёсатини аниқ бир йўналиш (масала) бўйича шакллантиришда, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузишда Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш керак. (53-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 54. Махсус ихтисослашган БҲМСлар мавжуд бўлмаганда субъект раҳбари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг фойдали ахборот берадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир. Ўз қарорларидан фойдаланиш жараёнида раҳбар қуйидагиларни кўриб чиқади: 54.1. Бундай масалалар хусусида БҲМСнинг талаблари ва қўлланмаларини; 54.2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳар қандай бошқа ахборотни; 54.3. Активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар учун акс эттириш ва ўлчашнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган мезонларини; 54.4. Капиталларнинг асосий жаҳон молия бозорлари қабул қилган тармоқ иш тажрибасини. 55. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжатлари (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан расмийлаштирилиши керак. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда субъект танлаб олган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжати чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади, ҳисобот йили давомида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустаснодир. Бунда улар хўжалик юритувчи субъектнинг барча таркибий бўлинмаларида (жумладан, алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларида) уларнинг қаерда жойлашганидан қатъи назар қўлланилади. Янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъект танлаб олган ҳисоб сиёсатини мазкур бандга мувофиқ молиявий ҳисобот биринчи марта эълон қилингунга қадар, лекин давлат рўйхатидан ўтиб юридик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай расмийлаштиради. Субъект танлаб олган ҳисоб сиёсати юридик шахс ҳуқуқини олган (давлат рўйхатидан ўтган) кундан бошлаб қўлланиш мумкин деб ҳисобланади. 56. Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини қуйидаги ҳолларда ўзгартиришга йўл қўйилади: 56.1. Субъект қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, бўлинганда, қўшиб олинганда); 56.2. Мулк эгалари алмашганда; Олдинги таҳрирга қаранг. 56.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий тизимда ўзгаришлар бўлганда; (56.3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 56.4. Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилганда. Ҳисоб сиёсатининг ўзгартирилиши асослаб берилиши ва мазкур стандартнинг 55-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳисоб сиёсатида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмаган ўзгаришларнинг оқибатлари субъектнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзгартирилган усуллари қўлланила бошлаган вақтдаги (ойнинг биринчи кунида) текширилган маълумотлар асосида қиймат жиҳатидан баҳоланиши керак. (56.4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) Download 37.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling