[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] Умумий қоидалар Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификацияланган реквизитлари


Download 37.85 Kb.
bet8/14
Sana10.02.2023
Hajmi37.85 Kb.
#1185204
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
1-сонли БҲМС «Молиявий ҳисобот ва ҳисоб сиёсати»

Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификацияланган реквизитлари
57. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларнинг бир хил турдаги шаклларида аниқ идентификацияланган бўлиши керак.
58. Қуйидаги ахборотлар молиявий ҳисоботларнинг ҳар бир саҳифасида иложи борича тўлиқ акс эттирилиши керак:
58.1. Субъектнинг номи, мулк шакли, юридик манзили, бўйсуниши, идентификация рақами ва субъектни аниқлаш учун бошқа реквизитлар;
58.2. Молиявий ҳисоботлар якка корхоналарни ёки корхоналар гуруҳини ўз ичига оладими;
58.3. Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар билан қамраб олинган давр.
59. Тақдим этилган ҳисобот ахборотини тўғри тушуниш учун қуйидаги реквизитлар ҳам ёритиб берилиши ва зарур бўлганда такрорланиши керак:
59.1. Молиявий ҳисоботлар ўлчанган валюта ва агар бир неча валютадан фойдаланилган бўлса, улар ифодаланган валюталар;
59.2. Молиявий ҳисоботларда рақамларни кўрсатиш учун фойдаланилган аниқлик даражаси, масалан, рақамлар минглар ҳисобида кўрсатилганми ёки миллионлар ҳисобидами ва ҳоказо.
Ҳисобот даври ва ҳисобот санаси
60. 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий ҳисобот календарь йилдан фарқли давр учун, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ой ёки чорак учун тузилиши мумкин.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
61. Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот санаси ҳисобот даврининг сўнгги календарь куни ҳисобланади. Чунончи субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун 31 декабрь ҳисобот санаси ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисобот учун 1 январдан 31 декабргача бўлган давр ҳисобот даври ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
62. Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
62.1. Субъектнинг мулк эгаларига (давлат мулкини бошқаришга ваколатли органларга, иштирокчиларга, таъсисчиларга) — таъсис ҳужжатларига мувофиқ;
62.2. Давлат солиқ хизмати органларига — субъект рўйхатга олинган жойи бўйича;
62.3. Давлат статистика органларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
62.4. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — бошқа органларга.
(62.4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
63. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги 15 февралдан кечиктирмай топширади.
64. Вазирликлар, идоралар, бошқа бошқарув органлари ва айрим субъектлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилайди.
65. Субъект билан бир шаҳарда жойлашган маҳкамаларга молиявий ҳисоботни тақдим этиш вақти уни амалда тегишли жойга топшириш куни, бошқа шаҳардагилар учун эса почта корхонаси штемпелида кўрсатилган сана уни жўнатиш куни ҳисобланади.
Ҳисоботни тақдим этиш санаси дам олиш кунига тўғри келиб қолган ҳолларда тақдим этиш муддати дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунига ўтказилади.

Download 37.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling