[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


«Номоддий активларга қўйилмалар» счёти


Download 387.52 Kb.
bet11/71
Sana23.12.2022
Hajmi387.52 Kb.
#1048809
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   71
Bog'liq
2169 21.12.2010

08 «Номоддий активларга қўйилмалар» счёти
206. Ушбу счёт 080 «Номоддий активларга харажатлар» субсчётидан иборат бўлиб, унда номоддий активларни харид қилиш ёки ташкилотнинг ўзида яратилиши билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади. Номоддий активларнинг қиймати бўйича (сотиб олиш ва бошқа қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда) кирим қилиниши 030 «Номоддий активлар» субсчётининг дебетида ва 080 «Номоддий активларга харажатлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
09 «Бошқа номолиявий активларга қўйилмалар» счёти
207. Ушбу счётда бошқа номолиявий активларга қўйилмалар қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда келтирилади:
090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар»;
091 «Товар-моддий захираларга бошқа харажатлар».
208. 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётида ишлаб чиқариш, ёрдамчи қишлоқ ва ўқув-тажриба хўжаликларининг буюм ва маҳсулотларни тайёрлаш, босма маҳсулотларни нашр қилиш ва хизмат кўрсатиши учун режалаштириладиган харажатлар, юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар асосида илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини бажаришга доир харажатлар, экспериментал қурилишларни тайёрлаш харажатлари, шунингдек, бошқа бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ҳисобга олинади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда ишлар бажаришга қилинадиган харажатлар ва уларнинг таннархини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) мувофиқ амалга оширилади.
209. Олдиндан (ижара, абонент тўлови ва ҳ.к.) ёки кейинги даврлардаги (ҳисобдор суммасининг ортиқча харажатлари учун тўловлар ва бошқалар) ташкилот харажатлари маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига уларнинг тўланган муддатидан қатъи назар қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида киритилади.
210. 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётнинг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар, шунингдек, яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади.
Мазкур харажатлар 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётнинг дебетига товар-моддий захиралар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади. Тақсимланадиган харажатлар 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётнинг дебетига 210 «Тақсимланадиган харажатлар» субсчётининг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келгусида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндиларнинг кирим қилиниши 06 «Бошқа товар-моддий захиралар» ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчёти кредитида акс эттирилади.
(210-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2169-2, 17.03.2018 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2169-2/0925-сон)
211. 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётининг дебетида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизматларни бажаришнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётдан 050 «Тайёр маҳсулот» субсчёти ёки 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётининг дебетига ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
212. 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини кўрсатади. Аналитик ҳисоб харажатларнинг турлари ва чиқарилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) юритилади (мазкур Йўриқноманинг 44-иловаси).
213. 091 «Товар-моддий захираларга бошқа харажатлар» субсчётида товар-моддий захираларни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
Ушбу субсчёт дебетига товар-моддий захираларнинг ҳисоб баҳоси олиб борилади. Бунда, у ёки бу қимматликлар қаердан келиб тушганлиги ва ташкилотда материалларни тайёрлаш ва олиб келиш харажатларининг хусусиятига кўра 15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» счётининг тегишли субсчётлари билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
091 «Товар-моддий захираларга бошқа харажатлар» субсчётининг кредитига харид қилинган қимматликларни харид қилиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобланган қиймати, товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.

Download 387.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling