Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 273.58 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- VII-БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАР
VII-БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАР Муқаддима 1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000) 2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (7100) 3-§. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200) 4-§. Харидорлардан ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300) 5-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800) 6-§. Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7900) 306. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 307. Корхонанинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари ушбу бўлимдаги счётларда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда ҳисобга олинади. Ҳисобот ойининг охирги санасига кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолашда аниқланган курс фарқлари (ижобий курс фарқи бўлганда) 9540 “Валюта курс фарқидан даромадлар” ёки (салбий курс фарқи бўлганда) 9620 “Валюта курс фарқидан зарарлар” счётларида ҳисобга олинади. 308. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 7000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар; 7100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар; 7200 - Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар; 7300 - Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 7800 - Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 7900 - Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар. Download 273.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling