Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 273.58 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200)
3-§. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200) 318. Корхонанинг узоқ муддатга кечиктирилган мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”; 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”; 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”; 7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар”; 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар”; 7290 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар”. 319. 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотиб олувчиларда қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва тўланган сумма пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий қисмга ўтказилганда 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади. 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. 320. 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва 7830 “Тўланадиган облигациялар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий қисмга ўтказилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади. 7220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. 321. 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблағларини олиш ва товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари орасидаги фарқ билан боғлиқ корхона мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган. 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида келгуси даврга тегишли бўлган даромадлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, дебетида эса тегишли давр келганда 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётига ўтказилган даромадлар жорий қисмининг суммаси акс эттирилади. 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади. 322. 7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётида қонунчиликка мувофиқ тегишли ҳукумат идораларининг қарори бўйича бир неча йилга кечиктириб тўлашга рухсат этилган солиқ бўйича бюджет олдидаги узоқ муддатли қарзлар ва мажбурий тўловлар акс эттирилади. 7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётининг кредитида узоқ муддатли кечиктирилган тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни (6500) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. 7240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб хар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича ва қопланиш муддати бўйича алоҳида юритилади. 323. 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келадиган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттиради. Фойда солиғи бўйича харажатлар ҳисоб даромадидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, тўланадиган фойда солиғи эса солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоб даромад ва солиқ солинадиган даромадни аниқлашдаги ёндашувлардаги фарқ молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоб маълумотлари бўйича ҳисобланган фойда солиғи бўйича харажатлар корхона томонидан даромадни олиш даъвомида амалга оширилган деб қаралиб, тегишли даромадлар ва харажатлар юзага келган даврда ҳисобланади ва корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаси тўғрисидаги Ҳисоботда акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан келиб чиқиб, ҳисобланган фойда солиғи ва солиққа тортиладигандаромаддан келиб чиқиб ҳисобланган тўланадиган фойда солиғи ўртасидаги фарқ, вақтинчалик фарқ сифатида юритилади ва 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счетининг кредитида акс эттирилади. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счётининг дебетидан 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счётининг кредитига ўтказилади. 324. 7290 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётида 6210-6250 счётларида кўрсатилмаган корхонанинг бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади. 325. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200)нинг бошқа счетлар билан боғланиши
Download 273.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling