Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)


Download 273.58 Kb.
bet92/95
Sana08.09.2023
Hajmi273.58 Kb.
#1674525
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)

4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)

439. 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти шартномага мувофиқ комиссияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар фойдаланади.


Комиссияга қабул қилинган товарлар 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади.
004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб товарларнинг турлари ва корхона - комитентлар бўйича юритилади.
5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005)

440. 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счёти пудратчи корхоналар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади.


Ускуналар 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счётида буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.
005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар” счёти бўйича аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.
6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)

441. 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган катъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари, дипломлар, турли абономентлар, талонлар, товарларни кузатиб борувчи ҳужжатларнинг варақлари ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдланиш тартиби корхона томонидан ўрнатилади.
Қатъий ҳисобот варақлари 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счётида шартли баҳоларда ҳисобга олинади.
006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.

Download 273.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling