Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 273.58 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (7100)
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (7100) 314. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз”; 7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз”. 315. 7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз” счётида корхонанинг умумий баланга қўшиладиган филиаллар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа ажратилган бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлар (ички хўжалик ёки баланс ичидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади. 7110 Корхонанинг турли хилдаги муомалалар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз” счётининг кредитида товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 316. 7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз” счётида корхонанинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятлар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади. 7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар” счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 7110 “Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз”, 7120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз” счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади. 317. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счетлар (7100)нинг боғланиши
Download 273.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling