Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Download 273.58 Kb.
bet94/95
Sana08.09.2023
Hajmi273.58 Kb.
#1674525
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)

10-§. Молиявий ижара шартномаси
бўйича берилган асосий воситалар (010)

445. 010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.


010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счётидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.
010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентар карточкалари бўйича юритилади.
11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)

446. 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счётидан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.
011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти бўйича аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.
12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган
базадан чиқариладиган харажатлар (012)

447. 012-"Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" счётида мазкур ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базага киритиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларидаги солиқ солинадиган фойдадан чегириладиган харажатлар акс эттирилади.


012-"Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" балансдан ташқари счётидаги аналитик ҳисоб солиқ солинадиган базадан чегириладиган харажатлар, уларнинг миқдори ва улар чегириладиган муддат тўғрисидаги ахборотни таъминлаши шарт. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)

Download 273.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling