Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- ОЛТИНЧИ ҚИСМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг Муқаддима 1-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001) 2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар (002) 3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003) 4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004) 5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005) 6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006) 7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007) 8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган (008) 9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган (009) 10-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар (010) 11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011) 12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар (012) 13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича) (013) 14-§. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (014) 15-§. Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк(015) 16-§ Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар (016) 434. Ушбу қисмнинг счётлари корхонага тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик фойдаланаётган ёки ихтиёрида бўлган (оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар, масъул сақлашга ва қайта ишловга қабул қилинган моддий қийматликлар ва бошқа) мавжуд қийматликлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш, шунингдек алоҳида хўжалик муомалалари устидан назорат қилиш учун мўлжалланган. Келтирилган қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби оддий тизим бўйича юритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) 435. Ушбу қисмда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар”; 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар”; 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар”; 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар”; 005 “Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар”; 006 “Қатъий ҳисобот варақлари”; 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи”; 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган”; 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган”; 010 “Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар”; 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк”; 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар”; 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)”; 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари”. 015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк” 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling