Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)
2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200) 24. Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 0211 "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши"; 0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши"; 0220 "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши"; 0230 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши"; 0240 "Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши"; 0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши"; 0260 "Транспорт воситаларининг эскириши"; 0270 "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши"; 0280 "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши"; 0290 "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши"; 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши". Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим. 25. Асосий воситалар бўйича эскириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"да (2004 йил 20 январда 1299-сон билан билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 35-модда) белгиланган меъёрлар ва усуллар бўйича ҳисоблаб ёзилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) 26. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди: а) маҳсулдор ҳайвонларга; б) кутубхона фондларига; в) ҳокимият қарамоғидаги ободонлаштириш иншоотларига; г) қонунчиликда белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган фондларга; (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд) д) музей қийматликларига; е) санъат ва архитектура ёдгорликларига; ж) умумий фойдаланиш учун мўлжалланган автомобиль йўлларига; з) тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситаларга. 27. 0211 - 0290 счётларида мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади. 28. 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда ҳисобга олинади. 29. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредитида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади. 30. Ижарага берувчи корхоналар оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебетида акс эттирадилар. 31. Корхона мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади. 32. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)нинг боғланиши:
Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling