Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
"Касса" 1-мемориал-ордери 200... йил ____________ ойи учун
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтер Ижрочи
- Мемориал-ордерларни рўйхатга олиш журнали Ҳисобварақ
- Бухгалтерия ҳисобининг журнал – ордер шакли
"Касса" 1-мемориал-ордери 200... йил ____________ ойи учун
Бухгалтер Ижрочи
Мемориал-ордерларни рўйхатга олиш журнали Ҳисобварақ------------------------------------------------------------------
Бухгалтерия ҳисобининг журнал – ордер шакли Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли 1960 йилнинг 1-январидан жорий этилган. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шакли жорий этилгунига қадар мемориал-ордер шакли амал қилган эди. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ёзувлар йиғма ва гуруҳловчи қайдномаларда, шунингдек, ёрдамчи қайдномаларда гуруҳлаб борилади. Бухгалтерияга келтирилган бошланғич ҳужжатлар мемориал-ордерларда акс эттирилмасдан, бевосита шу журналларнинг ўзида акс эттирилади, чунки бухгалтерия ҳисобининг бу шаклида қўлланиладиган журналлар бир вақтда хўжалик муомалаларини бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирувчи ордерлар ҳисобланиб, мемориал-ордерларни тузиш заруриятини йўқотади. Бу ерда мемориал-ордерларнинг ўрнини аввалдан ҳисобварақларнинг корреспонденцияси тузиб қўйилган махсус ҳисоб регистрлари олади. Бу регистрлар йиғма ва гуруҳловчи қайдномалар, яъни журнал-ордерлардир. Бухгалтерия ҳисоби бу шаклининг журнал-ордер деб номланиши ҳам шу регистрларнинг номидан келиб чиққан. Журнал-ордерларда бирламчи ҳужжатларнинг маълумотларини тўғри гуруҳлаштиришни таъминлаш учун ҳисобварақлар кредити бўйича намунавий корреспонденция ва ойлик, чораклик ҳамда йиллик ҳисоботлар учун зарур бўлган кўрсаткичлар рўйхати назарда тутилган. Жамлама ва таҳлилий ҳисоб учун мўлжалланган журнал-ордерларда, бундан ташқари, таҳлилий ҳисобнинг зарур моддалари ҳам назарда тутилган. Бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: журнал-ордерларда муомалаларни рўйхатга олиш тартибида ёзувлар фақат ҳисобварақлар кредити бўйича, дебетланувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда амалга оширилади; жамлама ва таҳлилий ҳисоб ёзувлари ягона тизимдан жой олади; хўжалик ҳисоблари бухгалтерия ҳисобида даврий ва йиллик ҳисоботларни назорат қилиш ҳамда тузиш учун тақозо этиладиган кўрсаткичлар бўйича акс эттирилади; олдиндан кўрсатилган ҳисобварақлар корреспонденцияси, таҳлилий ҳисоб моддалари номенклатураси, даврий ва йиллик ҳисоботларни тузиш учун тақозо этиладиган кўрсаткичлар билан биргаликда регистрлардан фойдаланилади; ойлик журнал-ордерлар қўлланилади. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ҳисоб регистрлари шундай тартибда тузилиши лозимки, бунда бухгалтерия ҳисоботини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни тўғридан-тўғри шу регистрларнинг ўзидан олиш мумкин бўлсин. Бухгалтерия ҳисоботининг ҳамма турлари ва жадвалларини шу ҳисоб регистрларининг маълумотлари асосида қўшимча ишлар бажармасдан бевосита тузиш мумкин. Таҳлилий ҳисоб моддаларидаги маълумотларни бевосита бухгалтерия ҳисоботи жадвалларига ўтказиш мумкин. Демак, бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг хусусиятларидан бири бухгалтерия ҳисобининг бу шаклидаги ҳисоб регистрларининг бухгалтерия ҳисоботи тузишга мослашганлигидир. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ҳужжатларнинг айланиши тезлашади, мемориал-ордер ва рўйхатга олиш журналлари тузилмайди, жамлама ҳамда таҳлилий ҳисоб қўшилиб кетади ва ҳисоботни кўшимча ишлар бажармасдан тўғридан-тўғри ҳисоб регистрларидан тузиш мумкин ва ҳоказо. Буларнинг барчаси ҳисоб регистрларидаги ёзувларнинг такрорланишини йўқотади ва иш усулининг қуйидаги ҳолда бўлишини таъминлайди: ҳужжатларда расмийлаштирилган хўжалик муомалаларини акс эттириш, ҳужжатлардан ҳисоб регистрларига маълумотларни ёзиб олиш ва ҳисобот учун ҳисоб регистрларининг маълумотларини жамлаш каби жараёнларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида вақтнинг тежалиши, хато ёзувларнинг бирмунча камайиши ва объектлар ҳақидаги маълумотларнинг бирмунча кўргазмали бўлиши таъминланади. Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шаклида жамлама ҳисоб регистри бош журнал орқали юритилади. Ушбу шаклда хронологик ва систематик ёзувлар бир ҳисоб регистрида, яъни бош журналда олиб борилади. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шаклида ҳар бир хўжалик муомаласига бошланғич ҳужжатлар асосида мемориал-ордер ёзилади ва унга асосланган ёзув бош журналга кўчирилади. Ҳар бир мемориал-ордер ва унга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисоб-варакларга ёзувлар ёзилади. Ҳисобот ойининг охирида эса ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномалари тузилади. Ушбу қайднома жами бош журналдаги тегишли ҳисобварақлар обороти билан таққосланади. Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling