Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш  ҚАЙДНОМАСИ


Download 399.28 Kb.
bet109/128
Sana04.09.2023
Hajmi399.28 Kb.
#1672664
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   128
Bog'liq
План счет-21 Миллий стандарт

Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш 
ҚАЙДНОМАСИ














20____ йил _______________ учун

Ташкилот _________________________________________________________














































Харажатлар (счётлар бўйича)

Даромадлар (счётлар бўйича)

Соф фойда (зарар)

___-счёт

___-счёт

___-счёт

___-счёт

___-счёт

___-счёт

жами 
харажатлар

___-счёт

___-счёт

___-счёт

___-счёт

___-счёт

жами 
даромадлар

ҳисобот 
даври учун

йил
бошидан

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15











































































































































Раҳбар

______________




_______________________

























(имзо)




(Ф.И.О.)






















Бухгалтер

______________




_______________________

























(имзо)




(Ф.И.О.)



















Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га 


19-ИЛОВА























































Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма
ҚАЙДНОМАСИ

20 ___ йил ____________________учун






























Ташкилот ____________________________________________________________
















Фаолият тури ________________________________________________________











































Т/р

Счётнинг рақами 
ва номи

20__йил ___ _______даги қолдиқ

20__йил __________ учун жами айланма

20__йил ___ _________ даги қолдиқ

Қайднома номи

дебет

кредит

дебет

кредит

дебет

кредит
















































































































Раҳбар

______________

_______________________













(имзо)

(Ф.И.О.)










Бухгалтер

______________

_______________________













(имзо)

(Ф.И.О.)








(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 448-модда; 2015 й., 30-сон, 400-модда)


11.3. Бухгалтерия ҳисобида икки ёқлама ёзув, оборот қайдномалари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, балансда рўй берадиган ўзгаришлар
Маълумки, хўжалик операциялари натижасида корхона маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари ўзгаради. Ҳар бир хўжалик операцияси 2 тадан кам бўлмаган баланс моддасида акс эттирилади. Худди шундай икки ёқлама ўзгариш хўжалик операцияларини ҳисобварақларда акс эттиришида ҳам рўй беради. Бу эса хўжалик операцияларини ҳисобварақларда икки ёқлама ёзиш усулида акс эттиришни тақозо қилади.
Икки ёқлама ёзиш – бу хўжалик операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш усули. Бунда юқорида таъриф қилинганидек, ҳар бир хўжалик операцияси бир вақтда ва бир хил суммада, бир ҳисобварақнинг дебет томонида, иккинчи ҳисобварақнинг кредит томонида акс эттирилади. Бинобарин, икки ёқлама ёзиш деб, хўжалик операциялари таъсирида вужудга келадиган иқтисодий ҳодисаларни ҳисобварақлар тизими билан ўзаро алоқадор ҳолда акс эттириш усулига айтилади.
Икки ёқлама ёзув бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Икки ёқлама ёзув тизими биринчи бор 1494 йилда пайдо бўлган. Унинг асосчиси итальян роҳиби Лука Пачоли ҳисобланади. Икки ёқлама ёзув икки томонламалилик хусусиятига эга бўлиб, барча иқтисодий ҳодисалар бир-бирини тўлдирадиган икки жиҳатга: кўпайтириш ёки камайтириш, пайдо бўлиш ва йўқолиш жиҳатларига эга. Бунинг натижасида корхонада амалга ошириладиган барча хўжалик муомалалари камида иккита ҳисобварақда: бир ҳисобварақнинг дебети ва бошқа ҳисобварақ кредити бўйича рўйхатга олиниши керак, токи дебет бўйича умумий сумма кредит бўйича умумий суммани мувозанатлаштирсин ва тизимда ҳар доим баланс ушлаб турилсин.
Бухгалтерия ҳисобида икки ёқлама ёзиш деб, хўжалик муомалалари натижасида вужудга келадиган иқтисодий ҳодисаларни ҳисобварақлар орқали ўзаро алоқадор ҳолда акс эттириш усулига айтилади.
Демак, барча хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида икки ёқлама ёзув усули билан: бир ҳисобварақ дебетида ва айни вақтда бошқа ҳисобварақ кредитида тенг суммада акс эттирилади. Икки ёқлама ёзув тизими назорат аҳамиятига эга, чунки ҳисобот даври учун барча ҳисобварақлар дебети бўйича оборотлар суммаси кредит бўйича барча ҳисобварақлар оборотлари суммасига тенг. Ҳар қандай хўжалик муомаласини икки ёқлама ёзув билан акс эттириш бухгалтерия баланси умумий суммасининг тенглигини сақлайди.
Икки ёқлама ёзув орқали ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш ҳисобварақлар корреспонденцияси дейилади.
Мисол. Корхона ходимларига март ойи учун 50.000 сум иш ҳақи кассадан тўланди. Бунда 5010—"Миллий валютадаги пул маблағлари" ҳамда 6710—"Ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи юзасидан қарзлар" ҳисобварақлари ўзаро боғланишни, яъни ҳисобварақлар корреспонденциясини ҳосил қилмоқда.
Дебетланувчи ва кредитланувчи ҳисобварақ ҳамда муомала суммасининг кўрсатилиши бухгалтерия проводкаси деб аталади. Бухгалтерия проводкасини тузиш ўтказилган хўжалик муомалалари натижасида қандай ҳисобварақлар дебетланганлиги, қайсилари кредитланганлиги ва қанча суммага расмийлаштирилганини кўрсатишни ифодалайди. Бухгалтерия проводкалари бирламчи ҳужжатлар асосида тузилади.
Бухгалтерия проводкалари икки хил бўлади:
Оддий бухгалтерия проводкаси.
Мураккаб бухгалтерия проводкаси.
Оддий бухгалтерия проводкаси дейилганида бир ҳисобварақнинг дебетланиши ҳамда иккинчи ҳисобварақнинг кредитланиши тушунилади.
Мураккаб бухгалтерия проводкаси дейилганида эса, бир неча ҳисобварақ дебетланиб, битта ҳисобварақнинг кредитланиши ёки бир ҳисобварақнинг дебетланиши ҳамда бир неча ҳисобварақларнинг кредитланиши тушунилади. Бир вақтнинг ўзида бир неча ҳисобварақ дебетланиб ва бир неча ҳисобварақ кредитланиши ҳоллари юз бермайди.
Оддий бухгалтерия проводкасига қуйидаги бухгалтерия ёзувини мисол қилиб келтириш мумкин. Масалан, асосий ишлаб чиқаришга 200000 сумлик материал берилди. Ушбу муомалага қуйидаги проводка берилади:
Дебит 2010—"Асосий ишлаб чиқариш" — 200000 сум;
Кредит 1010—"Хом-ашё ва материаллар" — 200000 сум.
Юқоридан кўриниб турибдики, корхонада содир бўлган хўжалик муомаласи битта ҳисобварақнинг дебетида, иккинчи ҳисобварақнинг кредитида акс эттирилган.
Энди, мураккаб бухгалтерия проводкасига мисол келтирамиз.
Мисол. Корхонанинг ишчи ва хизматчиларига иш ҳақи ҳисобланди:
Асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларга — 50000 сум;
Ёрдамчи ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларга — 20000 сум;
Тайёрлов цехида банд бўлган ишчиларга — 44000 сум;
Корхона бошқарувида банд бўлган ходимларга — 30000 сум.
Ушбу муомалаларга қуйидаги мураккаб бухгалтерия про­водкаси берилади:
Дебит 2010—"Асосий ишлаб чиқариш" — 50000 сум;
Дебит 2310—"Ёрдамчи ишлаб чиқариш" — 20000 сум;
Дебит 2510—"Умумишлаб чиқариш харажатлари" — 44000сум;
Дебит 9420—"Маъмурий-бошқарув харажатлари" — 30000 сум;
Кредит 6710—"Ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи юзасидан қарзлар" — 144000 сум.
Юқоридаги муомаладан кўриниб турибдики, хўжа­лик муомаласи таъсирида тўртта ҳисобварақ дебетланган ҳамда битта ҳисобварақ кредитланган.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, икки ёқлама ёзиш усули бухгалтерия ҳисобининг муҳим усули сифатида бухгалтерия баланси ва ҳисобварақлар тизими билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки хўжалик муомалаларини икки ёқлама ёзганда ҳисобварақлар тизимидан фойдаланилади. Ҳисобварақлар тизимига эса бошланғич маълумотлар бухгалтерия балансидан олинади. Демак, икки ёқлама ёзиш усули бухгалтерия балансидаги тенгликни ҳисобварақлар тизими ёрдамида ҳамма вақт таъминлаб туради.

Download 399.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling