Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси
|
4410
|
6010, 6120, 6990
|
2
|
Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнаклар ўтказилди
|
4410
|
5110
|
3
|
Моддий ресурслар, товарлар, иш ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС ҳисобга олинди
|
6410
|
4410
|
4
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар
|
6410
|
4410
|
6-§. Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар
бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)
192. Корхона томонидан мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича мажбурий тўловлари бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4510 “Суғурталар бўйича бўнак тўловлари”;
4520 “Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари”.
193. 4510 “Суғурталар бўйича бўнак тўловлари” счётида корхона томонидан суғурталар бўйича тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.
194. 4520 “Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари” счётида корхона томонидан бюджетдан ташқари Пенсия, Йўл ва бошқа мақсадли давлат жамғармаларига тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.
Бўнак тўловларини ўтказишда мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг дебети, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Мажбурий тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китобларда 6510 “Суғурталар бўйича бўнак тўловлари”, 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари” счётларининг дебети ва мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг кредитида ёзувлар амалга оширилади.
195. Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |