Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши)
Download 48.57 Kb.
|
1-СОН БҲМС
Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши)
46. Активлар ва пассивлар ўртасида ўзаро ҳисобга олиниши бўлмаслиги керак, бошқа БҲМСларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 47. Даромадлар ва харажатлар моддалари ўзаро ҳисобга олиниши мумкин эмас, фақат қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: 47.1. БҲМС буни талаб қилади ёки рухсат этади; 47.2. Фойда, зарарлар, шунингдек бундай операциялар билан боғлиқ харажатлар ва воқеалар якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам муҳим эмас. Уларнинг тақдим этилиши операциянинг ёки бир хилдаги битимлар гуруҳининг моҳиятини энг яхши тарзда акс эттирса, бундай миқдорлар умумлаштирилиши ва нетто-асосда тақдим этилиши керак. 48. Агар даромадлар ва харажатлар ўзаро ҳисобга олинган бўлса, шунга қарамай хўжалик юритувчи субъект муҳимлик тамойилига асосланиб, молиявий ҳисоботларга изоҳларда бу миқдорларни очиб кўрсатиш эҳтиёжини қараб чиқиши керак. Масалан, агар бухгалтерия балансида дебиторлик қарзларини "Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" моддасида барпо этилган захираларни шубҳали қарзлардан чиқариб ташлаб акс эттириш кўзда тутилган бўлса, лекин тушунтириш ёзувида дебиторлик қарзи миқдори ҳам, шубҳали қарзлар бўйича барпо этилган захиралар миқдори ҳам алоҳида кўрсатилади. Холислик 49. Молиявий ҳисобот субъектнинг молиявий аҳволини, унинг фаолияти молиявий натижаларини ва пул маблағларининг ҳаракатини холисона кўрсатиши лозим. Холислик тамойилига эришиш учун ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш чоғида БҲМС ва бухгалтерия ҳисоби асосий тамойилларини қўлланишга мажбурдир. 50. Фаолиятнинг хилма-хил турлари бўйича янгиликларни жорий этишнинг тезлиги шундай операциялар ва вазиятларга олиб келиши мумкинки, бундай операциялар ва вазиятлар бўйича БҲМС ҳали ишлаб чиқилмаган. Бундай ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг холислигига ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўлланиш йўли билан эришилади. Бундай сиёсат хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу стандартга мувофиқ равишда мустақил ишлаб чиқилиши лозим. Download 48.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling