Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
Download 29,22 Kb.
|
2-СОН БҲМС
- Bu sahifa navigatsiya:
- МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 20.08.1998 й. N 41 Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН РЎЙХАТГА ОЛИНГАН 26.08.1998 й. N 483 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 20.08.1998 й. N 41 Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ 2-СОН БҲМС АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР Мақсад
Атамалар Даромадни ўлчаш Тузилган битим фактини аниқлаш Товарларни сотиш Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) Фоизлар, роялтилар ва дивидендлар (бошқа даромадлар) Очиб кўрсатиш 2-сонли БҲМСга мувофиқ товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) чоғида даромадларни тан олиш (эътироф этиш) мисоллари МАҚСАД Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш тизимининг бир унсуридир. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концепция асоси доирасида ҳисобот даврида сармоя эгалари томонидан сарфланган маблағ билан боғлиқ кўпайишдан ташқари активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишида иқтисодий нафнинг ортиши сифатида даромадлар аниқланади. Хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлардан иборат бўлади. Ушбу стандартда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маҳсулотни сотиш (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш)дан олинган даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар тушунилади. Ушбу стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг асосий хўжалик фаолиятидан оладиган даромадларини ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборат. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни ҳисоблаш чоғида даромад эътироф этилган пайтни аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад хўжалик юритувчи субъектга келгусида иқтисодий наф тушиши эҳтимоли бўлган пайтда, шунингдек бу нафни ишончли ва аниқ ўлчаш мумкин бўлган пайтда акс эттирилади. Бу стандарт мазкур мезонлар бўйича талаблар бажариладиган ва, бинобарин, асосий хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад эътироф этиладиган вазиятни белгилаб беради. Шунингдек у мазкур мезонларни қўлланиш юзасидан амалий кўрсатмалар беради. Download 29,22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling